Таълим doc


 Ўзбекистон Республикасининг


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/123
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1239791
TuriЛекция
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   123
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПАТЕНТШУНОСЛИК, ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

5. Ўзбекистон Республикасининг 
стандартлаштириш давлат тизими, соҳалари ва миллий 
органлари, стандартлаштириш хизмати 
Ҳозирги кунда стандартлаштириш билан боғлиқ бўлмаган 
бирорта фаолиятни топиш қийин. Чунки, ҳар қандай соҳа (фан, 
техника, савдо, саноат ва бошқалар) стандартлаштириш билан боғлиқ 
бўлган ўзига хос меъёрий-техник ҳужжатлар асосида ўз фаолиятини 
юргизади.
Стандартлаштириш маҳсулот сифатини яхшилаш, табиий 
бойликларни тежаш, бошқариш усулларини такомиллаштириш, 
аҳолининг иқтисодий аҳволини яхшилаш, мамлакат иқтисодиётини 
янада мустахкамлаш, савдо-сотиқ, ишларни яхшилаш, мамлакатлар 
ва халқлар ўртасидаги алоқалар ва дўстликни мустахкамлаш учун 
хизмат қилади.
Бозор иқтисодиётига ўтаётган бир шароитда Ўздавстандарт 
республикамизда стандартлаштириш, маҳсулот сифатини яхшилаш, 
метрология соҳасида илмий-техник прогресс талабларига жавоб 
берадиган 
стандартлаштириш 
тизими 
ривожининг 
асосий 
йўналишларини белгилаб берди.
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


132 
Маълумки, маҳсулот сифати, мамлакатда стандартлаштириш 
давлат тизимининг тўлиқ шаклланганлиги, маҳсулот ишлаб чиқариш 
учун мўлжалланган стандартларда белгиланган меъёрлар, талаблар ва 
қоидаларнинг дунёдаги илмий-техник ривожи даражасига мос 
келиши билан боғлиқ. Шунинг учун ҳам маҳсулотларга белгиланган 
меъёрий ҳужжатлар халқаро, минтақавий ва саноат бўйича энг 
ривожланган хорижий давлатлариинг меъёрий ҳужжатлари билан 
доимо узвий боғлиқ бўлиши керак.
Мамлакатимизда стандартлаштириш билан боғлиқ бўлган 
барча ишлар миллий
стандартлаштириш тизими талаблари асосида 
амалга оширилади. Миллий стандартлаштириш давлат тизими 
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатлари ва 
ривожланган хорижий давлатларнинг стандартлаштириш бўйча
миллий тизимлари билан уйғунлаштирилган ва дунё илмий-техник 
ривожига асосланган.
Стандартлаштириш давлат тизими деб, республикамизда 
стандартлаштириш (ишларини ташкиллаштириш, стандартлаштириш 
бўйича идора ва хизматларни ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси 
стандартлари ва техник шартларини ишлаб чиқиш, келишиш, 
тасдиқлаш, расмийлаштириш, уларга ўзгартиришлар киритиш, бекор 
қилиш ва амалдаги стандартлар талаблари асосида ишлаб 
чиқарилаётган маҳсулотлар устидан назорат ўтказиш қонун-
қоидаларини ичига олган меъёрий ҳужжатлар мажмуига айтилади.
Ўзбекистон Республикаси стандартлаштириш давлат тизимининг 
мазмуни ва унинг меъёрий ҳужжатлари мажмуи O'zDst 1.0-1998 
(Ўзбекистон республикасини стандартлаштириш Давлат тизими. 
Асосий қоидалар)да тўлиқ акс эттирилган. 
Ўзбекистон Республикаси стандартлаштириш давлат тизимининг 
стандартларининг қоидалари барча давлат, жамоа, ижарачи, 
акционерлик, қўшма ва бошқа корхоналар ҳамда ташкилотлар
концернлар, уюшмалар, акционер жамиятлари ва бошқа бирлашмалар 
томонидан, уларнинг идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклидан 
қатъий назар, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва давлат 
бошқарувининг бошқа идоралари, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш 
идоралари, 
шунингдек 
ташаббускорлик 
фаолияти 
билан 
шуғулланаётган 
фуқаролар 
томонидан 
бутун 
Ўзбекистон 
Республикаси ҳудудида қўлланиши шарт. 
Ўзбекистон Республикаси стандартлаштириш - давлат тизими 
қуйидагиларни ўз ичига қамраб олади: стандартлаштириш бўйича 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


133 
асосий атама ва тушунчалар, стандартлаштиришнинг мақсади ва 
вазифалари, тамойиллари, стандартлаштириш бўйича ишларни 
ташкил 
этиш 
доиралари 
ва 
стандартлаштириш 
билан 
шуғулланадиган 
ташкилотлар 
номлари 
ва 
вазифалари, 
стандартлаштириш обектлари, стандартлаштириш бўйича меъёрий 
ҳужжатларни қўллаш, улар тўғрисидаги маълумотларни чоп этиш, 
маълумотлар билан таъминлаш, меъёрин ҳужжатлар устидан давлат 
назоратини ўтказиш, давлат стандартлаштириш ва назорати бўйича 
ишларни 
маблағ 
билан 
таъминлаш 
ҳамда 
Ўзбекистон 
Республикасининг стандартлаштириш бўйича ишларида халқapo 
ҳамкорлик қилиш қоида ва тартибларини. 
Ҳозирги кунда Ўздавстандартнинг маълумотнома - ахборот 
фонди (справочно-информационный фонд, СИФ) 70 мингдан кўпроқ 
меъёрий ҳужжатларни ўз ичига олади. Буларга ИСО, МЭК, EN ва 
бошқа ташкилотлар стандартлари ҳам киради.
Ўзбекистон Республикаси 1994 йилнинг 1 январидан бошлаб 
Стандартлаш бўйича халқаро ташкилот ИСОнинг аъзоси 
ҳисобланади. 
Ўздавстандарт 
бу 
ташкилотда 
Ўзбекистон 
Республикаси (давлати) номидан иш олиб боради. Худди шунингдек, 
Ўзбекистон Республикаси ДЕВКО ташкилотининг ҳам доимий 
аъзоси ҳисобланади. ДЕВКО – бу бозор иқтисодиётига ўтаёган ва 
ривожланаётган мамлакатлар учун ИСОнинг дастури ҳисобланади. 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling