Таълим doc


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/123
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1239791
TuriЛекция
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   123
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПАТЕНТШУНОСЛИК, ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

Топология муаллифи. Ижодий меҳнати билан топологияни 
яратган жисмоний шахс шу топология муаллифи деб эътироф 
этилади. Агар топология икки ёки ундан ортиқ жисмоний 
шахсларнинг биргаликдаги ижодий меҳанти билан яратилган бўлса, 
улар биргаликда муаллифлар (ҳаммуаллифлар) деб эътироф 
этилади. 
Топологияни яратишга шахсан ижодий ҳисса қўшмаган, бироқ 
муаллифга техник, ташкилий ёки моддий ёрдам кўрсатган ёхуд 
топологиядан 
фойдаланиш 
ҳуқуқини 
расмийлаштиришга 
кўмаклашган жисмоний шахслар муаллифлар деб эътироф 
этилмайди. 
Муаллифнинг топологияга бўлган ҳуқуқи бошқа шахсга 
ўтказилмайдиган шахсий номулкий ҳуқуқ ҳисобланади ва қонун 
билан муҳофаза қилинади. 
Топологиядан 
фойдаланиш ҳуқуқи. 
Ҳуқуқ 
эгасига 
топологиядан ўз ихтиёрига биноан фойдаланиш, шу жумладан уни 
тайёрлаш, қўллаш ва тарқатиш мутлақ ҳуқуқи тегишлидир. 
Ҳуқуқ эгаси топологияда, шунингдек шундай топологияни ўз 
ичига олган буюмларда “Т” ҳарфи ёки айланадаги “Т” ҳарфи ёхуд 
бошқача тарзда ифодаланган “Т” ҳарфини жойлаштиради ва бу 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


87 
унинг Ўзбекистон Республикасида муҳофаза қилинишини 
кўрсатади. 
Бир нечта ҳуқуқ эгаларига тегишли ҳуқуқлардан фойдаланиш 
тартиби улар ўртасидаги шартномага биноан белгиланади. 
2. Фирма номлари 
Фирма номи. Фирма номи юридик шахс бўлган тижорат 
ташкилотининг (бундан буён матнда юридик шахс деб юритилади) 
индивидуал номи бўлиб, унга доир мутлақ ҳуқуқ юридик шахс 
давлат рўйхатидан ўтказилган вақтда юзага келади. 
Юридик шахс тўлиқ фирма номи билан бирга қисқартирилган 
фирма номига ҳам эга бўлиши мумкин. 
Юридик шахснинг фирма номида унинг ташкилий-ҳуқуқий 
шакли кўрсатилиши керак. 
Қонунда назарда тутилган ҳолларда фирма номида юридик 
шахс фаолиятининг хусусияти кўрсатилиши керак. 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling