Таълим doc
Синов лабораториялари аккредитацияси
Download 1.71 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-ПАТЕНТШУНОСЛИК, ЛИЦЕНЗИЯЛАШ
4. Синов лабораториялари аккредитацияси,
маҳсулотларни сертификатлаштириш Барча сертификатлаштириш идоралари ва сертификатлашти- риш синовларини ўтказувчи лабораториялар (марказлар) мажбурий равишда аккредитациядан ўтишади. Аккредитлаш ёки аккредитациядан ўтиш деганда, мувофиқликни баҳолаш ва тасдиқлаш, шунингдек инсон фаолиятининг иқтисодий, ҳуқуқий, техник ва бошқа турли соҳаларида сертификатлаштиришни амалга ошираётган лаборатория ва идораларнинг лаёқатлигини баҳолаш ҳамда тан олишнинг халқаро амалиётида тан олинган усули тушунилади. Ҳар қандай лаборатория, унинг қайси тармоқ ёки мулк шаклига мансуб бўлиши ёки қайси идорага бўйсунишидан қатъий назар маҳсулотни сертификатлаштириш учун аккредитланиши мумкин. Бунинг учун лаборатория ҳолисона синов натижаларининг ишончлилиги ва аниқлигини таьминлайдиган ҳуқуқий ҳамда ташкилий ҳолат ва сифат тизимига эга бўлиши керак. Бундай лабораториялар белгиланган тартибда Ўздавстандарт («Ўзстандарт» агентлиги)га буюртмалар беради ва унга «Аккредитациядан ўтган лабораторияси тўғрисида» Низомнинг лойиҳаси лаборатория паспорти ва тўлдирилган анкета саволномаси илова қилинади. Сўнгра талабнома (буюртма) иловалари билан Ўздавстандарт («Ўзстандарт» агентлиги) ёки унинг топшириғи бўйича сертификатлаштириш услубий маркази Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва маҳсулот сифатини бошқариш соҳасидаги тадқиқотлар ва мутахассислар тайёрлаш институти (ЎзТМТИ) томонидан кўриб чиқилади. Буюртмага илова қилинган ҳужжатларни экспертизадан ўтказади ва экспертиза натижалари бўйича Ўздавстандарт («Ўзстандарт» агентлиги) тегишли қарор қабул қилади ва қарор тўғрисида талаблар лаборатория ҳамда сертификатлаштириш идорасига хабар беради. Агар экспертиза натижалари бўйича ижобий қарор қабул қилинса, у ҳолда Ўздавстандарт ёки унинг топшириғига асосан сертификатлаштириш идораси лабораторияни текшириш бўйича таркиби Ўздавстандарт («Ўзстандарт» агентлиги) томонидан тасдиқланган махсус комиссия тузилади ва бу комиссия таркибига Ўзстандарт («Ўзстандарт» агентлиги) ёки сертификатлаштириш идорасининг вакили ёки ходими (раис), PDF created with pdfFactory Pro trial version www.pdffactory.com 203 ЎзТМТИнинг мутахассиси, ишлаб чиқарувчи ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари ҳамда сертификатлаштириш давлат тизимининг эксперт аудиторлари киради. Ушбу комиссия аккредитланадиган лаборатория ҳолатини асосий ҳужжатлар ва аккредитлаштириш талабларига жавоб бериш даражаси, техник лаёқатлиги ва ҳолислигини текширади. Шунинг билан биргаликда лабораториянинг техник лаёқатлигини баҳолаш пайтида лабораториянинг ташкилий ва бошқарув даражаси, раҳбариятнинг жавобгарликни ҳал қилиши, мутахассислар билан таъминланганлиги ва ходимларнинг малакаси, ишлаб чиқарувчилар билан ўзаро манфаатлик жойларининг йўқлиги ҳам текширилади. Юқорида кўрсатиб ўтилганлардан ташқари комиссия томонидан лабораториянинг қуйидаги кўрсаткичлари ҳам текширишдан ўтказилади: - синовлар ўтказиладиган жойларда натижаларнинг аниқлилиги ва ўлчаш натижаларига таъсир этадиган атроф-муҳит омиллари (ҳарорат, намлик, ҳавонинг тозалиги, товуш, тебраниш , электр-энергия ва бошқалар); - лабораторияда қўлланиладиган синаш усулларининг меъёрий ҳужжатларда белгиланган талаблар, санитария меъёри ва қоидалари, техник ва ёнғин хавфсизлиги ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш талабларига жавоб бериш даражалари; - синов жиҳозлари ва ўлчаш воситаларининг ҳолати; - ҳар бир жиҳоз ва ўлчаш воситаларининг рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар (варақа, карта ва шунга ўхшашлар); - жиҳоз ва ўлчаш воситаларининг номи, тури, ишлаб чиқарган корхона ёки фирма, завод ва инвентар тартиб рақамлари (номерлари), ишлаб чиқилган санаси, ишлатилиб бошланган санаси, сотиб олинган вақтидаги ҳолати (янги, таъмирланган, аввал фойдаланилган), ўрнатилган жойи, кўрикдан ўтганлиги ва бошқалар; - синаладиган маҳсулот учун техник талаблар белгилайдиган ҳужжатлар, қўлланаётган ўлчаш воситаларини давлат кўригидан ва синаш жиҳозларини аттестациядан ўтказиш услублари, синаш натижалари тизимини белгилайдиган ҳужжатлар (қарорлар, ишчи журналлар, ҳисоботлар ва бошқалар). Комиссия ўтказилган текшириш натижалари асосида белгиланган тартибда далолатнома тузади ва унга барча комиссия PDF created with pdfFactory Pro trial version www.pdffactory.com 204 аъзолари имзо чекканларидан сўнг унинг бир нусхаси аккредитланаётган лаборатория раҳбарига таништириш учун юборилади. Агар текшириш натижалари бўйича аккредитланаётган лабораториянинг техник лаёқатлиги ва ҳолислиги бўйича ёки фақат техник лаёқатлиги бўйича аккредитлаш учун комиссия томонидан қарор қабул қилинса, у ҳолда лабораторияга у ёки бу кўрсаткичи бўйича мувофиқлик сертификати берилади. Аккредитлаш аттестацияси 5 йил муддатга берилади ва шунинг билан биргаликда аккредитлашдан ўтган синов лаборатория тўғрисидаги «Низом» лойиҳаси ҳам Ўздавстандарт («Ўзстандарт» агентлиги)нинг бош директори ёки унинг ўринбосари томонидан тасдиқланади. Аккредитациядаи ўтган синов лабораторияси Давлат реестри (рўйхати)га киритилади ва шу кундан бошлаб синов лабораторияси аттестациядан ўтган деб ҳисобланади. Давлат реестридан ўтган аккредитлаш ҳақидаги аттестат ва Ўздавстандарт («Ўзстандарт» агентлиги) томонидан тасдиқланган «Низом» лойиҳаси аккредитланган синов лабораториясига юборилади. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология, сертификат- лаштириш ва маҳсулот сифатини бошқариш соҳасидаги тадқиқотлар ва мутахассислар тайёрлаш институти (ЎзТМТИ) Ўзбекистон Республикаси сертификатлаштириш миллий тизимининг илмий-услубий маркази сифатида маҳсулотларни сертификатлаштириш ва аккредитлаш бўйича асос бўлувчи меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқади. Сертификатлаштириш идоралари ва синов лабораториялари (марказлари) да ишлайдиган мутахассислар ҳамда эксперт-аудиторлар малакасини ошириш, уларни тайёрлаш ва сертификатлаштиpиш идораларига бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаштириш бўйича услубий ёрдам кўрсатади. Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, маҳсулотларни сертификатлаштиришга тайёрлаш ва уни ўтказиш аккредитациядан ўтган сертификатлаштириш идоралари томонидан амалга оширилади. Маҳсулотларни сертификатлаштиришдан ўтказиш бўйича Ўздавстандарт томонидан умумий қоидалар белгиланган ва улар PDF created with pdfFactory Pro trial version www.pdffactory.com 205 миллий ҳамда чет эл сертификатлаштириш обьектлари учун ҳам тегишлидир. Ўзбекистон мувофиқлик сертификатлари ва мувофиқлик белгиларини чет элда ҳам тан олиш имкониятини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси сертификатлаштириш миллий тизими (ЎзСМТ) қоидалари ИСО/МЭК, ИСО халқаро стандартлари, EN 45000 Европа стандартлари, сертификатлаш- тириш ишларини амалга ошираётган бошқа халқаро меъёрлар ва қоидаларга асосан тузилган. Ҳозирги кунда республикамизда сертификатлаштириш бўйича халқаро тажрибага асосланган миллий ва импорт қилинаётган маҳсулотларни мажбурий ва ихтиёрий сертификатлаштиришнинг умумий тартиби ва сертификатлаштириш схемаларини белгилайдиган Ўзбекистон давлат стандарти О'zDSt 5.7:2003 қабул қилинган ва у 2004 йилдан буён амалда. O'zDSt 5.7:2003 Ўзбекистон давлат стандарти бўйича барча маҳсулотларни Ўзбекистон миллий стандартлаштириш тизимида мажбурий ва ихтиёрий равишда сертификатлаштиришдан ўтказиш учун 10 та (1.1 а : 2.2 а ; 3.3 а ; 4.4 а ; 5; 6; 7; 8; 9.9 а ; 10.10 а ) сертификатлаштириш схемаси назарда тутилган. Шулардан 1-6, 9 а 10 а схемалари мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати даврида сериялаб ишлаб чиқариладиган, 7, 8 ва 9 схемалар сертификатсиз ишлаб чиқарилган маҳсулотлар партияси ва онда- сонда ишлаб чиқариладиган буюмларни сертификатлаштиришидан ўтказишда қўлланилади. Ўзбекистон Республикаси сертификатлаштириш миллий тизими томонидан қабул қилинган сертификатлаштириш схемалари қуйидагилардан иборат: Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling