Таълим doc


 Метрологик хизматлар ва метрологик таъминот


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/123
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1239791
TuriЛекция
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   123
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПАТЕНТШУНОСЛИК, ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

4. Метрологик хизматлар ва метрологик таъминот 
меъёрий-ҳуқуқий асослари 
Ўзбекистон ўлчамлар бирлигини таъминлаш давлат тизимининг 
меъёрий ва ҳуқуқли асослари метрология бўйича республика қонун 
ҳужжатлари, стандартлари ва халқаро ташкилотлар (ўлчов меъзонлар 
бўйича 
бош 
анжуман 
(конференция), 
метрологиянинг 
қонунлаштирувчи халқаро ташкилоти, стандартлаштириш бўйича 
халқаро ташкилот ИСО, метрология бўйича МДҲ мамлакаглари 
доирасидаги халқаро ҳамкорлик ва бошқалар)нинг қарорларига амал 
қилади. 
Ўзбекистон Республикасида метрологик таъминотнииг хуқуқий 
асоси Ўзбекистон Республикасининг «Метрология тўғрисида»ги 
қонуни ва республиканинг бошқа қонун ҳужжатларининг мажмуидан 
иборат бўлса, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида метрология 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


181 
бўйича барча муносабатлар Қорақалпағистон Республикасининг 
қонун ҳужжатлари орқали тартибга солинади. 
Ўзбекистон Республикасининг «Метрология тўғрисида»ги ва 
2000 йил 29 майда қабул қилинган «Метрология ҳақида»ги 
Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиришлар ва қўшимчалар 
киритиш ҳақидаги қонунлари республикадаги ўлчамлар бирлигини 
таъминлаш соҳасидаги ишларнинг қонунчилик асоси бўлиб 
ҳисобланади. Чунки, бу қонунларнинг асосий йўналишлари ноаниқ 
натижаларнинг салбий оқибатлари бўйича белгиланган хуқуқий 
тартибни, давлат ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда 
манфаатларини ҳимоя қилиш, метрология масалалар бўйича давлат 
бошқарув идоралари (органлари) ва хўжалик субъектлари орасидаги 
муносабатларни тартибга солишга қаратилган. Шу боисдан ҳам 
метрологик таъминотининг бажарадиган вазифаларини амалга 
ошириш мақсадида Ўздавстандартга катта ваколат ва хуқуқлар 
берилган. Масалан, ҳаракатдаги қонун ҳужжатларига асосан 
Ўздавстандарт 
(«Ўзстандарт» 
агентлиги)нинг 
метрологик 
қоидаларига риоя қилмаган ҳолда ишлаб чиқарилган, сақланган 
маҳсулотларни сотиш ва улардан фойдаланишни таъқиқлашдан 
бошлаб то айбдор шахслар устидан жиноий иш қўзғатиш учун 
таклифлар бериш хуқуқига эга. 
Ўлчамлар бирлигини таъминлаш бўйича асосий қонун-қоидалар, 
талаб ва меъёрлар ЎБТТ (Ўзбекистон ўлчамлар бирлигини таъминлаш 
тизими)га кирадиган стандартларда белгиланган. Масалан, ЎзРСТ 
8.003-92 (Ўзбекистон Республикаси ўлчамлар бирлигини таъминлаш 
давлат тизими. Ўлчаш воситаларин қиёслаш. Асосий қоидалар), 
Ўз.РСТ 8.002-92 (Ўзбекистон Рсспубликасининг ўлчамлар бирлигини 
таъминлаш давлат тизими. Метрологик бошқарув ва назорат), Ўз.РСТ 
8.010-93 (Ўзбекистон Республикаси ўлчамлар бирлигини таъминлаш 
давлат тизими. Метрология. Атамалар, таърифлар ва бошқалар). 
Юқорида кўрсатиб ўтилган Ўзбекистон Республикасининг 
қонунлари республикада ўлчамлар бирлигини таъминлаш бўйича 
давлат стратегиясини белгилайди ва бу соҳада асос бўлувчи қонун 
ҳужжатлари бўлиб ҳисобланади. Ундан ташқари юқорида кўрсатилган 
ҳужжатлар метрология соҳасида расман тан олинган халқаро ва 
минтақавий (давлатлараро) қоидалар ва меъёрларга мувофиқ келади, 
бу эса мамлакатнинг жаҳон ҳам жамияти, саноат ва иқтисодий 
интеграцияси ҳамда савдодаги техник тўсиқларни бартараф этишга 
имкон яратиб беради. 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


182 
Маълумки, ҳар қандай ўлчаш воситаси ҳам уни ишлатиш 
жараёнида ўз хусусиятларини ўзгартиради. Шунинг учун ўлчаш 
воситаларининг параметрлари вақти-вақти билан текширилиб 
турилади ва уларнинг текшириш натижалари асосида бу ўлчаш 
воситаларини бундан сўнг ҳам қўлланишига яроқлилигини 
тасдиқловчи 
ҳужжатлар 
билан 
расмийлаштирилади. 
Ўлчаш 
воситаларининг параметрларини текшириш, уларни тасдиқлаш, 
қиёслаш (таққослаш) ва калибрлаш орқали амалга оширилди. Бу 
операциялар эса тасдиқланган услуб асосида Ўздавстандарт 
(«Ўзстандарт» агентлиги) томонидан ўтказилади. 
Ўлчаш воситаларини қиёслаш тўғрисидаги асосий қоидалар 
ЎзРСТ 8.00-92 (Ўзбекистон Республикасининг ўлчамлар бирлигини 
таъминлаш давлат тизими. Ўлчаш воситаларини қиёслаш. Асосий 
қоидалар)да белгилаб берилган. Ушбу стандарт талаблари бўйича 
барча ўлчаш воситалари, шу жумлдан, фойдаланилаётган, ишлаб 
чиқарилаётган, таъмирланаётган ва четдан келтирилган ўлчаш 
воситалари давлат ёки тармоқ қиёслашидан ўтказилиши шарт. 
Бундай вазифани бажариш давлат метрологик идоралари ва 
белгиланган тартибда аккредитланган хўжалик субъектлари 
(ташкилотлар, 
концернлар 
ва 
бошқалар)нинг 
метрологик 
хизматларига юклатилган. 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling