Таълим doc
Сертификатлаштириш қонуний асослари, асосий
Download 1.71 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-ПАТЕНТШУНОСЛИК, ЛИЦЕНЗИЯЛАШ
2. Сертификатлаштириш қонуний асослари, асосий
атамалари Ўзбекистон Республикасининг «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги қонунига асосан сертификатлаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳамаси томонидан тасдиқланадиган мажбурий сертифи- катлаштиришдан ўтказилиши лозим бўлган маҳсулотлар ва хизматларнинг рўйхати ва қонун ҳужжатлари талаблари асосида ўтказилади. Сертификатлаштириш бўйича қонун ҳужжатларининг асосини Ўзбекистон Республикасининг «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги, «Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги, «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги ва «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунлар ташкил қилади ва бу қонунлар талабларига кўра маҳсулотлар мажбурий сертификатлаштиришдан ўтказилади. Мажбурий сертификатлаштиришни ўтказиш бўйича ишларни ташкил қилиш Ўздавстандарт («Ўзстандарт» агентлиги)га ёки унинг топшириғи PDF created with pdfFactory Pro trial version www.pdffactory.com 194 бўйича мажбурий аккредитлаштирилган ҳолда сертификатлаштириш бўйича бошқа идораларга юклатилади. Ўздавстандарт («Ўзстандарт» агентлиги), сертификатлаштириш бўйича идоралар, синов лабораториялари (марказлари), текшириш идоралари, маҳсулот тайёрловчилар (сотувчилар) мажбурий сертификатлаштириш субъектлари ҳисобланади. 1996 йил 26 апрелда Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси томонидан қабул қилинган «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни сертификатлаштиришга яна қўшимча ҳуқуқий асослар яратиб берди. Ушбу қонунда мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулот реализация қилинганда истеъмолчига маҳсулотни сертификатлаштирилганлиги ҳақида ахборот берилиши кераклиги алоҳида таъкидлаб ўтилган. Чунки, ушбу ахборотнинг йўқлиги сабабли давлат бошқарув идораларининг кўрсатмаси бўйича маҳсулотнинг сотилиши тўхтатилиши мумкин. «Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонун юқоридаги Қонун сингари сертификатлаштириш учун қонуний асослардан бири бўлиб ҳисобланади. Бу қонунда гигиена сертификатини расмийлаштириш зарурлиги кўрсатиб берилган бўлиб, унинг асосида озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатдан ўтказилади ва сертификатлаштирилади. «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги Қонунга асосан 1997 йилдан бошлаб ўсимлик маҳсулотларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва ундан чиқариш қонун-қоидалари белгиланган. Ушбу Қонунда кўрсатилиши бўйича республика ҳудудига олиб кириладиган ўсимлик маҳсулотларига фитосанитария (ўсимликлар карантини бўйича давлат инспекцияси органи томонидан бериладиган) сертификатини расмийлаштириш талаб этилади. Юқорида кўрсатиб ўтилганлардан ташқари айрим ривожланган давлатлар маҳсулот (хизмат, жараён)ни экологик сертификатлаштириш бўйича ҳам маълум даражада тажрибаларга эга. Ўзбекистон Республикаси бу масала бўйича ҳали етарли даражада тажрибага эга эмас. Шунга қарамасдан, республикада бу соҳа бўйича маълум даражада ишлар олиб борилмоқда. Айниқса, бу соҳада атроф- муҳитни бошқариш ва экологик аудит бўйича қўлланмаларни ўз ичига олган ИСОнинг 14000 серияли халқаро стандартларининг қабул қилиниши Ўзбекистонда экологик нуқтаи-назардан PDF created with pdfFactory Pro trial version www.pdffactory.com 195 маҳсулотлар (хизматлар ёки жараёнлар)ни сертификатлаштириш бўйича ишларни янада ривожланишида муҳим аҳамиятга эга бўлади. Экологик сертификатлаштиришнинг асосий мақсади – табиий муҳитни минимал даражада ифлослантирадиган ва истеъмолчи ҳаёти, соғлиги, мол-мулки ва яшаш шароити учун маҳсулот хавфсизлиги кафолатини берувчи технологик жараёнлар жорий этиш ва товар ишлаб чиқирувчиларни рағбатлантиришдан иборат. Ўзбекистон Республикасининг сертификатлаштириш миллий тизими қуйидаги йўналишларга асосланган ҳолда ўз фаолиятини олиб боради: - сертификатлаштириш объекти ҳақидаги ахборотни ишончлилиги ва белгиланган даражадаги аниқлигини таъминлаш; - синов лабораториялари (марказлари)нинг тайёрлиги ва истеъмолчиларга нисбатан мустақиллигини таъминлаш; - чет эл истеъмолчиларига нисбатан камситиш каби иллатларни бартараф этиш; - аризачининг сертификатлаштириш ишлари бўйича сертификатлаштириш идоралари ва синов лабораториялари (марказлари)ни ўзининг ҳоҳишига кўра танлаш ҳуқуқини таъминлаш; - сертификатлаштириш томонлари ва эксперт-аудиторларнинг нотўғри ҳаракатлари учун қонун олдида жавобгарлигига эришиш; - сертификатлаштириш фаолиятида ИСО/МЭК тавсияномалари ва қоидалари ҳамда бошқа халқаро ҳужжатлардан фойдаланиш; - Ўзбекистон Республикаси иштирокидаги турли келишувлар ва битимлар асосида сертификатлаштириш бўйича чет эл идоралари ва синов лабораторияларини аккредитлаш, уларнинг сертификатлари ва мувофиқлик белгиларини тан олишга эришиш; - тижорат сирлари билан боғлиқ бўлган ахборотларнинг махфийлигини таъминлаш ва уларга риоя қилиш; - керак пайтларда сертификатлаштириш ишларига истеъмолчилар жамиятларини жалб этиш ва бошқалар. Ўзбекистон Республикасининг сертификатлаштириш миллий тизимида қўлланиши шарт бўлган атама ва таърифлар амалдаги Ўз.РСТ 5.5-93 (Ўзбекистон Республикасининг сертификатлаштириш миллий тизими. Асосий атамалар ва таърифлар) стандарти ва Ўзбекистон Республикасининг «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги Қонунида кўрсатилган. Ушбу меъёрий ҳужжатларда кўрсатилган атамалар расмий ҳужжатларда ҳам худди меъёрий ҳужжатларда қандай кўрсатилган PDF created with pdfFactory Pro trial version www.pdffactory.com 196 бўлса, шундай ёзилиши шарт, чунки бундай ҳужжатларда стандартлаштирилган атамалар ўрнига уларнинг синонимларини қўллаш қатъиян ман этилади. Сертификатлаштириш бўйича атамалар ва тушунчалар қуйидагича таърифланади: Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling