Таълим doc


 Ўзбекистон Республикаси ўлчамлар бирлигини


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/123
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1239791
TuriЛекция
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   123
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПАТЕНТШУНОСЛИК, ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

3. Ўзбекистон Республикаси ўлчамлар бирлигини 
таъминлаш давлат тизими 
Маълумки, ҳозирги кунда инсоният билан боғлик бўлган 
фаолиятларда жумладан, халқ хўжалиги ва давлатни бошқариш, ишлаб 
чиқаришни ривожлантириш, табиат ва жамият қонунларини ўрганиш, 
илм-фан ва техника ютуқларининг амалга тадбиқ этиш ва уларни 
ривожлантириш, мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий, илмий-техник 
ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик қилиш ҳамда юқори аниқликда 
маълумотлар олишда ўлчамлар ва уларнинг воситалари, турлари ва 
бирликларидан 
фойдаланилади. 
Юқорида 
таъкидлагандек,
инсониятнинг ўлчашлар билан боғлиқ бўлмаган бирорта ҳам 
фаолияти йўқ, чунки улар инсон фаолиятининг энг муҳим 
элементларидан бири ҳисобланади. Шунинг билан биргаликда 
метрологик 
ўлчамлар 
ва 
воситалар 
ёрдамида 
олинган 
маълумотларнинг ишончлилик даражаси ўлчашлар бирлигига қатъий 
риоя қилинишига боғлиқ бўлиб, маҳсулотлар (хизматлар) сифатини 
яхшилаш ва таьминлаш, уларнинг ички ва ташқи бозорда 
рақобатбардошлигини ошириш, моддий ва маънавий бойликлар 
ҳамда вақтдан тежамкорлик билан фойдаланишнинг ҳам гарови 
ҳисобланади. Республика ўлчамлар бирлигини таъминлаш давлат 
тизими ҳалқаро тизимлар ва ривожланган мамлакатларининг 
тизимлари 
билан 
тўлиқ 
уйғунлаштирилган. 
Ўзбекистон 
Ресиубликасинииг Ўз РСТ 8.001-98 (Ўзбекистон Республикаси 
ўлчамлар бирлигини таъминлаш давлат тизими. Ўлчамлар бирлигини 
таъминлаш тизими. Асосий қоидалар) стандартида ўлчашлар 
бирлигини таьминлаш бўйича миллий давлат тизимининг асосий 
қоида ва тушунчалари тўлиқ кўрсатиб берилган. Ушбу тизимнинг 
асосий мақсади республикани метрологик томонидан таъминлашдан 
иборат. Метрологик таъминлаш тушунчаси мамлакатда керакли 
этолонлар, намунавий ва ишчи ўлчаш воситаларини яратиш, уларни 
мақсадли танлаш ва қўллаш, маҳсулот сифатини таъминлаш, унинг 
рақобатбардошлигини ички ва ташқи бозорда ошириш учун керак 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


177 
бўлган қоидалар, меъёрлар ва бошқа метрологик ишларни бажаришга 
қаратилган метрологик идоралар фаолиятини ифодалайди.
Ўзбекистон Республикпсининг ўлчамлар бирлигини таъминлаш 
давлат тизими деб, ўлчамлар бирлигини таъминлаш бўйича давлат 
томонидан бошқариладиган соҳаларда метрология бўйича миллий 
идора томонидан республика ҳудудида тасдиқланган ва жорий 
этиладиган талаблар, қоидалар, низомлар ва ишларни ўтказиш 
тартибини белгилайдиган ўзаро боғланган ва ўзаро алоқадор бўлган 
халқаро, давлатлараро ва миллий меъёрий ҳамда услубий ҳужжатлар 
мажмуига айтилади. 
Ўлчамлар 
бирлиги 
деганда, 
ўлчамлар 
натижалари 
қонунлаштирилган 
бирликларда 
ифодаланган 
ва 
уларнинг 
хатоликлари берилган эҳтимоллик билан белгиланган чегарадан 
чиқмайдиган ўлчашлар ҳолати тушунилади. Республикада хўжалик 
юритувчи барча субъектлар, уларнинг қайси идорага мансублиги ва 
мулкчилик шаклидан қатъий назар барча корхона ва ташкилотлар 
ўлчашлар бирлигига риоя қилишлари шарт. 
Ўлчамлар бирлигини таъминлаш деб, ўлчамлар бирлигини 
таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал 
қилинадиган қонун ҳужжатлари, стандартлар ва бошқа меъёрий 
ҳужжатларга мувофиқ, ўлчамлар бирлигига эришиш ва сақлаб 
туришга йўналтирилган хизматлар ва идоралар фаолиятига айтилади. 
 
Ўлчамлар бирлигини таъминлаш тизими - бу ўлчамлар 
бирлигига эришиш ва уларни сақлаб туриш учун Республика халқ 
хўжалиги мажмуасини самарали иқтисодий ривожланиш талабларига 
боғлиқ бўлган ва илмий асосланган, техник томонидан тўғри
келадиган ҳамда иқтисодий мақбул бўлган меъёрлар, қоидалар ва 
тадбирлар тизимидир.
Маълумки, ҳар бир фаолият, у қайси йўналиш ёки мақсад 
учун бўлмасин, албатта ўзининг мақсад ва вазифалари бўлганидек, 
Республика ўлчамлар бирлигини таъминлаш давлат тизимининг ҳам 
ўз мақсад ва вазифалари мавжуд. Ўзбекистон Республикаси ўлчамлар
бирлигини таъминлаш давлат тизимининг асосий мақсади 
қўйидагилар ҳисобланади:
- белгиланган ҳуқуқий тартиб, юридик ва жисмоний 
шахсларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ўлчашлар натижаларининг 
ишончли бўлмаган салбий оқибатларидан ҳимоя қилиш; 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


178 
- ўлчаш воситаларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш, сотиш, 
ижарага бориш масалалари бўйича давлат бошқарув идоралари,
хўжалик субъектлари ўртасидаги муносабатларни йўлга қўйиш;
- Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалиги мажмуасининг барча 
соҳаларида ўлчамлар бирлигига ва талаб қилган аниқликка 
эришишни таъминлаш асослари ва шароитини яратиш; 
- ўлчамлар бирлигини таъминлаш миллий тизими қоидалари ва 
тадбирлари, халқаро ҳамкорликдаги техник тўсиқларни бартараф этиш 
мақсадида халқapo ташкилотлар ва бошқа Давлатларнинг ўлчамлар 
бирлигини таъминлаш тизимлари тавсиялари билан уйғунлаштириш; 

метрология фаолияти соҳасида халқаро ва минтақавий 
мақсади, ҳамкорликни таъминлаш, ўлчашлар, таққослаш, калибрлаш 
(ўлчов асбобининг аниқлигини бошқа бир асбоб билан текшириб 
тўғрилаш), синаш, сертификатлаштириш ва метрологик идоралар ва 
хизмаларни 
аккредитлаш 
натижаларини 
ўзаро 
тан 
олиш
тўғрисидаги давлатлараро битимларни бажариш учун шароитлар 
яратиш; 

хўжалик 
субъектлари 
даражасида 
Ўзбекистон 
Республикасининг ўлчамлари бирлигини таъминлаш давлат тизими 
(ЎзЎДТ) талабларининг сифат тизимлари, корхона ва ташкилотларда 
амал қилаётган бошқа тизимларнинг талаблари ва қоидалари билан 
уйғунлаштириш.
Маълумки, бажариладиган вазифалар қўйилган мақсадлардан 
келиб чиқади. Шунга кўра Ўзбекистон Республикаси ўлчамлар 
бирлигини таъминлаш давлат тизимининг асосий вазифалари 
қуйидагилардан иборат: 

халқаро бирликлар тизимини жорий этиш, унга риоя қилиш 
ва республикада ўлчамлар бирлигини таъминлаш тизимининг (Ўз 
ЎБТТ) метрологик меъёрлари, қоидалари ва талаблари, ўлчашлар 
бирлигини таъминлаш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва 
аккредитлаш бўйича халқаро ташкилотлар ва миллий 
тизимлар 
тавсияномалари билан уйғунлаштириш асосида республикани 
давлатлараро муносабатларига кўмаклашиш;
- Ўзбекистон Ресиубликаси халқ хўжалиги мажмуасининг 
ажралмас қисми сифатида Ўз ЎБТТ нинг ривожланишини олдиндан 
белгилаб бериш;

ўлчамлар бирлиги, унинг талаб этилган аниқлиги ва 
ишончлигини таъминлаш ҳамда ўлчаш услублари, ўлчаш воситалари 
ва уларнинг аниқлигини унумдорлиги ҳамда ишончлигини оширишни 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


179 
мукамаллаштириш асосида илмий-техник имкониятларни ошириш ва 
миллий иқтисодий ривожлаптириш; 
- бозор муносабатлари шароитида ўлчашларнинг мақбул 
вариантларини ташкил этиш ва маҳсулот яратишнинг барча 
босқичларини метрологик таъминлаш асосида маҳсулот сифати ва 
рақобатбардошлигини таъминлаш; 

барча соҳаларда (савдо, соғлиқни сақлаш, меҳнат 
хавсизлигинни таъминлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва 
бошқалар) жамоа манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, ўлчашлар 
натижаларини 
керакли 
ишончлилик 
билан 
ўрнатиш 
ва 
таъминлашнинг юридик ҳамда ҳуқуқий асосларинн яратиш. 
Ўзбекистон Республикаси ўлчамлар бирлигини таъминлаш 
тизими белгиланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги ишларни 
амалга ошириши лозим: 
- катгаликлар бирликларининг давлат этолонлари ва энг юқори 
аниқликдаги ўлчаш воситаларини яратиш ҳамда такомиллаштириш, 
катталиклар бирликларининг ўлчамларини этолонларда ўлчаш 
воситаларига узатиш меъёрлари ва қоидаларини белгилаш мақсадида 
илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш ва ўтказиш; 
- ўлчамлар бирлигини таъминлашнинг асосий низомлари, 
қоидалари ва меъёрларини стандартлаштириш ЎзЎБТТнинг ҳуқуқий, 
меъёрий ва услубий асосини яратиш ва сақлаб туриш; 
- ишончсиз ўлчамларнинг салбий оқибатидан жамиятни ҳимоя 
қилиш учун метрологик меъёрлар ва қоидаларни ишлаб чиқиш 
ҳамда тасдиқлаш; 

фан, маълумотлар, ахборотлар, метрологик идоралар, 
техник, меҳнат ва моддий-молиявий манбалардан ташкил топган 
метрологик инфро тузилмани ташкил зтиш ва бошқариш. 
Маълумки, ҳар қандай фаолият (ишлаб чиқариш, савдо, 
республика ва халқаро ташкилотлар, фан, техника ва бошқалар) 
ўзининг маълум бир тизимига эга. Шу сабабли Ўзбекистон 
Республикасининг ўлчамлар бирлигини таъминлаш тизими ҳам ўз 
тизимларига эга. Бу тизилмалар қуйидагилардан иборат ва қуйидаги 
шаклларда амалга оширилади: 

мамлакат иқтисодининг ривожланиш талабларига мос 
равищда бирликларнинг қайта тикланишини таъминлайдиган 
катталиклар бирликларининг давлат этолонлари мажмуи ва энг 
юқори аниқликдаги бошланғич ўлчаш воситалари; 
- катталиклар бирликларининг ўлчамларини таққослаш схема 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


180 
(жадвал)лари асосида яратилган этолонлар; 
- вазирликлар, муассасалар, корхоналар миқёсида ишлаб 
чиқиладиган, тасдиқланадиган ва ЎзЎДТ низомлари, қоида ва 
меъёрлари талабларини амалга оширишни таъминлайдиган меъёрий 
ва услубий ҳужжатлар мажмуи; 
- ўлчаш воситаларини синаш, метрологик аттестациялаш, 
сертификатлаштириш; 

ўлчашларни 
бажариш 
услубларини 
метрологик 
аттестациядан ўтказиш орқали ўлчаш воситаларини таққослаш, 
калибрлаш ва солиштиришни ташкил этиш ҳамда уларни амалга 
ошириш;
- моддалар ва материаллар таркиби ва хоссаларини 
тавсифлайдиган каталиклар бирликларинииг қайта тикланишини 
таъминлайдиган моддалар ҳамда материаллар таркиби ва 
хоссаларининг стандарт намуналарини тасдиқлаш; 
- моддалар ва материалларнинг физик константалари тўғрисида 
стандарт маълумотларидан фойдаланиш; 
- метрология бўйича идоралар, ходимлар ва ишларни 
аккредитлаш ва сертификатлаштириш; 
- метрологик ахборотни таснифлаш, кодлаш ва ахборотли
технологияларни жорий этиш; 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling