Таълим doc


берувчи ташкилотнинг кўрсатуви ёки эшиттириши


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/123
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1239791
TuriЛекция
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   123
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПАТЕНТШУНОСЛИК, ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

берувчи ташкилотнинг кўрсатуви ёки эшиттириши – эфир ёки 
кабель орқали кўрсатув ёхуд эшиттириш берувчи ташкилотнинг 
ўзи томонидан, шунингдек унинг буюртмаси бўйича ва унинг 
маблағлари ҳисобига бошқа ташкилот томонидан яратилган 
кўрсатув ёки эшиттириш; 
ҳуқуқ эгаси – муаллифлик ҳуқуқига нисбатан муаллиф ёки 
унинг меросхўрлари, турдош ҳуқуқларга нисбатан ижрочи ёки 
унинг меросхўрлари, фонограмани тайёрловчи, эфир ва кабель 
орқали кўрсатув ёхуд эшиттириш берувчи ташкилот, шунингдек 
шартномада ёки ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа асос 
бўйича асарлардан ёхуд турдош ҳуқуқлар объектларидан 
фойдаланиш ҳуқуқини олган бошқа юридик ёки жисмоний 
шахслар. 
Муаллифлик ҳуқуқини амал қилиш соҳаси. Ушбу Қонунга 
мувофиқ муаллифлик ҳуқуқи: 

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган ёки 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий туриш жойига эга 
бўлган муаллифларнинг ёки муаллифлик ҳуқуқининг бошқа 
дастлабки эгалик қилувчиларининг асарларига; 
- муаллифларининг фуқаролиги ва доимий туриш жойидан 
қатъи назар, Ўзбекистон республикасида биринчи марта чоп 
этилган асарларга; 
- Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига 
мувофиқ Ўзбекистон Республикасида муҳофаза қилинадиган 
асарларга татбиқ этилади. 
Агар асар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида 
биринчи марта чоп этилган санадан сўнг ўттиз кун ичида 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чоп этилган бўлса, Ўзбекистон 
Республикасида ҳам биринчи марта чоп этилган деб ҳисобланади. 
Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларига мувофиқ 
асарга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муҳофаза берилган 
тақдирда, асар муаллифи муаллифлик ҳуқуқини олиш учу насос 
бўлиб хизмат қилган юридик факт қайси давлатнинг ҳудудида 
содир бўлган бўлса, ўша давлатнинг қонуни билан аниқланади. 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


106 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling