Таълим doc


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/123
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1239791
TuriЛекция
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   123
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПАТЕНТШУНОСЛИК, ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

 
 
15-маъруза 
Маҳсулотлар сертификацияси ва унинг назорати
Дарс мақсади: Маҳсулотлар сертификацияси ва унинг 
назорати бўйича маълумотлар бериш. 
 
Асосий саволлар: 
1. 
Маҳсулотларни 
мажбурий 
ва 
ихтиёрий 
сертификатлаштириш 
2. Миллий маҳсулотларни сертификатлаштиришг тартиби ва 
қоидалари 
3. Чет эл мамлакатларининг сертификатлаштириш аҳамияти 
4. Сертификатлаштирилган маҳсулот устидан инспекцион 
назорат 
 
Таянч иборалар: 1994 йил 14 августдаги 409-сонли қарор; 
мажбурий сертификатлаштириш; рўйхатга киритилмаган маҳсулот; 
меъёрий ҳужжатни танлаш; ихтиёрий сертификатлаштириш; 
Давлат рўйхати (реестри); ИСО/МЭК, ИСО; EN 45000; деклорация 
буюртма; хўжалик шартномаси; идентификациялаш; ижобий қарор, 
рад жавоби; намуна; AFNOR, ЕИҲ, ЕЭСА, ТСББ, ЖСТ, ИЛАК; 
инспекцион назорат объекти ва босқичлари; текширувга 
тайёргарлик; инспекцион назорат объекти ва босқичлари; 
текширувга тайёргарлик; маҳсулотни текшириш; назорат дастури ва 
далолатномаси; лицензион шартнома; мувофиқлик сертификати; 
намуна олиш далолатномаси; идора қарори ва бошқалар. 
1. Маҳсулотларни мажбурий ва ихтиёрий 
сертификатлаштириш 
Маълумки, сертификатлаштириш маҳсулотнинг истеъмолчи 
соғлиги, унинг мол-мулки ва атроф-муҳит учун зарарли 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


210 
хусусиятларини меъёрий ҳужжатларда кўрсатилган мажбурий 
талабларга мос келиш даражасини ўрганади. Ундан ташқари, 
сертификатлаштириш сертификатланган маҳсулот устидан давлат 
назоратини ҳам олиб боради. Ана шу кўрсаткичлари билан у маҳсулот 
сифатини 
назорат 
қилишдан 
фарқ 
қилади. 
Шунингдек, 
сертификатлаштириш синовларини бир турдаги маҳсулотларни 
сертификатлаштириш 
мақсадида 
аккредитланган 
синов 
лабораториялари (марказлари), маҳсулот сифатини назорати эса давлат 
назорат идоралари томонидан олиб борилади. 
Ўзбекистон Республикасининг «Маҳсулотлар ва хизматларини 
сертификатлаштириш тўғрисида»ги қонунига асосан маҳсулот 
(хизмат)ни сертификатлаштириш ишларини ташкил қилиш бир 
турдаги маҳсулотларни сертификатлаштириш бўйича аккредитланган 
идораларга ёки миллий идора Ўздавстандарт («Ўзстандарт» 
агентлиги)га юклатилган. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
миллий 
сертификатлаштириш 
тизимида икки хил сертификатлаштириш турлари ишлатилади: 
мажбурий 
ва 
ихтиёрий 
сертификатлаштириш. 
Маҳсулот 
(хизмат)ларни 
у ёки бу турдаги сертификатлаштиришга 
мансублиги, уларнинг ташқи муҳит, инсон саломатлиги ва мол-
мулкига зарарли таъсири асосий меъзон бўлиб ҳисобланади. 
Шунинг учун ҳам атроф-муҳит, инсон соғлиги ва унинг мол-
мулкига таъсир кўрсатувчи маҳсулот (хизмат)лар, албатта 
мажбурий 
сертификатлаштиришдан 
ўтказилади, 
қолган 
маҳсулотлар эса ихтиёрий равишда сертификатлаштирилади. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 
14 августдаги 409-сонли «Ўзбекистон Республикаси ҳудудига 
келтириладиган ва унинг ҳудудидан четга чиқариладиган, 
хавфсизлигини 
таъминлаш 
учун 
мажбурий 
сертификатлаштирилиши керак бўлган маҳсулотлар рўйхатини,
сертификатлаштириш тартибини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори 
билан маҳсулотлар, шу жумладан сертификатлаштириш ва
хавфсизлигини таъминлаш керак бўлган озиқ-овқат 
маҳсулотларинн Республика ҳудудига киритиш ёки уларни 
республика ҳудудидан четга олиб чиқиб кетиш тартиб-қоидалари 
кўрсатиб берилган. Шунингдек, ушбу қарор билан мажбурий
сертификатлаштиришдан ўтказиладиган маҳсулотлар рўйхати ҳам 
тасдиқланган. 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


211 
Ушбу қарорга асосан озиқ-овқат маҳсулотларининг барча 
турлари мажбурий сертификатлаштиришдан ўтказилади. Мажбурий 
сертификатлаштириш ишларини ташкил қилиш ва ўтказиш 
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаш-
тириш маркази Ўздавстандартга ёки унинг топшириғига кўра 
бошқа аккредитациядан ўтган сертификатлаштириш идоралари 
(органлари) зиммасига юклатилади. 
Шу нарсани алоҳида таъкидлаш лозимки, агар инсон ҳаёти, 
соғлиги ва унинг мол-мулки ҳамда атроф-муҳитга зapapи таъсир 
этиши мумкин бўлган маҳсулотлар тайёрлаш, улардан 
фойдаланиш, уларни ташиш ва сақлаш хавфсизлигини таъминлаш 
бўйича талаблар бўлмаса, у ҳолда давлат бошқарувининг тегишли 
идора (орган)лари бундай талабномани кечиктирмасдан ишлаб 
чиқиши ва уни амалда қўллаши шарт. 
Миллий маҳсулотларни мажбурий сертификатлаштириш 
қоида ва тартиблари Ўзбекистон Республикасининг раҳбарий 
ҳужжати (ЎзРҲ 51-062-97 (Ўзбекистон сертификатлаштириш 
миллий тизими. Сертификатлаштиришни тайёрлаш ва уни 
ўтказиш тартиби. Умумий талаблар) да белгилаб берилган. 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling