Таълим doc


муаллиф – ижодий меҳанти билан асар яратган жисмоний  шахс;  омма олдида ижро этиш


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/123
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1239791
TuriЛекция
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   123
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПАТЕНТШУНОСЛИК, ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

муаллиф – ижодий меҳанти билан асар яратган жисмоний 
шахс; 
омма олдида ижро этиш – асарларни ёки турдош ҳуқуқлар 
объектларини ижро этиш ёки маълум қилишнинг ҳар қандай бошқа 
шакли воситасида, бевосита ёки техника воситалари ёрдамида, 
омма учун очиқ жойда ёки айни бир оила аъзолари бўлмаган 
шахсларнинг кенг доираси ҳозир бўлган жойда эшитиб ва (ёки) 
кўриб идрок этиш учун етказиш; 
прокатга бериш – асарларнинг асл нусхасини ёки 
нусхаларини ёхуд турдош ҳуқуқлар объектларини даромад олиш 
мақсадида вақитнчалик фойдаланиш учун бериш; 
репрографик такрорлаш – фотокўчирмасини олиш йўли 
билан ёки бошқа техника воситалари ёрдамида ёзма ва бошқа 
асарларнинг асл нусхаларини ёки уларнинг кўчирмаларини бир ёки 
ундан кўп нусхада, ҳар қандай ўлчамда ва шаклда факсимал 
такрорлаш, тасвирий санъат асарлари репродукцияларини 
босмахона усулларидан фойдаланган ҳолда тайёрлаш ҳоллари 
бундан мустасно. Репрографик такрорлаш мазкур кўчирмаларни 
рақамли шаклда сақлаш ёки кўпайтиришни ўз ичига олмайди, 
репрографик 
такрорлаш 
учун 
фойдаланиладиган 
техника 
воситаларининг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ муваққат 
кўчирма нусхалар яратиш ҳоллари бундан мустасно; 
ретрансляция – эфир ёки кабель орқали кўрсатув ёхуд 
эшиттириш 
берувчи 
бир 
ташкилотнинг 
кўрсатув 
ёки 
эшиттиришини эфир ёки кабель орқали кўрсатув ёхуд эшиттириш 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


104 
берувчи бошқа ташкилот томонидан бир вақтда эфирга узатиш ёки 
кабель орқали юбориш; 
такрорлаш 
– 
асарларнинг 
ёки 
турдош 
ҳуқуқлар 
объектларининг ёхуд улардан бир қисмининг ҳар қандай усулда ва 
ҳар қандай моддий шаклда бир ёки ундан кўп нусхаларини 
тайёрлаш, шу жумладан икки ўлчовли асарнинг бир ёхуд ундан кўп 
нусхаларини уч ўлчовда ҳамда уч ўлчволи асарнинг бир ёки ундан 
кўп нусхаларини икки ўлчовда тайёрлаш, ЭҲМ ва бошқа электрон 
қурилмалар хотирасига ёзиб олиш; 
фонограмма – бирон-бир ижронинг, бошқа овозларнинг ҳар 
қандай мутлақо овозли ёзуви, аудиовизуал асарга киритилган 
овозли ёзув бундан мустасно; 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling