Таълим doc


 Стандартлаштириш бўйича атамалар ва уларнинг


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/123
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1239791
TuriЛекция
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   123
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПАТЕНТШУНОСЛИК, ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

4. Стандартлаштириш бўйича атамалар ва уларнинг 
таърифи 
Стандартлаштириш бўйича чуқур билимга эга бўлиш учун
стандартлаштириш соҳасидаги атамалар ва тушунчалар, маълум бир 
тушунчаларнинг номини билдирадиган сўз ёки сўз бирикмаларининг 
мазмунини яхшироқ билиб олишни тақазо этади. Шунинг учун ҳам 
атамаларнинг мазмунини тушуниш орқали ҳар қандай илмий-техник 
ва бошқа маълумотларни ўзлаштириб олиш мумкин бўлади. 
Стандартлаштириш 
соҳасида 
кўплаб 
стандартлаштирилган
атамалар мавжуд, улар ишлаб чиқарувчи, тайёрловчи, сотувчи ва 
истеъмолчиларнинг ўзаро тушунадиган мазмунида бўлиб, илмий-
техника ривожига мос келади ва халқаро талаб меъёрлари билан 
мувофиқдаштирилган. Ушбу атамалар Республикамиз миллий 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


128 
стандартлари, ишлаб чиқарувчи (таъминловчи) ва истеъмолчи 
ўртасида тузиладиган шартнома, далолатнома, қайдномалар ва 
бошқа расмий ҳужжатларнинг барча турларида, илмий-техник, ўқув 
ва маълумотнома адабиётларида қўлланилади. Бу атамалар 
қуйидагилардан иборат:
- стандартлаштириш;
- халқаро стандартлаштириш;
- минтақавий стандартлаштириш;
- миллий стандартлаштириш;
- стандартлаштириш объекти;
- стандартлаштириш соҳаси;
- стандарт;
- халқаро стандарт;
- минтақавий стандарт;
- уйғунлаштирилган стандарт;
- бирхиллаштирилган стандарт;
- айнан ўхшаш стандарт;
- стандартлар мажмуи;
- меъёрий ҳужжат;
- бирхиллаштириш;
- мослашувчанлик;
- ўзаро алмашувчанлик;
- маҳсулотни ҳимоя қилиш;
- бир турдаги маҳсулотлар rypyҳи;
- хавфсизлик; 
- атроф-муҳитни муҳофаза қилиш.
Энди ушбу атамаларга қисқача бўлсада таъриф бериб ўтамиз. 
Стандартлаштириш - бу маълум соҳада аниқ ва маълум 
мураккаб масалаларга нисбатан, ҳамма учун умумий, кўп марталаб 
фойдаланиш 
учун 
ўрнатилган 
тартиблар 
ёрдамида 
тартиблаштиришнинг энг мақбул даражасига эришишга қаратилган 
фаолият. Стандартлаштириш атамаси миллий, минтақавий ва 
халқаро стандартлаштириш тушунчалари билан узвий боғлиқ. 
Миллий стандартлаштириш - бу муайян бир мамлакат (мисол 
учун Ўзбекистон Республикаси ёки саноати ривожланган маълум 
бир давлат) доирасида ўтказиладиган стандартлаштириш.
Халқаро стандартлаштириш - бу барча мамлакатларнинг 
тегишли идоралари эркин ҳолда иштирок этиши мумкин бўлган 
стандартлаштириш.
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


129 
Стандартлаштириш 
жараёнида 
стандартлаштириш 
объектининг сифати ва инсон ҳаёти ҳамда атроф-муҳит учун 
хавфсизлигини таъминлайдиган меъёрлар, қоидалар ва талаблар 
белгиланади. Одатда стандартлаштириш объекти сифатида 
стандартлаштириладиган нарса (маҳсулот, жараён, хизмат ва 
бошқалар) тушунилади. Объектларга материаллар, таркибий 
қисмлар, асбоб-ускуналар, тизимлар, иш олиб бориш тартиби ёки 
фаолияти ва бошқалар киради. Стандартлаштириш ҳар қандай 
объектнинг муайян хусусиятлари билан чекланиши мумкин. 
Масалан, пойабзалларга нисбатан ёндашиладиган бўлса, унинг 
катта-кичиклиги (размери) ва пишиқ-пухталигини алоҳида 
стандартлаштириш мумкин.
Стандартлаштириш фаолиятида «Стандартлаштириш соҳаси» 
деган ибора ҳам кўп ишлатилади. Стандартлаштириш соҳаси деб, 
ўзаро боғланган стандартлаштириш объектларининг мажмуига 
айтилади.
Стандартлаштириш натижасида фаолият турлари ёки 
уларнинг натижаларига тегишли қоидалар ёки тавсифлар 
белгиланади. Буларни ўз ичига олган ҳужжат меъёрий жужжат 
деб айтилади. Ҳужжат – бу маълумотлар ёзилган манбадир.
Меъёрий ҳужжат атамаси «Стандарт», «Техник шарт», 
«Раҳбарий 
ҳужжат» «Йўриқнома», «Қўлланма» ва бошқа 
тушунчаларни ўз ичига олади.

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling