Таълим doc


Товар белгисини такрорий рўйхатдан ўтказиш шартлари


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/123
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1239791
TuriЛекция
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   123
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПАТЕНТШУНОСЛИК, ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

Товар белгисини такрорий рўйхатдан ўтказиш шартлари. 
Гувоҳномасининг амал қилиш муддати ўтган товар белгиси товар 
белгисига доир гувоҳноманинг амал қилиш муддатига эътиборан уч 
йил мобайнида бошқа шахс номига қайта рўйхатдан ўтказилиши 
мумкин эмас. Мазкур гувоҳномада ундан товар белгисига доир 
гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугашига қадар воз кечган 
ҳолларда ҳам қайта рўйхатдан ўтказилиши мумкин эмас.
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


82 
Патент божлари. Товар белгиларини, товар келиб чиққан жой 
номини ёки товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш билан 
боғлиқ бўлган юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни амалга 
оширганлик учун патент божлари олинади. Унинг ушбу Қонунда 
назарда тутилган вазифаларни бажаришга доир ҳаражатларини 
қоплаш учун тўланади. 
Патент божларининг миқдорлари ва уларни тўлаш тартиби 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга 
оширилади. 
Патент вакиллари. Патент вакили Патент идорасида юридик 
ва жисмоний шахсларнинг вакиллик ҳуқуқини амлага оширади. 
Ўз мамлакат ҳудудида доимий яшовчи Ўзбекистон 
Республикаси фуқароси патент вакили бўлиши мумкин. 
Қўйиладиган малака талаблари, уларни аттестациядан ва рўйхатдан 
ўтказиш тартиби қонун ҳужжатлари билан амалга оширилади. 
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида доимий яшовчи 
жисмоний шахслар ёки чет эллик юридик шахслар товар келиб 
чиққан жой номларини рўйхатдан ўтказиш ишларини юритишни 
ҳамда бу ишлар билан олиб борган ҳаракатларни Патент идорасида 
рўйхатдан ўтган патент вакиллари орқали амалга оширадилар. 
Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи, лекин 
вақтинчалик унинг ҳудудидан ташқарида бўлган, лекин товар 
белгиларини ва товар келиб чиққан жой номларини рўйхатдан 
ўтказиш ишларини ва бу ишлар билан боғлиқ бўлган ҳаракатларни
ёзишма учун Ўзбекистон Республикаси доирасидаги манзилини 
кўрсатган ҳолда патент олиши мумкин. 
Патент вакилининг ваколатлари билан тасдиқланади. 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling