Таълим doc


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/123
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1239791
TuriЛекция
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   123
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПАТЕНТШУНОСЛИК, ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

Тармоқ 
стандартлари 
(TS) 
шу 
тармоқда 
ишлаб 
чиқариладиган ва қўлланиладиган маҳсулот (хизмат)га агар шу 
маҳсулотга давлатлараро ва давлат стандартлари бўлмаса ишлаб 
чиқилади. TS лар шу маҳсулотни ишлаб чиқарадиган тармоқ 
корхоналари ва уни истеъмол қиладиган бошқа соҳа 
истеъмолчилари учун қонун кучига эга бўлади.
Техник шартлар (TSh) аниқ, маҳсулот учун ишлаб чиқилади: 
техник шартларда белгиланадиган талаблар бир турли 
маҳсулотлар 
гуруҳига 
мўлжалланган 
стандартларда 
белгиланадиган талабларга мувофиқ ёки улардан юқори бўлиши 
керак.
Корхона стандартлари (KSt) фақат шу корхонада ишлаб 
чиқариладиган маҳсулот учун ишлаб чиқилади ва амалга 
киритилади. KSt лap фақат шу корхона ва унинг маҳсулотини 
истеъмол қиладиган истеъмолчилар учун қонун кучига эга.
Маълумки, ҳар қандай тасдиқланган меъёрий ҳужжатларга 
шартли белгилар берилади. Меъёрий ҳужжатларнинг шартли 
белгилари уларнинг индекси, рўйхатга олинган тартиб рақами ва 
тасдиқланган йилидан иборат бўлади. Масалан, O’z DSt 1.0:1998, 
O’z DSt 1.7:1998, ГОСТ 4353-91 ва бошқалар. Давлат тоифасидаги 
меъёрий ҳужжатларнинг индекси давлат ва ҳужжат номларининг 
қисқача ёзилган шартли белгиларидан, бошқа ҳужжатларнинг 
индекси эса фақат меъёрий ҳужжатларнинг қисқача номларидан 
иборат бўлади.
Ўзбекистон 
Республикасининг 
О’z 
DSt 
1.0:1998 
стандартнинг 3-бўлимида кўрсатилганидек, давлат тоифасидаги 
меъёрий ҳужжатларининг индекслари қўйидагича ифодаланади: 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


137 
- ГОСТ - давлатлараро стандарт; 
- О’z DSt - Ўзбекистон давлат стандарти; 
- О’z ДТ - Умумдавлат таснифлагичи; 
- О’z RH - Ўзбекистон раҳбарий ҳужжати; 
- О’zSt ДТ - Ўзбекистон стандартлаштириш давлат тизими; 
- О’z SДT - Ўзбекистон сертификатлаштириш давлат
тизими;
- О’z О'ДТ - Ўзбекистон ўлчашлар бирлигини таъминлаш
- давлат тизими; 
- O'zAT - Ўзбекистон аккредитлаш тизими.
Тармоқ, тоифасидаги меьёрий ҳужжатлар индекси: 
- TSt - тармоқ стандарти; 
- ТТ – тармоқ таснифлагичи; 
- RH - раҳбарий ҳужжат; 
- Т - тавсиянома. 
Маъмурий-ҳудудий тоифадаги меьёрий ҳужжатлар индекси: 
- МН St - маъмурий ҳудудий стандарт; 
- KSt - корхона стандарти; 
- Tsh - техник шартлар. 
Бошқа ҳужжатларнинг қисқа шартли ифодаланиши: 
- КНТ - конструкторлик ҳужжатларнинг ягона тизими; 
- ТНТ - технологик ҳужжатларнинг ягона тизими; 
- MST - маҳсулотни синаш тизими; 
- НВТ - ҳужжатларни бирхиллаштириш тизими; 
- NKAT - нашриёт, кутубхона ва ахборот ишлари бўйича
стандартлар тизими; 
- ТР - техник пухталиги
- МУАТ - маҳсулотни яратиш ва ишлаб чиқаришни ташкил
қилиш тизими; 
- MSKT - маҳсулот сифат кўрсаткичлари тизими; 
- ST - сифат тизими; 
- ТКТ - техник-иқтисодий ва ижтимоий ахборотни таснифлаш
ва кодлашнинг ягона тизими ва бошқалар. 
Шу нарсани қайд этиш жоизки, ҳужжат номи лотин 
алифбосида фақат давлат тилида ёзилади. Масалан, O'zDSt. Рус 
тилидаги давлатлараро стандартлар аввалгидек сақланиб қолинган, 
масалан, ГОСТ. 
Агар халқаро ва ҳудудий стандартлар асосида Ўзбекистон 
Республикаси миллий стандартлари ишлаб чиқилган бўлса, у ҳолда 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


138 
унинг шартли белгисини кўрсатишда O’zDSt қисқача шартли 
ифодасидан сўнг халқаро ёки ҳудудий стандарт қабул қилинган 
рақамлар ва индексидан кейин икки нуқта қўйилиб, сўнгра миллий 
давлат стандарти сифатида қабул қилинган тўртта рақамдан иборат 
йил кўрсатилади. Масалан, ISO 9000-2 ва ISO 9000-1 ҳалқаро 
стандартлар Ўзбекистон миллий стандарти сифатида қабул 
қилинган. Ўзбекистон стандартлаштириш Давлат тизимининг 
таркибига кирадиган стандартлар талабларига биноан уларга 
қуйидаги шартли белгилар берилган; 
O’zDSt 9000-2:1999 ва O’zDSt ISO 9000-1:1999. Раҳбарий 
ҳужжатлар ҳам худди шундай белгиланади. 
Ўзбекистон давлат стандарти сифатида қабул қилинган 
халқаро, 
ҳудудий 
ва 
бошқа 
мамлакатларнинг 
миллий 
стандартларига шартли белгилар кўйиш тартиби O’zDSt 1.7:1998 
(ГСС Уз. Порядок применения международных, региональных, 
межгосударственных стандартов и нормативных документов 
других государств) миллий стандартида кўрсатиб берилган. 
Стандартлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларга бериладиган 
шартли белгилар уларни давлат рўйхатидан ўтказиш пайтида 
амалга оширилади. 
Стандартлаштириш 
бўйича 
меъёрий 
ҳужжатлар 
стандартлаштириш даражаси бўйича қуйидагича бўлинади: 
- давлат миқёсидаги меъёрий ҳужжатлар; 
- тармоқ миқёсидаги меъёрий ҳужжатлар; 
- корхона миқёсидаги меъёрий ҳужжатлар. 
Давлат миқёсидаги меьёрий ҳужжатлар гуруҳи қўйидагиларни 
ўз ичига олади:
- давлатлараро стандарт - ГОСТ; 
- Ўзбекистон давлат стандарти – О’zDSt; 
- умумдавлат таснифлагичи - О’zDТ; 
- меъёрлар ва қоидалар; 
- Ўзбекистон раҳбарий ҳужжатлар – O’zRH; 
- тавсияномалар – O’zT. 
Давлат миқёсидаги меъёрий ҳужжатлар Ўздавстандарт 
(«Ўзстандарт» агентлиги) - Архитектура ва қурилиш, Табиатни 
муҳофаза қилиш давлат қўмиталари ва соғлиқни сақлаш вазирлиги 
томонидан тасдиқланади. 
Тармоқ миқёсидаги меъёрий ҳужжатлар гуруҳига қуйидагилар 
киради:
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


139 
- тармоқ стандарти - TSt;
- тармоқ таснифлагичи – ТТ; 
- меъёрлар ва қоидалар;
- раҳбарий ҳужжат - RH;
- тавсияномалар - Т. 
Тармоқ миқёсидаги меьёрий ҳужжатлар, меъёрлар ва
қоидалар тармоқ бошқарув органлари томонидан тасдиқланади. 
Корхона миқёсидаги меъёрий ҳужжатларга қўйидагилар 
киради: 
- техник шартлар -TSh; 
- корхона стандарти - KSt. 
Корхона миқёсидаги меъёрий ҳужжатлар корхона раҳбарияти 
томонидан тасдиқланади. 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling