Таълим doc


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/123
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1239791
TuriЛекция
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   123
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПАТЕНТШУНОСЛИК, ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

Назарий метрология назарий масалаларни ишлаб чиқса, 
қонунлаштирувчи метрология миллий идора томонидан амалга 
оширилаётган фаолиятга тегишли бўлган бирликлар, ўлчаш 
усуллари, ўлчаш воситалари ва ўлчаш (синов) лабораторияларига 
тегишли давлат талабларини ичига олади. Амалий метрология, 
яъни 
квалиметрия 
назарий 
метрология 
назариялари 
ва 
қонунлаштирувчи метрология қоидаларини амалий қўллаш бўйича
метрологиянинг бир қисми ҳисобланади. 
1993 йнлнинг 28 декабрида республикада метрология бўйича 
ишларни 
ҳуқуқий 
таъминлаш 
бўйича 
Ўзбекистон
Республикасининг «Метрология тўғрисида»ги қонуни қабул 
қилинди ва у 1994 йилнинг 28 февралидан бошлаб ҳуқуқий кучга 
кирди. Бу қонуннинг ҳаётга тадбиқ этилиши республикамиздаги 
мавжуд метрология хизматини янги ривожланиш босқичига 
кўтарилиши учун асос бўлди. 
Ўзбекистон Республикасининг "Метрология тўғрисида"ги
қонуни 5 бўлим ва 22 моддадан иборат. Бу бўлимлар қуйидагилардан 
иборат: 
- биринчи бўлим. Умумий қоидалар; 
- иккинчи бўлим. Физик катталиклар бирликлари, уларни 
тиклаш ва қўллаш; 
- учинчи бўлим. Ўзбекистон Респубикасининг метрология 
хизматлари; 
- тўртинчи бўлим. Давлат метрологик текшируви ва назорати; 
- бешинчи бўлим. Метрология бўйича ишларни маблағ билан 
таъминлаш.
Қонуннинг "Умумий қоидалар" бўлими 1-4 моддалардан иборат. 
Унда метрологиянинг асосий тушунчалари, метрология тўғрисида
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


174 
қонунлар мажмуи, халқаро шартнома ва битимлар, метрология 
бўйича фаолиятнинг давлат томонидан бошқарилишига изоҳ 
берилган. 
Ушбу қонуннинг "Физик катталиклар бирликлари, уларни
тиклаш ва қўллаш" бўлимида физик катталикларнинг этолонлари, 
ўлчаш воситалари ўлчашни бажариш услублари тўғрисида 
маълумотлар берилган (5-8 моддалар). 
Қонуннинг 
"Ўзбекистон 
Республикасининг 
метрологик 
хизматлари" бўлими 9-11 моддаларни ўз ичига олади. Унда 
Ўзбекистон Республикасининг метрология хизматининг тузилиши
давлат метрологик хизматларининг таркиби ва юридик шахслар 
метрологик хизматлари ёритиб берилган. 
Мазкур қонуннинг "Давлат метрологик текшируви ва назорати" 
бўлимида метрологик текширув ва назорат ўтказиш тартиби, уларнинг 
объектлари, давлат метрологик текшируви ва назоратининг тадбиқ 
этиш соҳаси, давлат метрология назорати ва текширувининг турлари, 
ўлчаш воситаларининг типларини тасдиқлаш, уларни таққослаш ва 
калибрлаш тартиблари кўрсатилган (12-20 моддалар). 
Қонуннинг 5-бўлими "Метрология бўйича ишларни маблағ 
билан таьминлаш» 21 ва 22-моддалардан тузилган бўлиб, уларда 
метрологик ишларни давлат томнидан маблағ билан таъминлаш ва 
метрологик ишлар ҳамда хизматлар учун тўлов кўрсатиб берилган. 
Ушбу қонунда кўрстилгандек, ўлчаш воситаларининг давлат 
синовларини ўтказиш уларнинг турларини тасдиқлаш ва давлат 
рўйхатига киритиш Ўздавстандарт томонидан амалга оширилади. 
Қонунда давлат рўйхати белгисини қўйиш масаласи тўғрисида 
маълумотлар баён этилган. "Метрология тўғрисида"ги қонунда 
кўрсатилишича, тасдиқланган ўлчаш воситаларига ёки унинг 
фойдаланиш ҳужжатларига ишлаб чиқарувчи давлат рўйхати 
белгисини қўйиши шарт. 
Ушбу қонуннинг 17-моддасида илмий-тадқиқотлар билан 
боғлиқ бўлган ўлчаш воситалари, асбоб-ускуналари, қурилма ва 
ўлчовлари Ўздавстандартнинг даврий равишда таққослаш (қиёслаш) 
дан ўтказилиб туриши лозим бўлган ўлчаш воситалари гуруҳнинг 
рўйхатига киритилиши керак. 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


175 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling