Таълим doc


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/123
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1239791
TuriЛекция
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   123
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПАТЕНТШУНОСЛИК, ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

 
Асосий саволлар: 
1. Ўзбекистон Республикаси «Метрология тўғрисида»ги 
қонуни аҳамияти ва вазифалари 
2. Метрология бўйича асосий атамалар ва тушунчалар 
3. Ўзбекистон Республикаси ўлчамлар бирлигини таъминлаш 
давлат тизими 
4. Метрологик хизматлар ва метрологик таъминот меъёрий-
ҳуқуқий асослари 
Таянч иборалар: Метрология, метрологик хизматлар; 
метрологик текширув ва назорат; Ўз.РСТ 010-93; Ўз.РСТ 8.001-98; 
назарий метрология, қонунлаштирувчи метрология, амалий 
метрология; ягона ўлчаш бирлиги, ўлчаш воситаси, бирлик этолони, 
давлат этолони; ўлчаш воситаларини калибрлаш, лицензия
катталиклар; метралогик таъминлаш; маҳсулот, рақобатбардошлик, 
ўлчамлар бирлиги: ўлчамлар бирлигини таъминлаш тизими: 
уйғунлаштириш; тан олиш; кўмаклашиш; потенциал ва миллий 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


170 
иқтисод; 
давлат 
эгалонлари; 
эгалонлар; 
давлат 
ресстри; 
аккредитлаш; метрологик таъминотнииг меъерий-ҳуқуқий асослари; 
қиёслаш, дастлабки ва мунтазам қиёслаш; навбатдан ташқари ва 
тафтишли қиёслаш; экспор қиёслаш: мажбурий қиёслаш; қиёслаш 
муддати ва белгиси: метрологик текширув ва назорат; объект ва 
бошқалар. 
1. Ўзбекистон Республикаси «Метрология тўғрисида»ги 
қонуни аҳамияти ва вазифалари 
Метрология фани узоқ тарихга эга бўлиши билан бир қаторда, 
илмий-фалсафий нуқтаи назардан олганда иқтисодиётнинг барча 
тармоқларига эга бўлган, доимий равишда ва узлуксиз тарзда 
ривожланишда бўлувчи фанлар туркумига киради. 
Метрология фани маҳсулот (хизмат)лар сифатини илмий-техник 
асосида назорат қилишнинг асоси ҳисобланади, чунки қаерда
маҳсулотнинг ҳолати, ўлчамлари замонавий синаш ва ўлчов 
асбоблари орқали аниқланса, ўша epда юқори сифатга эришиш 
мумкин. 
Метрология фан сифатида ўлчашлар, уларга боғлиқ ва 
тегишли бўлган қатор масалаларни ўз ичига олади. Метрология 
сўзи юнонча сўзидан олинган бўлиб, ўлчаш, ўлчам, нутқ, мантиқ, 
илм ёки фан деган маьноларни билдиради. 
Қайси бир фан ва унинг йўналишини олмайлик, албатта
уларда ўлчашларни, уларнинг турли хил усуллари ва ўзаро 
боғланишларини кўрамиз. Шунинг учун ҳам бир фан ёки илмий 
йўналиш, у ҳоҳ табиий, ҳоҳ ижтимоий бўлмасин албатта, улар 
маълум даражада метрология билан узвий боғлиқ. 
Метрология (ўлчашлар) ҳақидаги фаннинг тарихи қадим-
қадимлардан маълум, чунки ўлчашларга бўлган эҳтиёж қадим 
замонларда пайдо бўлган. Кишилар ўзларининг кундалик ҳаётида
ҳар хил катталикларни (масофа, Ер майдонининг юзаси, 
жисмларнинг ўлчамлари (размерлари), вақт ва бошқалар) юзага 
келиш сабаблари ва манбаларини билмасдан туриб, ўзларининг 
сезгилари ҳамда тажрибалари асосида ўлчай бошлаганлар. 
Масалан, антропометрик, яъни инсоннинг муайян аъзоларига 
мувофиқликка ёки мойиликка асосланган ҳолда келиб чиққан энг 
қадимги ўлчаш бирликлари ҳисобланади. Жумладан, Ладонь - бош
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


171 
бармоқни ҳисобга олмаганда қолган тўрттасининг кенглиги; фут-
оёқ тагининг узунлиги; пядь - ёзилган бош ва кўрсаткич бармоқлар 
орасидаги масофа қарич, қулоч, қадам ва шу кабилар шулар 
жумласидандир. Асрлар ўтиши билан бизгача етиб келган баъзи 
бир ўлчов бирликлари ҳозирги кунда ҳам ишлатилмоқда.
Масалан, қадимги жанубий-шарқда «Ловия дони», «Нўхатча»
мaъноларини билдирувчи турли хил қимматбаҳо тошларнинг ўлчов 
бирлиги сифатида ишлатилган «КАРАТ», доришуносликда 
оғирлик бирлиги қилиб қўлланилаётган инглиз, француз, лотин ва 
испан тилларида «Буғдой дони» маъносини билдирувчи «ГРАН» ва 
бошқалар. 
Вақт ўлчовлари ҳам узоқ ўтмишга эга бўлган табиий 
ўлчовларнинг 
даслабкиларидан 
бири 
ҳисобланади. 
Мунажжимларнинг кўп йиллик кузатишлари ва натижасида 
қадимги Вавилонда вақт бирлиги сифатида йил, ой, соат 
тушунчалари ишлатилганлиги тасдиқланган. Кейинчалик Ернинг 
ўз ўқи атрофида тўлиқ айланишига кетган вақтнинг 1/86400 қисми
секунд номини олган. Қадимги Вавилонликлар бизнинг эрамиздан 
олдин 11-асрлардаёқ вақтни Миналарда ўлчашган. Мина тахминан 
икки астрономик соат вақт оралиғига тенг бўлиб, бу вақт 
мобайнида Вавилонда расм бўлган сув соатидан массаси тахминан 
500 граммга тенг бўлган «мина сув» оқиб
кетган. Кейинчалик мина 
ўзгариб минутга айланган.
Вақт ўтиши билан сув соатлари ўз ўрнини қум соатларига, 
улар ҳам вақт келиб маятникли механизмли соатларга ўз ўрнини 
бўшатиб берган. 
Жаҳонда фан ва техниканинг доимий равишда ривожланиб 
бориши ҳар хил физик катталиклар ўлчамларини муайян 
ўлчовларга таққослаб қаратишни тақозо эта бошлади. Бундай
фаолият жараёни ва ривожланиши натижасида ўлчашлар ҳақидаги 
фан – метрология пайдо бўлди. 
Ишлаб чиқариш муносабатларининг ривожланиши ўлчов 
воситалари усулларини янада такомиллаштиришни талаб эта 
бошлади. Жумладан, амалиёт (практика) жуда кенг кўламдаги 
физик катталиклар қийматини, кўпинча жуда ҳам тез (секунднинг 
миллиарддан бир бўлагида), юқори аниқликда ва нафақат инсон 
сезги органлари тўғри илғай олмайдиган, ҳатто ҳаёт учун шароит 
бўлмаган ҳолларда ҳам аниқлашни талаб этади. 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


172 
Ҳозирги кунда фанга 100дан ортиқ ҳар хил физик катталиклар 
маълум бўлиб, уларнинг 70 дан ортиғини ўлчаш мумкин. Ундан 
ташқари фан ва техниканинг ривожланиб бориши туфайли илгари 
ўлчаб бўлмайди деб ҳисобланган катталикларни ҳам ўлчаш ва 
баҳолаш имкониятлари яратилмокда. Масалан, Санкт-Петербург 
алоқа институти олимлари ҳидни ўлчаш бўйича бир мунча 
ютуқлapra эришганлар. Бу борада буюк италиялик олим Галилео 
Галилейниннг 
қуйидаги 
сўзларини 
келтириш 
мақсадга 
мувофиқдир: - «Ўлчаш мумкин бўлганини ўлчанг, мумкин 
бўлмаганига эса имкон яратинг». Бу иборанинг маъноси жуда кенг. 
Бунга мисол қилиб, конденсаторнинг электр сиғими, нурланиш 
оқими, эриган металлнинг ҳарорати ва атомнинг магнит майдони 
кучланиши каби катталикларни махсус техник воситаларидан 
фойлаланмасдан ўлчашни амалга ошириш мумкин эмаслигини 
кўрсатиб ўтиш мумкин. 
Тарихда кўплаб олимлар ўлчаш техникасининг ривожи учун 
муносиб ҳисса қўшганлар. Масалан, Аҳмад Фарғоний, Абу Наср 
Фаробий, Абу Райхон Беруний. Мирзо Улуғбек, Михаил 
Ломоносов, Дмитрий Менделеев ва бошқалар. Шулардан Ахмад 
Фарғонийнинг «Миқёси Нил»», яъни Нил дарёсининг саҳтини 
туташ идишлар қонунияти асосида ўлчаш ва унинг натижасига 
кўра йилнинг ёғингарчилиги ва унинг экин хосилига таъсири 
тўғрисидаги 
маълумотлари. 
Мирзо 
Улуғбекнинг 
«Зиж 
жадваллари»да келтирган натижалари, ҳозирги кунда энг 
замонавий ўлчаш қурилмаларида олинган натижалардан жуда ҳам 
кам таввофут қилувчи маълумотлар муҳим аҳамиятга эга. Шунинг 
билан биргаликда Фаробийнинг астрономик кузатишлар ва 
ўлчашлар учун махсус асбоб-ускуналар ясаш сирлари ҳақидаги 
қимматли маълумотлари ҳам жуда катта илмий, ҳам фалсафий 
аҳамиятга эга. 
Шундай қилиб, Ўзбекистон Республикасида ҳам метрология 
ўлчашлар бирлигини таъминлаш тизимининг илмий асоси 
сифатида қабул қилинган. 
Метрология ўлчаш техникасинннг назарий асослари, 
этолонлар ва намунавий ўлчаш воситаларини яратиш ҳамда 
такомиллаштириш, ўлчаш бирликларининг назарий асосларини 
ишлаб чиқиш ва бошқа масалалар билан шуғулланади. Ўзбекистон 
Республикасининг Ўз РСТ 8.001-98 (Ўзбекистон Республикаси 
ўлчашлар бирлигини таъминлаш давлат тизими. Ўлчашлар 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


173 
бирлигини таъминлаш тизими. Асосий қоидалар) стандарти бўйича 
метрологиянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: 
- ўлчашларнинг умумий назарияси; 
- физик катталиклар бирликлари ва уларнинг тизимлари; 
- ўлчаш усуллари ва воситалари; 
- ўлчашлар бирлиги ва воситаларининг бир хиллигини 
таъминлаш асослари; 
- этолон ёки намунавий ўлчаш воситаларидан ишчи ўлчаш 
воситаларига бирликларнинг ўлчамларини узатиш усуллари. 
Метрология: 
назарий 
метрология, 
қонунлаштирувчи
метрология ва амалий метрология қисмларидан ташкил топган. 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling