Таълим doc


 Метрология бўйича асосий атамалар ва тушунчалар


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/123
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1239791
TuriЛекция
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   123
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПАТЕНТШУНОСЛИК, ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

2. Метрология бўйича асосий атамалар ва тушунчалар 
Метрологияда энг кўп қўлланиладиган атама (тушунча)лар 
қуйидагилардан иборат: 
Ягона ўлчаш бирлиги. Ягона ўлчаш бирлиги деб, ўлчаш 
натижалари қонунлаштирилган бирликларда ифодаланган ва 
ўлчашдаги хатоликлар муайян эҳтимолликда бўлган ўлчаш 
ҳолатига айтилади. 
Ўлчаш 
воситаси. 
Ўлчаш 
воситаси 
бу 
ўлчаш 
учун 
фойдаланиладиган ва меьёрлаштирилган метрологик хусусиятларга 
эга бўлган техник воситадир. 
Бирлик зтолони. Бирлик этолони деганда, физик ўлчам 
бирлигини бошқа ўлчаш воситаларига узатиш мақсадида уни қайта 
ҳосил қилиш, сақлаш учун мўлжалланган ўлчаш воситаси 
тушунилади. 
Давлат этолони. Давлат этолони деб, ваколат берилган Моддий 
органнинг қарори билан Ўзбекистон республикаси ҳудудида ўлчаш 
бирлигини ўлчаш сифатида эътироф этилган этолонига айтилади. 
Метрология хизмати. Метрология хизмати бу давлат 
идоралари ва юридик шахсларнинг метрология хизматлари ва ўлчаш 
тармоғи томонидан ҳамда уларнинг ягона ўлчаш бирлигида бўлишини 
таъминлашга қаратилган фаолиятдир.
Давлат метрология назорати. Давлат метрология назорати, бу 
метрология қоидаларига риоя этилишини текшириш мақсадида давлат 
метрология хизмати идоралари томонидан амалга ошириладиган 
фаолиятдир. 
Ўлчаш воситаларини текширувдан ўтказиш. Бу тушунчанинг 
асосий маъноси ўлчаш воситаларининг белгилаб кўйилган техник 
талабларга мувофиқлигини аниқлаш ва тасдиқлаш мақсадида давлат 
метрология хизмат идоралари томонидан бажариладиган амаллар 
мажмуидан иборат. 
Ўлчаш воситаларини калибрлаш – бу метрологик жиҳатларнинг 
ҳақиқий қийматлари ва ўлчаш бирликларининг қўллашга яроқлилигини 
аниқлаш ҳамда тасдиқлаш мақсадида калибрлаш лабораторияси 
бажарадиган амаллар мажмуидир. 
Лицензия – бу ўлчаш воситаларини ишлаб чиқиш, яратиш, 
таъмирлаш, сотиш, ижарага бериш учун давлат метрология хизмати 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


176 
томонидан юридик ва жисмоний шахсларга бериладиган, мазкур 
фаолият турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат. 
Катталик – бу сифат томонидан кўпгина физик объектларга 
нисбатан умумий бўлиб, миқдор томонидан ҳар бир объект учун 
хусусий бўлган хоссадир. 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling