Таълим doc
Download 1.71 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-ПАТЕНТШУНОСЛИК, ЛИЦЕНЗИЯЛАШ
Дастлабки калибрлаш қиёслаш каби ишлаб чиқариш ёки
таъмирлашдан чиқарилаётган ва тасдиқланиши лозим бўлмаган ўлчаш воситалари бўйича ўтказилади. Даврий калибрлаш ҳам қиёслаш каби ўлчаш воситаларининг ишлатиш жараёнларида ўтказилади. Юридик шахсларнинг метрологик хизматларини калибрлаш ишларини бажариш ҳуқуқи Ўздавстандарт («Ўзстандарт» агентлиги)нинг ҳудудий марказлари (ҲСМСМ) томонидан Ўз РҲ 51- 071-98 ва Ўз РҲ 51-081-99 талабларига мувофиқ аккредитланади. Ўлчаш воситаларини калибрлаш вазифасини бажарувчи мутахассислар қиёсловчилар каби мажбурий даврий тайёргарлик ва аттестациядан ўтишлари керак. Ўлчаш воситаларини калибрлаш Ўзстандарт агентлигининг ҳудудий марказлари (ҲСМСМ) билан келишилган ва корхона ёки ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланган калибрлаш усули (методи) ёрдамида амалга оширилади. Ўлчаш воситаларининг калибрланганлиги уларга сертификат бериш йўли билан тасдиқланади. Агар калибрлаш хақидаги шартнома шартларига кўра ўлчаш воситасини фақат меъёрий ҳужжатлар талабига мос келишини аниқлаш кўрсатилган бўлса, у ҳолда калибрлаш натижалари ижобий бўлганда калибрловчи шахс ўлчаш воситасига ўзининг шахсий калибрлаш тамғасини босади. Ўзбекистон Республикасининг ўлчаш воситаларини калибрлаш тизимининг асосий қоидалари ЎзРСТ 8.016-97 стандартида белгилаб берилган. Ўзбекистон Республикасининг «Метрология тўғрисида»ги қонуни ва юқорида кўрсатиб ўтилган меъёрий ҳужжатлар талабларига кўра қиёслаш ҳамда калибрлашдан ўтмаган, қиёслаш ҳақидаги гувоҳномалари бўлмаган ёки калибрлаш ҳақидаги сертификатлар билан тасдиқланмаган ўлчаш воситаларининг амалда қўлланиши ман этилади. PDF created with pdfFactory Pro trial version www.pdffactory.com 186 Ўлчаш воситаларининг кўрсаткичларини ҳақиқий қийматлари тўғрисида объектив ва ишончли маълумотлар олиш ва меъёрий ҳужжатлар талабларига мос келишини таъминлаш мақсадида улар давлат синовларидан ўтказилади. Давлат синовларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: - республикада ишлаб чиқарилаётган ёки четдан келтирилаётган ўлчаш воситаларининг меъёрий ҳужжатларга мос келишини текшириш ва уларнинг метрологик, техник-иқтисодий ҳамда фойдаланиш хусусиятларини баҳолаш; - ўлчаш воситаларининг ҳозирги замон илмий-техник даражасига тўғри келишини текшириш ва қиёслаш меъёрий ҳужжатлари, қиёслаш ва таъмирлаш меъёрий воситалари билан таъминланганлигини текшириш; - республикада ўлчаш воситаларини сериялаб ишлаб чиқарилиши ёки четдан келтирилишнинг мақсадга мувофиқлигини аниқлаш. Барча ўлчаш воситалари икки хил - давлат қабул қилиши ва назорат синовларидан ўтказилади. Қабул қилиш синови ўлчаш воситаларининг техник топшириқ ва меъёрий ҳужжатлар талабларига мос келишини аниқлайди, техник даражасини баҳолайди ҳамда ишлаб чиқаришга қўйиш учун қарор чиқаради ва ўлчаш воситаларини четдан келтириш мақсадга мувофиқлигини тасдиқлайди. Назорат синовлари эса, республикада сериялаб ишлаб чиқарилаётган ўлчаш воситалари намуналарининг тасдиқланган хили, меъёрий ҳужжатлар ва техник шартларга мос келиши ҳамда ишлаб чиқариш корхоналарининг метрологик томондан таъминланганлик даражасини аниқлаб беради. Республикада сериялаб ишлаб чиқариш учун мўлжалланган ўлчаш воситаларининг тажрибавий намуналари ва четдан келтириладиган ўлчаш воситалари давлат қабул қилиш синовларидан ўтказилади ва фақат ушбу синов натижалари буйича ўлчаш воситаларининг хиллари тасдиқланади, уларни Давлат реестрига киритиш, сериялаб ишлаб чиқариш ёки четдан келтириш бўйича рухсат берилади. Назорат синовларининг ижобий натижалари республикада ўлчаш воситаларини сериялаб ишлаб чиқариш ёки четдан келтириш учун асос бўлади ва уларни ишлаб чиқариш ёки четдан келтириш учун 5 йил муддатга рухсатнома берилади. PDF created with pdfFactory Pro trial version www.pdffactory.com 187 Агар назорат синовлари бўйича салбий натижалар олинса, у ҳолда ўлчаш воситаларини Давлат реестридан чиқариш, уларни ишлаб чиқарилишини тўхтатиш ва республикада муомалага чиқармаслик ҳақида қарор қабул қилинади. Назорат ва давлат қабул қилиш синовларидан ўтган ҳамда Давлат реестрига киритилган ўлчаш воситалари қуйидаги пайтларда қайтадан синовлардан ўтказилади: - ўлчаш воситаларининг янги серияли партияси ишлаб чиқарилганда; - ўлчаш воситаларини бир корхонадан иккинчи (бошқа) корхонага ўтказишда; - сериялаб ишлаб чиқариш ёки четдан келтириш бўйича рухсатнома муддати тугаганда; - сериялаб ишлаб чиқарилаётган ёки четдан келтирилган ўлчаш воситаларининг сифати пасайганлиги тўғрисида маълумотлар бўлганда; - ўлчаш воситаларининг конструкцияси ёки тайёрлаш технологияси ёки уларнинг метрологик тавсифларига таъсир этувчи ўзгартиришлар киритилганда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 августдаги 410-сонли қарори билан қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида стандарталар ва ўлчаш воситалари устидан давлат назорати тўғрисида»ги Низомнинг 1-бандига асосан Ўзбекистон Республикасида давлат метрологик текшируви ва назорати давлат метрологик хизмати идоралари томонидан амалга оширилади. Давлат метрологик текшируви ва назоратининг асосий қоидалари Ўзбекистон Республикасининг «Метрология тўғрисида»ги Қонуни ва ЎзРСТ 8.002-92 стандартида белгилаб берилган. Ушбу ҳужжатларда давлат метрологик текшируви ва назоратининг объектлари, турлари, шакллари ва жорий этиш доиралари белгиланган. Давлат метрологик текшируви деганда, ўлчаш жараёнини бошқариш мақсадида ушбу жараён элементларини меъёрий ҳужжатлар талабларига мос келишини баҳолаш бўйича ваколатланган идора ва шахсларнинг фаолияти тушунилади. Ўлчаш жараёнининг барча элементлари: катталиклар бирликлари, ўлчашни бажариш услублари, ўлчаш воситалари, шу жумладан этолонлар, хом ашё ва материалларнинг таркиби, хосса ва хусусиятларининг стандарт намуналари, ўлчаш тизимлари, метрологик фаолиятни PDF created with pdfFactory Pro trial version www.pdffactory.com 188 амалга ошираётган ходимлар давлат метрологик текшируви ва назоратининг объекти ҳисобланади. Давлат метрологик назорати - бу белгиланган метрологик меъёрлар ва қоидаларга риоя этилишини текшириш бўйича давлат метрологик хизматининг ваколатланган идораларининг фаолиятидир. Давлат метрологик текшируви ва назорати қуйидаги доираларда ўтказилади: соғлиқни сақлаш, савдо-сотиқ, моддий ресурсларни ҳисобга олиш, меҳнат, маҳсулот, транспорт ҳаракати хавфсизлиги, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, телекоммуникацион хизматлар, зарарли ва тез олов оладиган, портловчи ҳамда радиоактив моддаларни сақлаш, ташиш ва йўқ қилиш, миллий ва халқаро мусобақаларнинг юқори натижалари (рекорлари)ни рўйхатга олиш, ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказиш, қиёслаш, калибрлаш ва бошқалар. Ўзбекистон Республикасида давлат назорати Ўздавстандарт («Ўзстандарт» агентлиги) томонидан амалга оширилади. Давлат метрологик текшируви ва назоратинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: - метрологик қоидаларни ўз вақтида тадбиқ қилинганлигини текшириш; - белгиланган физик катталиклар бирликларини тўғри қўлланиши, ўлчаш воситаларининг ҳолати, уларни тайёрлаш, сақлаш, таъмирлаш, текшириш ва қўллаш, эскирган ўлчаш воситаларини ишлаб чиқаришдан ўз вақтида чиқариш ва уларни янгиларига алмаштириш шароитларини текшириш; - ўлчаш воситалари устидан ўтказилган давлат назорати натижаларини умумлаштириш, метрологик қоидаларнинг бузилиш сабабларини таҳлил қилиш, ўлчаш воситалари устидан давлат назорати идораларининг таъсирини ошириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва ўтказиш; - ўлчаш услубларини тўғри қўллаш бўйича давлат назоратини амалга ошириш; - синов лабораторияларининг фаолияти бўйича давлат текшируви ва назоратини амалга ошириш. Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling