Таълим doc


 Сертификатлаштириш бўйича миллий идоралар ва


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/123
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1239791
TuriЛекция
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   123
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПАТЕНТШУНОСЛИК, ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

3. Сертификатлаштириш бўйича миллий идоралар ва 
уларнинг вазифалари 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги давлат 
стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш маркази 
Ўздавстандарт Ўзбекистон Республикасининг «Маҳсулотлар ва 
хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги қонунининг 5-
моддасида 
кўрсатилгандек, 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
сертификатлаштириш бўйича миллий идораси ҳисобланади ва у 
қуйидаги йўналишда ўз фаолиятини олиб боради: 
- сертификатлаштириш соҳасида давлат сиёсатини амалга 
ошириш, сертификатлаштиришни ўтказиш бўйича умумий қоидалар 
белгилаш ва улар ҳақида расмий ахборотларни матбуотда босиб 
чиқиш; 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


200 

республикамизда 
сертификатлаштириш 
тизимини 
такомиллаштириш бўйича дастурлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва 
уларни ҳукумат муҳокамасига тақдим этиш; 
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан 
келишилган ҳолда халқаро сертификатлаштириш тизимларига 
қўшилиш 
тўғрисида 
қарорлар 
қабул 
қилиш 
ҳамда 
сертификатлаштириш натижаларини ўзаро тан олиш тўғрисида 
битимлар тузиш, сертификатлаштириш масалалари бўйича бошқа 
давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш ва 
Ўзбекистон Республикасини ушбу ташкилотлар фаолиятида 
қатнашишларини таъминлаш; 
- мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулотлар 
рўйхатини белгилаш; 
- бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаштириш бўйича 
идоралар, 
синов 
лабораториялари 
(марказлари), 
сертификатлаштириш соҳаси бўйича назорат қилиш идоралари 
ҳамда сифат бўйича эксперт-аудиторларни аккредитлаш; 
- сертификатлаштирилган маҳсулотлар, сифатни бошқариш 
тизимлари, сертификатлаштириш бўйича аккредитланган идоралар, 
синов лабораториялари (марказлари), сифат бўйича эксперт-
аудиторларнинг Давлат реестрини юритиш ҳамда озиқ-овқат 
маҳсулотлари ва уларни тайёрлашда ишлатиладиган жиҳозларнинг 
давлат рўйхатидан ўтказиш; 
- сертификатлаштириш қоидаларига риоя қилиш ҳамда синов 
лабораториялари ва бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаштириш 
идоралари томонидан сертификатлаштирилган маҳсулотлар устидан 
давлат текшируви ва назоратини амалга ошириш; 

мувофиқлик сертификатлари ва белгиларини амал 
қилишини бекор қилиш ва тўхтатиш, сертификатлаштириш бўйича 
идоралар 
(органлар)нинг 
аккредитланганлиги 
ҳақидаги 
гувоҳномаларини бекор қилиш, сертификатлаштириш бўйича қонуний 
меъёрларни 
бузганлиги 
учун 
синов 
лабораториялар 
(марказлари)нинг фаолиятини тўхтатиб қўйиш. 
Бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаштириш бўйича 
Ўздавстандарт («Ўзстандарт» агентлиги) томонидан аккредитланган 
идоралар қуйидаги вазифаларни бажаради: 
- бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаштириш тизимини 
тузиш ва уларнинг амал қилинишини таъминлаш; 
- сертификатлаштиришни ташкил қилиш ва ўтказиш; 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


201 
- миллий мувофиқлик ёки чет мамлакатларнинг мувофиқлик 
сертификат белгиларини бериш ва расмийлаштириш; 
- сертификатлаштирилган маҳсулот устидан текширувларни 
амалга ошириш; 
- республикада сертификатлаштириш миллий тизимининг 
талабларига асосан сертификатлаштириладиган маҳсулот турлари 
ва мажбурий сертификатлаштириш учун меъёрий ҳужжатларни 
белгилаш; 
- сертификатлаштириш, аккредитлаш ва синовлар бўйича 
тизимининг давлат рўйхатини олиб бориш; 

маҳсулотларни 
сертификатлаштириш 
тартибларини 
аниқлаш. 
Юқорида 
таъкидланганидек, 
республика 
ҳудудларида 
сертификатлаштириш 
бўйича 
миллий 
идора 
(орган)лар 
вазифаларини 
стандартлаштириш, 
метрология 
ва 
сертификатлаштириш метрологик хизматлар (СМСМХ) бажаради. 
Бу ҳужжатлар Ўздавстандарт ваколати асосида қуйидаги ишларни 
бажаради: 

маҳсулот 
(хизмат) 
ишлаб 
чиқарувчилар 
ва 
таъминловчиларга сертификатлаштириш қоидалари тўғрисида 
расмий равишда хабар бериш; 
- сертификатлаштириш қоидаларига риоя қилиш устидан 
давлат текшируви ва назорати ҳамда улар томонидан 
сертификатлаштирилган 
маҳсулотларнинг 
инспекцион 
текширувини амалга ошириш; 
- ушбу ҳудудда сертификатлаштирилган маҳсулотлар 
реестрини юритиш; 
- Ўздавстандарт топшириғига асосан сертификатлаштириш 
бўйича 
ҳудудий 
идоралар 
ва 
синов 
лабораториялари 
(марказлари)ни аккредитлаш бўйича комиссиялар ташкил қилиш, 
уларнинг иши, идора ва лабораториялари (марказлари) ҳамда 
инспекцион текширувларида иштирок этиш.
Юқорида кўрсатиб ўтилган вазифаларни амалга ошириш 
мақсадида Ўздавстандарт илмий-тадқиқот, синов ташкилотлари
илмий-техник ва жамоа ташкилотлари ҳамда истеъмолчилар 
жамиятларини жалб этади. 
 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


202 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling