Таълим doc


 Интеллектуал мулк муҳофазасида патент ва


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/123
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1239791
TuriЛекция
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   123
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПАТЕНТШУНОСЛИК, ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

 
2. Интеллектуал мулк муҳофазасида патент ва 
унинг фан, ижод, илмий техникавий
ривожланишдаги роли 
Юқорида қайд этиб ўтганимиздек, интеллектуал мулк асосини 
фан-ижод, техника ва ишлаб чиқариш бўлиб, булар бир-бирига 
чамбарчас боғланган. Энг янги илмий ижод маҳсулидан унинг 
амалиётга тадбиқ этилишигача бўлган йўлни ташкил тади. 
Бундаги илмий-техникавий ривожланиш, халқ хўжалиги 
ишлаб чиқариш ва хизмат соҳасида иқтисодий қонунларига 
асосланган ҳолда, мунтазам равишда фан ва техника ютуқларини 
амалиётда қўллаб бориш билан олиб борилади. 
Илмий-техникавий 
ривожланишда, 
мамлакатдаги 
ихтирочиликга бўлган муносабат ўта муҳим ҳисобланади. 
Ихтироларнинг халқ хўжалигида қўлланилиши натижасида олинган 
иқтисодий самара илмий-техникавий ривожланишнинг ҳал қилувчи 
омилларидан ҳисобланади. Шунинг учун ҳам интеллектуал мулк 
бўлган ихтиро – патентларнинг янги технология, техника сифатида 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


10 
халқ хўжалигига тадбиқи юртимиз иқтисодиётига ялпи ишлаб 
чиқариш суръатини жадаллаштиради. 
Иқтисодиётимизнинг жадал ривожланиш вақтида мавжуд ва 
бўлажак интеллектуал мулкнинг муҳофазасига юртимизга катта 
эътибор берилаяптики, бунга айниқса юқорида келтирилган, 
мустақиллик йилларида қабул қилинган қонун ва қоидалар бунинг 
исботи бўла олади. 
Интеллектуал мулк структуравий таркиби бўйича у асосан 
саноат мулки, носаноат мулки ва фан адабиёт саноат асарлари ва 
улардан фойдаланиш бўйича бўлинади (расм 1.1). 
Юртимизда кўпгина ривожланган мамлакатлар қатори 
интеллектуал мулкнинг муҳофазаси ҳуқуқий асослари яратилгани, 
мулк соҳибларининг барча ҳуқуқлари, қабул қилингн қонун ва 
қоидалар орқали тўла муҳофазаланади. 
Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда бу борада жуда муҳим ишлар 
бажарилди. Жумладан: “Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат 
намуналари тўғрисида”ги, “Товар белгилари, хизмат кўрсатиш 
белгилари ва товарлар келиб чиқиш жойларининг номлари 
тўғрисида”ги, “Селекция ютуқлари тўғрисида”ги, “Электрон 
ҳисоблаш машиналари учун дастурлар ва маълумотлар базаларини 
ҳуқуқий муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Интеграл микросхемалар 
топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Фирма 
номлари тўғрисида”ги, “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар 
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг қабул 
қилиниши, шулардан келиб чиққан ҳолда, интеллектуал мулкларни 
соҳибига айланиш учун талабномалар бериш, уни кўриб чиқиш ва 
Давлат рўйхатидан ўтиш қоидаларининг яратилиши мисол бўла 
олади. Шу билан бирга Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қошидаги 
ваколатли Давлат Патент идорасини ташкил этилиши ва шу орқали 
саноат мулки, жумладан ихтиролар, саноат намуналари, фойдали 
моделлар, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, товар 
келиб чиққан жой намуналарини, шунингдек селекция ютуқлари, 
электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурлар, маълумотлар 
баъзалари ва интеграл микросхемалар топологияларининг ҳуқуқий 
муҳофазаси соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва 
амалга оширишга иштирок этади. 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


11 
Расм 1.1. Интеллектуал мулк структуравий таркиби. 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling