Таълим doc
Стандартлаштириш, метрология ва
Download 1.71 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-ПАТЕНТШУНОСЛИК, ЛИЦЕНЗИЯЛАШ
3. Стандартлаштириш, метрология ва
сертификатлаштириш бўйича Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва уларнинг аҳамияти Ўзбекистон Республикасининг «Стандартлаштириш тўғрисида», «Метрология тўғрисида» ва «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги қонунларининг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган ишлаб чиқариш caноат корхоналарида, хусусий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлари снфатини бозор иқтисодиёти талаблари даражасига етказиш ҳамда истеъмолчилар ҳаёти соғлиги, мол-мулки ва атроф-муҳит учун хавфсизлигини таъминлашдан иборат. Ўзбекистон Республикасининг «Стандартлаштириш тўғрисида»ги қонуни 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган ва у 1994 йилнинг 28 феврал ойидан бошлаб кучга киритилди. Ушбу қонун 4 бўлим ва 12 моддани ўз ичига олади. 1- бўлим. Умумий қоидалар. 2- бўлим. Стандартлаштириш бўйича меъёрий ҳужжатлар. 3- бўлим. Стандартлар устидан давлАт назорати. 4- бўлим. Давлат стандартлаштириш ва назорати бўйича ишларни молиявий таъминоти. Стандартларни қўллашни рағбатлантириш. Қонуннинг «Умумий қоидалар» бўлимида стандартлаштиришнинг асосий мақсади, стандартлаштиришнинг давлат тизими, стандартлаштириш бўйича ишларни бажариш тартиби, стандартлаштириш бўйича қонунлар ва халқаро шартномалар ҳамда битимлар (1-5 моддалар) тўғрисидаги масалалар кўрсатилган. Қонуннинг «Стандартлаштириш бўйича меъёрий ҳужжатлар» бўлими (6-7 моддалар) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кўлланиладиган меъёрий ҳужжатларнинг тоифалари, уларга қўйиладиган асосий талаблар ва стандартлаштириш бўйича меъёрий PDF created with pdfFactory Pro trial version www.pdffactory.com 125 ҳужжатларни сертификатлаштиришда қўлланишига доир маълумотларни ўз ичига олади. Қонуннинг «Стандартлар устидан давлат назорати» бўлимида (8-10 моддалар) давлаг назорати органлари (идоралари) ва объектлари, давлат инспекторларининг ҳуқуқлари ва маъсулиятлари, стандартлаштириш тўғрисидаги қонунларни бузганлиги учун жавобгарликлари тўғрисидаги маълумот кўрсатилган. Қонуннинг «Давлат стандартлаштириш ва назорати бўйича ишларни молиявий таъминоти стандартларни қўллашни рағбатлантириш» бўлими давлат стандартлаштириш ва назорати бўйича ишларни молиявий таъминоти ва стандартларни қўллашни рағбатлантириш масалаларини ўз ичига олган (11-12 моддалар). Ўзбекистон Рсспубликасининг «Метрология тўғрисида»ги қонуни ҳам 1993 йилнинг 28 декабрида қабул қилинган ва 1994 йилнинг 28 февралидан бошлаб кучга кирган. Бу қонун 5 бўлим ва 22 моддадан иборат бўлиб, улар қуйидагиларни ўз ичига олади: 1-бўлим. Умумий қоидалар 2-бўлим. Физикавий катталиклар бирликлари, уларни тиклаш ва қўллаш. 3-бўлим. Ўзбекистон Республикасининг метрологик хизматлари. 4-бўлим. Давлат метрологик текшируви ва назорати. 5-бўлим. Mетрология бўйича ишларни маблағ билан таъминлаш. Қонуннинг «Умумий қоидалар» бўлимида метрологиянинг асосий тушунчалари, метрология тўғрисида қонунлар мажмуи, халқаро шартномалар ва битимлар, метрология бўйича фаолиятнинг давлат томонидан бошқарилиши кўрсатилган (1-4 моддалар). Қонуннинг «Физикавий катталиклар бирликлари, уларни тиклаш ва қўллаш» бўлими (5-8 моддалар) физик катталиклар бирликлари, физик катталиклар бирликларининг этолонлари, ўлчаш воситалари ва ўлчашни бажариш услубларини ўз ичига олган. Ушбу қонуннинг «Ўзбекистон Республикасининг метрологик хизматлари» бўлимида Ўзбекистон Pecпубликаси метрологик хизматининг тузилиши, давлат метрологик хизматларининг таркиби ва юридик шахслар метрологик хизматлари тўғрисида маълумотлар берилган (9-11 моддалар). Қонуннинг «Давлат метрологик текшируви ва назорати» бўлимида (12-20 моддалар) метрологик текшируви ва назорат PDF created with pdfFactory Pro trial version www.pdffactory.com 126 ўтказиш тартиби, уларнинг объектлари, давлат метрологик текшируви ва назоратнинг тадбиқ соҳаси, давлат метрологик текшируви ва назоратининг турлари, ўлчаш воситаларининг типларини тасдиқлаш, уларни қиёслаш ва калибрлаш тартиблари кўрсатилган. Қонуннинг «Метрология бўйича ишларни маблағ билан таъминлаш» бўлими (21-22 моддалар) метрологик ишларни давлат томонидан маблағ билан таъминлаш ва метрологик ишлар ва хизматлар учун тўлов турлари ҳақидаги масалаларни ўз ичига олган. Ўзбекистон Республикасининг «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги қонуни 1993 йилнинг 28 декабрида қабул қилинган ва 1994 йилнинг 28-декабридан кучга кирган. Ушбу қонун 4 боб ва 23 моддадан иборат бўлиб, республикада маҳсулотлар, хизматлар ва бошқа объектларни сертификатлаштиришнинг ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий асослари ҳамда сертификатлаштиришда қатнашувчи томонларнинг ҳуқуқлари, бурчлари ва масъулиятларини белгилайди. Қонун қуйидаги боблардан ташкил топган: 1-боб. Асосий қоидалар. 2-боб. Сертификатлаштириш фаолиятига доир умумий талаблар. 3-боб. Маҳсулотни мажбурий ва ихтиёрий сертификатлаштириш. 4-боб. Низоларни кўриб чиқиш. Сертификатлаштириш тўғрисидаги қонун ҳужжатларни бузганлиги учун жавобгарлик. Қонуннинг «Асосий қоидалар» боби (1-6 моддалар) асосий тушунчалар: сертификатлаштириш миллий тизими», «Маҳсулотларни сертификатлаштириш», «Мувофиқлик сертификати», «Мувофиқлик белгиси», «бир турдаги маҳсулотларни (ишларни, хизматларни) сертификатлаштириш тизими ва синов лабораториясини аккредитация қилиш», сертификатлаштиришнинг мақсад ва вазифалари, сертификатлаштириш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, халқаро шартномалар ва битимлар, Ўзбекистон Республикасининг сертификатлаштириш объектлари ва субъектлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган. Қонуннинг «Сертификатлаштириш фаолиятига доир умумий талаблар» бобида мувофиқлик сертификати ва мувофиқлик белгиси, сертификатлаштириш фаолиятига лицензия бериш, PDF created with pdfFactory Pro trial version www.pdffactory.com 127 сертификатлаштириш тўғрисида ахборот ҳақида маълумотлар берилган (7-9 моддалар). Қонуннинг «Маҳсулотни мажбурий ва ихтиёрий сертификатлаштириш» боби мажбурий сертификатлаштиришни жорий этиш, мажбурий сертификатлаштиришни ўтказиш шартлари, мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулотларга қўйиладиган талаблар, тайёрловчиларнинг (тадбиркорларнинг) маҳсулотларни мажбурий сертификатлаштириш вақтидаги мажбуриятлари, четдан олиб келинадиган ва четга олиб чиқиб кетиладиган маҳсулотларни мажбурий сертификатлаштириш, мажбурий сертификатлаштириш ишларининг давлат томонидан молиявий таъминоти, мажбурий сертификатлаштириш қоидаларига риоя этилишини давлат томонидан текшириш ва назорат қилиш, ихтиёрий сертификатлаштириш, ихтиёрий сертификатлаштиришни амалга оширувчи субъектлар ва ихтиёрий сертификтлаштириш тизимлари ҳақидаги масалаларни ўз ичига олган (10-19 моддалар). Қонуннинг «Низоларни қараб чиқиш. Сертификатлаштириш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун жавобгарлик» бобида (20-23 моддалар) мазкур Қонунни қўллаш билан боғлиқ низоларни қараб чиқиш, шикоятларни кўриб чиқиш, сертификатлаштириш органларининг ва синов лабораторияларининг (марказларининг) жавобгарлиги, тайёрловчиларнинг (тадбиркорларнинг) мажбурий сертификатлаштириш қоидаларини бузганлиги учун жавобгарлиги ҳақида маълумотлар берилган. Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling