Таълим doc


 Электрон ҳисоблаш машиналари (ЭҲМ) учун


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/123
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1239791
TuriЛекция
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   123
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПАТЕНТШУНОСЛИК, ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

1. Электрон ҳисоблаш машиналари (ЭҲМ) учун 
дастурлар ва маълумотлар базалари тушунчаси, 
моҳияти 
ЭҲМ учун дастурлар ва маълумотлар базаларини ҳуқуқий 
муҳофазаси ва унинг қўлланилиши, рўйхатдан ўтказилишини 
тартибга солиб туриш мақсадида 6 май 1994 йил №1060-XIII 
Ўзбекистон Республикаси “ЭҲМ учун дастурлар ва маълумотлар 
базасини ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида”ги қабул қилинган Қонун, 
05.04.2002 йил №364-III, 30.08.2002 йил №405-II қўшимчалари 
билан амал қилинаяпти. 
Ушбу қонуннинг (1-моддаси) билан қуйидаги тушунчалар 
қабул қилинган: 
- маълумотлар базаси, бу системалашган, объектив формада 
мақолалар, ҳисоблар ва ҳ.к. кўринишидаги маълумотлар бўлиб, 
буларни ЭҲМ ёрдамида топиш ва қайта ишлаш мумкин бўлсин: 
- ЭҲМ учун дастурлар объектив формада ЭҲМ ишлаши ва 
ЭҲМ тармоқларининг маълум натижа олиш учун маълумотлар ва 
кўрсатмалар; 
- бошланғич текст – дастурлаш тилида ёзилган, компилятор 
ёрдамида қайта ишлови мумкин бўлган текст; 
- объектив код – бошланғич текстни машина кодига 
айлантиришда вужудга келган дастур; 
- ЭҲМ учун декомпилировланган дастур деб, структура ва 
ЭҲМ кодлашни ўрганиш мақсадида объект кодини бошланғич 
текстга айлантириш техникавий приёми; 
- ЭҲМ ёки маълумотлар базаси учун адаптация дастури – 
конкрет шароитларда ЭҲМ дастурларини ишлаши учун, 
муаллифлик бошланғич текстни ўзгартирмаган ҳолда маълумотлар 
базасига қўшимчалар критиш; 
- ЭҲМ ёки маълумотлар базаси дастурларини адаптацияси 
(қайта ишлови) – бошланғич текстни ўзгартирмаган ҳолда 
критилган ўзгартиришлар; 
- ЭҲМ ёки маълумотлар базасини дастурини қайта ишлаб 
чиқариш; 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


93 
- ЭҲМ ёки маълумотлар базасини бир ёки ҳоҳлаган 
нусхаларда материал формада, ёки хотирада тайёрлаш; 
- ЭҲМ ёки маълумотлар базаси дастурларини тарқатиш; 
- ЭҲМ ёки маълумотлар базаси дастурларини сотиш, прокатга 
бериш, импорт қилиш ва ҳ.к. билан ишлашга йўл қўйилишига 
тушунилади; 
- ЭҲМ ёки маълумотлар базасини чоп этиш – муаллифнинг 
розилиги билан ЭҲМ ёки маълумотлар базасини печатга, ишлашга 
бериш; 
- ҳуқуқ эгалари деганда, унинг муаллиф, ёки меросхўри 
юридик ёки жисмоний шахсларнинг қонун асосида тўла мулкчилик 
ҳуқуқига эгалигига тушунилади. 
Ушбу асосий тушунчалар ЭҲМ учун дастурлар ва 
маълумотлар базаларининг моҳиятини ечиш учун қонунда 
қўлланиб келинмоқда. 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling