Таълим doc


 Стандартларни ўзгартириш ва бекор қилиш


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/123
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1239791
TuriЛекция
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   123
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПАТЕНТШУНОСЛИК, ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

2. Стандартларни ўзгартириш ва бекор қилиш 
тўғрисида 
Маҳсулот 
сифатига 
мўлжалланган 
стандартларга 
киритиладиган ўзгартиришлар ушбу стандартни ишлаб чиққан 
ташкилот томонидан киритилади ва ўзгартиришлар маҳсулотнинг 
амалдаги стандарт талаблари асосида ишлаб чиқарилаётган 
маҳсулоти билан ўзаро алмашувини бузишга олиб келмайдиган 
техник даражаси, сифати ва самарадорлигининг асосий 
кўрсаткичларини ўзгартирмайдиган янги прогрессив талаблар 
бўлиши керак. Ўзгартиришлар лойиҳасини ишлаб чиқиш, 
келишиш, тасдиқлашга тақдим этиш ва расмийлаштириш янги 
стандартлар лойиҳасини тасдиқлаш учун белгиланган тартибда 
амалга оширилади.
Агар стандартга киритиладиган ўзгартиришлар унинг илмий-
техник даражасига таъсир этмаса, у ҳолда ўзгартириш лойиҳасига 
тушунтириш хатида таққослаш жадвалини келтирмаса ҳам бўлади. 
Шунинг билан биргаликда киритиладиган ўзгартиришнинг бошқа 
стандартлар билан боғлиқлиги бўлмаса, у ҳолда ўзгартиришлар 
лойиҳасини 
манфаатдор 
ташкилотларга 
тақриз 
учун 
юборилмаслиги ҳам мумкин. Ўзгартириш лойиҳасини тақризга 
юбориш ёки юбормаслиги тўғрисидаги қарор стандарлаштириш 
бўйича техник қўмитага тегишли ташкилот томонидан қабул 
қилинади. 
Шунингдек киритиладиган ўзгартишлар бошқа келишув 
ташкилотларнинг манфаатлари учун тегишли бўлмаса, у ҳолда 
ўзгартиришлар фақат буюртмачи (асосий истеъмолчи) билан 
келишилади, холос. Агар стандарт муддатини узайтириш, 
чегаралаш ёки ҳаракат муддатини бекор қилиш ушбу стандарт 
мазмунининг ўзгариши билан бир пайтда амалга оширилса, у ҳолда 
стандарт муддатини чегаралаш ёки ҳаракат муддатини бекор қилиш 
ҳақидаги маълумотлар шу ўзгартиришлар ичига киритилади ва бу 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


156 
ўзгартиришлар ушбу стандартни тасдиқлаган идора томонидан 
амалга оширилади. Ўзгартиришлар тўғрисидаги ҳужжатлар (қарор, 
буйруқ ва бошқалар) стандарт муддатининг тамом бўлишига 6 
ойдан кам бўлмаган вақт ичида юборилиши керак. Стандарт 
муддатининг ўзайтирилганлиги, чегараланмаганлиги ёки ҳаракат 
муддатини бекор қилинганлиги ҳақидаги маълумотлар стандарт 
ҳаракати тамом бўлиш муддатидан 3 ой олдин стандартларнинг 
библиографик 
кўрсаткичларида 
чоп 
этилади. 
Стандартга 
киритилган ўзгартиришга уни тасдиқлаган идора тартиб рақамини 
қўяди ва корхоналарни ўзгартиришлар билан таъминлаш ҳамда 
жорий этиш бўйича ташкилот ва техник чораларни амалга ошириш 
учун кетадиган вақтни ҳисобга олган ҳолда ўзгартиришларнинг 
жорий этиш санасини белгилайди. Киритиладиган ўзгартиришлар 
ҳар бир стандартга алоҳида расмийлаштирилади ва стандартга 
олдин тасдиқланган ўзгартиришлар кейинги ўзгартиришларга 
киритилмайди, улар алоҳида қўлланилади. 
Амалдаги ёки ҳаракатдаги стандарт қуйидаги ҳолларда бекор 
қилинади:
- ушбу стандарт талаблари асосида маҳсулот ишлаб чиқариш
бутунлай тўхтатилса; 
- ушбу стандарт ўрнига бошқа меъёрий ҳужжат ишлаб 
чиқилса.
Стандартни бекор қилиш тўғрисидаги қарор ёки буйруқ шу 
стандартни тасдиқлаган идора томонидан қабул қилинади ёки 
чиқарилади. Бунинг учун стандартга илова хати ва стандартни 
бекор қилиш зарурлиги асосланган далолатнома, асосий 
истеъмолчи (буюртмачи) ва илгари келишилган ташкилотлар
билан келишилмаганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларнинг 
асл нусхалари билан биргаликда стандартни тасдиқлаган идорага 
юборилади. Стандарт текширилмасдан бекор қилинадиган бўлса, у 
ҳолда у далолатномасиз, аммо кўрсатилган ҳужжатлар билан бирга 
юборилади. Агар стандарт янги меъёрий ҳужжатлар ишлаб келиши 
билан бекор қилинса, у ҳолда янги стандарт тасдиқлаш учун қабул 
қилинган қарорда унинг қайси меъёрий ҳужжат ўрнига ишлаб 
чиқилганлиги кўсатилади. Стандартнинг бекор қилиш
тўғрисидаги 
барча ҳужжатлар давлат расмийлаштириш идорасига стандартни
бекор қилиш муддатини тамом бўлишидан 6 ой олдин юборилиши 
керак. 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


157 
МДҲ давлатлараро стандартларини бекор қилиш учун керакли
ҳужжатлар стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш 
бўйича давлатлараро Кенгашнинг техник котибиатига такдим этилади 
ва стандартларнинг бошқа тоифаларини бекор қилиш учун барча 
ҳужжатлар Ўздавстандартга («Ўзстандарт агентлиги) юборилади. 
Амалдаги стандартларни бекор қилиш тўғрисидаги маълумотлар 
«Маълумотлар кўрсатмаси»да стандарт бекор қилинишидан 3 ой 
олдин эълон қилинади. 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling