Таълим doc
Download 1.71 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-ПАТЕНТШУНОСЛИК, ЛИЦЕНЗИЯЛАШ
1-схема. Маҳсулот намунасини синовдан ўтказиш. Бу схема
ёрдамида фақат маҳсулот намуналарининг турларини меъёрий ҳужжатлар талабларига мос келишини (мувофиқлигини) махсус тасдиқланган синов ташкилотлари (идоралари)да синовдан ўтказилади, яъни синовга тақдим этилган намунани белгиланган талабларга мувофиқлиги тасдиқланади, холос. Бу схема бўйича сертификатлаштириш натижалари маҳсулот сифатининг доимийлигини кафолатлай олмайди. Сертификат берувчи идора синовдан сўнг ҳеч қандай текширув ёки назоратни ташкил қилмайди. Бу схема ўзининг оддийлиги ва кам чиқимлилиги PDF created with pdfFactory Pro trial version www.pdffactory.com 206 сабабли миллий ҳамда халқаро савдо муносабатларида муайян даражада тарқалган. 2-схема. Бу схема бўйича маҳсулот намуна турлари махсус тасдиқланган синов ташкилотларида синовдан ўтказилади, сўнгра унинг сифатини савдо шахобчаларидан вақти-вақти билан олинадиган намуналар асосида назорат қилиб турилади. Бу схема ёрдамида тақдим этилаётган намуналар сифатини баҳолаш билан бир қаторда четдан келтирилган серияли ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини ҳам баҳолаш мумкин. Буҳол унинг афзаллигини билдиради. Агар назорат синовлари натижаси бўйича маҳсулот сифати меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ келмаса, у ҳолда маҳсулотни савдо шаҳобчаларидан чиқариб ташлаш мумкин бўлмайди ёки уни чиқариб ташлаш учун айрим қийинчиликлар туғилади, у ҳолда бу схеманинг камчилиги ҳисобланади. 3-схема. Бу схема намуналарга сертификат берилгандан сўнг сотувчи ёки истеъмолчига юбормасдан олдин вақти-вақти билан тайёрловчи корхонанинг тайёр маҳсулотлар омборидан олинадиган намуналарни синаш йўли билан инспекцион текширув ўтказишни назарда тутади. Бу схеманинг 2-схемадан фарқи шуки, маҳсулот савдога тушмасдан туриб синов назоратидан ўтказилади ва меъёрий ҳужжат талабларига мувофиқ бўлмаса, у ҳолда маҳсулотнинг истеъмолчига жўнатилиши тўхтатилиб, сифатсиз маҳсулот ишлаб чиқаришнинг олди олинади. Бу схема бўйича сертификат 12 ой муддатга берилади ва ҳар 6 ойда бир марта назорат қилинади. 4-схема. Бу схема 3-схемадан шуниси билан фарқ қиладики, бунда қўшимча равишда сотувчидан олинадиган намуналарнинг ҳам инспекцион текшируви ўтказилади. 4-схема серияли ишлаб чиқариш маҳсулотларини ҳар томонлама ва қатъийроқ инспекция текширувини ўтказиш зарур бўлганда қўлланилади. 5-схема. Сертификатлаштиришнинг бу усули фақат маҳсулот сифатини назорат қилибгина қолмасдан, балки корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини керакли даражада бўлишини ҳам назорат қилади. Бу схема саноати ривожланган давлатларда ҳам халқаро cepтификатлаштириш тизимларида энг кўп тарқалган схема ҳисобланади. 5-схеманинг бошқа схемалардан фарқи унинг мураккаблиги ва нисбатан кўп чиқим талаб қилишида, унинг фаоллиги эса PDF created with pdfFactory Pro trial version www.pdffactory.com 207 истеъмолчининг маҳсулот сифат даражасининг юқори эканлигига ишонч ҳосил қилишидадир. Бу эса асосий мезон ҳисобланади. 6-схема. Бу усул айрим пайтларда корхона-тайёрловчини аттестациялаш усули ҳам деб аталади ва у фақат корхонадаги маҳсулот сифатини таъминлаш орқали тизимни баҳоланишини ўтказишига асосланган (мўлжалланган) бўлиб, фақат корхонанинг белгиланган сифат даражасидаги маҳсулот ишлаб чиқариш қобилиятини баҳолайди. 7-схема. Бу схема товарлар партиясини синаш учун мўлжалланган. Бунда корхона ишлаб чиқараётган ёки четдан келтирилган (импорт бўйича) товарлар партиясидан белгиланган қоидалар бўйича ўртача кичик намуналар танлаб олинади ва аккредитланган лабораторияда синовлардан ўтказилади, сўнгра сертификат бериш процедураси бажарилади, инспекцион текширув ўтказилмайди. 8-схема. Бу усул тайёрланган ҳар бир ёки айрим буюмларнинг меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини синовлар ўтказиш йўли билан аниқлашга асосланган бўлиб, маҳсулотни истеъмол қилиш жараёнларида унинг меъёрий ҳужжатлар талабларига мос келмаслиги натижасида истеъмолчига катта иқтисодий зарар етказганидан қўлланилади. Сертификатлаштиришнинг бу усули кўпроқ қимматбаҳо металлар ва қотишмалардан тайёрланган буюмларда қўлланилади, чунки бу ерда қимматбаҳо металларнинг белгиланган миқдори, таркиби ва уларнинг тозалиги текширилади Маҳсулот сифатини етказиб берувчи ташкилот деклорациясида кўрсатилган талабларга мувофиқ келиш-келмаслигини тасдиқлаш учун 9-10 сертификатлаштириш схемалари қўлланилади. Агар сертификатлаштириш бўйича аккредитланган идора ушбу маҳсулотни корхонада ишлаб чиқарилиши мумкинлиги ва унинг синовлар натижасида тасдиқланган тавсифларининг барқарорлиги ҳақида аниқ маълумотлар бўлмаса, у ҳолда 1, 2, 3, 4, 9 ва 10 сертификатлаштириш схемалари 1 а , 2 а , 3 а , 4 а , 9 а ва 10 а схемалари билан биргаликда қўлланилади. Бундай ҳолларда корхонанинг ишлаб чиқариш ҳолати, сифат тизими ёки маҳсулотни сертификатлаштириш бўйича экспертлар томонидан таҳлил қилиниши керак бўлади. Маҳсулотни 1 а , 2 а , 3 а , 4 а , 9 а ва 10 а схемалари бўйича мажбурий сертификатлаштиришдан ўтказиш пайтида ишлаб чиқарувчининг PDF created with pdfFactory Pro trial version www.pdffactory.com 208 сифат тизими ёки ишлаб чиқаришга мувофиқлик сертификати мавжуд бўлса, у ҳолда ишлаб чиқариш ҳолати қайтадан баҳоланмайди. Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling