Таълим doc
Download 1.71 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-ПАТЕНТШУНОСЛИК, ЛИЦЕНЗИЯЛАШ
Қиёслаш - бу меъёрий ҳужжатлар билан белгиланган
шароитларда ўлчаш воситаларининг яроқлилигини аниқлаш мақсадида давлат метрологик хизмати идоралари (органлари) томонидан ўтказиладиган операциялар мажмуидир. Шундай экан, қиёслашнинг асосий мақсади ўлчаш воситаларини фойдаланиш учун яроқлилигини аниқлашдир. Қиёслаш пайтида метрологик тавсифларни баҳолаш билан бир қаторда, ўлчаш воситаларининг хавфсизлик тавсифлари ҳам баҳоланади. Ўлчаш воситаларини қиёслаш дастлабки, даврий, навбатдан ташқари, тафтишли ва эксперт қиёслаш турларига бўлинади. Дастлабки қиёслаш деб, ишлаб чиқариш ёки таъмирлашдан чиқарилаётган ўлчаш воситаларини биринчи марта қиёслашга айтилади. Ўлчаш воситаларининг ҳар бири дастлабки қиёслашдан ўтказилади. Даврий қиёслаш деганда, дастлабки қиёслашдан ўтказилган ўлчаш воситаларидан фойдаланиш жараёнида, уларни мажбурий даврий қиёслашдан ўтказиш тушунилади. Шундай зкан, даврий қиёслашнинг асосий мақсади дастлабки қиёслашдан ўтган ва PDF created with pdfFactory Pro trial version www.pdffactory.com 183 ишлатилаётган ҳамда вақтинча сақланиб турган ўлчаш воситаларининг яроқлилигини аниқлашдан иборатдир. Даврий қиёслашнинг муддатлари Ўздавстандарти («Ўзстандарт» агентлиги) томонидан белгиланади. Намунавий ва ишчи ўлчаш воситалари давлат қиёслаши бўйича тузиладиган шартномаларда белгиланган муддатларда ва тармоқ қиёслаши бўйича хўжалик субъекти раҳбари томонидан тасдиқланган жадвал ёки шунга ўхшаш ҳужжатлар асосида ўтказилади. Ўлчаш воситаларини навбатдан ташқари қиёслаш фойдаланаётган ўлчаш воситалари бузилганда, ўлчаш воситаларининг дастлабки ёки даврий қиёслашдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар йўқолганда, сақлашдан сўнг ишлатилганда, уларнинг яроқлилигини тасдиқловчи қиёслаш белгиси ёки ҳужжатнинг амал қилиш муддати тугаганда ва бошқа ҳолларда ўтказилади. Тафтишли қиёслаш деганда, ўлчаш воситаларини ишлатиш учун яроқлилигини аниқлаш бўйича давлат метрологик хизмати идоралари (органлари) томонидан ўлчаш воситаларининг ҳолати, уларни қиёслаш ва қўллаш қоидаларининг бажарилишини текшириш тушунилади. Ўлчаш воситаларини қиёслаш қатъий белгиланган ва бажариладиган иш тартиби (процедура) ҳисобланади ва юқорида таъкидланганидек, Ўзстандарт агентлиги томонидан тасдиқланган қиёслаш усулларига асосан амалга оширилади. Қиёслашнинг ишончлилиги учун жавобгарлик қиёслашни амалга оширувчи мансабдор шахсга юклатилади. Қиёслаш натижалари эса ўлчаш воситасига махсус (шахсий) белги қўйиш ёки қиёслаш ҳақида гувоҳнома бериш йўли билан расмийлаштирилади. Эксперт қиёслаш ўлчаш воситалари маълумотномаларининг ишончлилиги ва фойдаланиш ёки ишлатиш учун яроқлилиги бўйича жанжалли ёки мунозарали масалаларни ҳал қилиш мақсадида ўтказилади. Эксперт қиёслаш хўжалик субъектларининг аризалари ёки суд ва тергов органларининг талабларига биноан метрологик хизмат идоралари томонидан амалга оширилади. Бу пайтда манфаатдор томонларнинг вакиллари қатнашиши мумкин. Қиёслашнинг натижалари бўйича ёзма равишда хулосалар қилинади ва улар давлат метрологик хизмат идоралари раҳбарлари томонидан тасдиқлангандан сўнг аризачи ёки тергов, ёки суд органларига PDF created with pdfFactory Pro trial version www.pdffactory.com 184 юборилади. Қиёслашнинг бошқа турларининг натижалари далолатнома (акт) орқали расмийлаштирилади. Ўлчаш воситаларининг қуйидаги турлари давлат қиёслашидан мажбурий равишда ўтказилади: - давлат метрологик хизматлари ва хўжалик субъектларининг намунавий ўлчаш воситалари; - намунавий ўлчаш воситаси сифатида ишлаб чиқарилаётган ўлчаш воситалари; - ион ҳолатда нурланадиган ва таркибида ион тариқасида нур ажратиб чиқарадиган манбали ўлчаш воситалари; - бошқа хўжалик субъектлари учун таъмирлашдан чиқарилган ўлчаш воситалари; - миллий ва халқаро спортнинг энг юқори натижалари (рекордлари)ни рўйхатга оладиган ўлчаш воситалари; - давлат арбитражи томонидан экспертиза ўтказишда ва божхона назоратида қўлланиладиган ўлчаш воситалари; - ишчи ўлчаш воситаси сифатида қўлланиладиган ўлчаш воситалари; - атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва соғлиқни сақлашда қўлланиладиган ҳамда меҳнат, транспорт ҳаракати, хўжаликлараро ўзаро ҳисоб-китоб, савдо-сотиқ ва аҳолига кўрсатиладиган пуллик хизматларни таъминлайдиган ўлчаш воситалари. Юқорида кўрсатиб ўтилган ўлчаш воситаларига кирмаган бошқа ўлчаш воситалари тармоқ қиёслашидан ўтказилади. Ўлчаш воситалари давлат метрологик хизматлари томонидан 15 кун муддат ичида ўтказилиши керак. Ўлчаш воситаларини қиёслаш ҳуқуқи давлат ёки тармоқ қиёсловчиси деган гувоҳномага эга бўлган шахсларга берилади. Қиёслашдан ўтган барча ўлчаш воситаларига қиёслаш белгиси қўйилади ва у белги ўлчаш воситасининг қиёслаш омили ва унинг ишга яроқлилигини тасдиқлайдиган белги ҳисобланади. Агар жисмоний шахсларнинг ўлчаш воситалари индивидуал меҳнат учун қўлланиладиган бўлса, у ҳолда улар давлат қиёслашидан ўтказилиши шарт. Ўқув воситалари ёки индикаторлар гуруҳига кирадигаи ўлчаш воситалари қиёслашдан ўтказилмайди. Бундай ўлчаш воситаларининг олд томонига ЎзРҲ 51-008-93га мувофиқ «И» (индикатор) ёки «У» (учебный) белгиси қўйилади ва уларни катталиклар қийматларини аниқлаш учун қўллаш тақиқланади. PDF created with pdfFactory Pro trial version www.pdffactory.com 185 Давлат метрологик текшируви ва назорати томонидан белгиланган доирадан ташқари қўлланиладиган ўлчаш воситалари калибрлашдан ўтказилиши керак. Ўлчаш воситаларини калибрлаш деб, ўлчаш воситаларининг ҳақиқий метрологик тавсифларини аниқлаш мақсадида калибрлаш лабораториялари томонидан ўтказиладиган операциялар мажмуига айтилади. Калибрлаш ҳам дастлабки ва даврий калибрлаш турларига бўлинади. Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling