Таълим doc


 Миллий маҳсулотларни сертификатлаштириш


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/123
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1239791
TuriЛекция
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   123
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПАТЕНТШУНОСЛИК, ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

2. Миллий маҳсулотларни сертификатлаштириш 
тартиби ва қоидалари 
Юқорида айтиб 
ўтилганидек, 
сертификатлаштиришдан 
мажбурий 
ўтказилиши 
лозим 
бўлган, 
аммо 
хали 
сертификатлаштиришдан ўтмаган барча маҳсулот республика 
ҳудудида реализация қилиниши (сотилиши) ман этилган. 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


214 
Сертификатлаштиришни Ўзбекистон сертификатлаштириш 
миллий тизими доирасида ўтказиш учун республика ёки чет эл 
сўровчи 
(аризачи)си 
бир 
турдаги 
маҳсулотларни 
сертификатлаштириш 
бўйича 
аккредитланган 
мувофиқлик 
идорасига деклорация - буюртманома юборади. Деклорация – 
талабномага сертификатлаштириш бўйича синовларни ўтказиш, 
сертификатни расмийлаштириш ва уни Давлат рўйхати 
(реестри)дан ўтказиш билан боғлиқ бўлган ҳужжатлар илова 
қилинади. Сертификатлаштириш бўйича идора деклорация - 
буюртманомани кўриб чиқади, уларни текширади ва таҳлил 
қилади, сўнгра 15 кундан кечиктирмасдан (ҳужжат келиб 
тушгандан сўнг) сертификатлаштириш бўйича барча асосий 
шартларни ўз ичига олган, яъни сертификатлаштириш схемаси ва 
сертификатлаштириш 
ўтказиладиган 
меьёрий 
ҳужжатлар 
кўрсатилган қарорни сўровчи (аризачи)га хабар қилади. Ундан 
ташқари қарорда синовларни ўтказадиган аккредитланган синов 
лабораториялари (марказлари) ва сифат тизими ёки ишлаб 
чиқаришни сертификатлаштириш (агар бу сертификатлаштириш 
схемаси билан назарда тутилган бўлса) ким томонидан ўтказилиши 
ҳам кўрсатилади. Сертификатлаштириш идорасининг ижобий 
қарорини олган аризачи (талабгор) қарорда кўрсатилган синов 
лабораторияси (маркази) билан синов ўтказиш билан боғлиқ бўлган 
ҳаражатларни тўлаш ҳақида хўжалик шартномасини тузади.
Сертификатлаштиришнинг умумий муддати бир ойдан 
ошмаслиги керак. 
Синовларни ўтказиш услублари, синовлар учун намуналар 
олиш (танлаш) қоидалари ва уларнинг мақсади ҳамда 
идентификациялаш (тенглаштириш, ўхшатиш) ва уларни сақлаш 
меъёрлари сертификатлаштириш меъёрий ҳужжатларида белгилаб 
берилган. Синов намуналари ЎзРҲ 51-094-98 (Ўзбекистон серти-
фикатлаштириш миллий тизими. Маҳсулотни идентификатлаш-
тириш бўйича йўриқнома) раҳбарий ҳужжат талабларига биноан 
идентификатлаштирилади. 
Синовларни ўтказишдан асосий мақсад – маҳсулот сифат 
кўрсаткичларининг хақиқий қийматлари ҳақида объектив ва 
ишончли ахборот олиш ва уларни ушбу маҳсулотни меъёрий 
ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолашдан иборат. 
Намуналар танлаб олиш сертификатлаштириш бўйича идора 
ёки синов лабораторияси томонидан сўровчининг иштирокида 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


215 
амалга оширилади ва далолатнома билан расмийлаштирилади. 
Агар унинг махфийлигига риоя қилиш керак бўлса, у ҳолда танлаб 
олинган намуналар ёпиқ идишларга солиниб, муҳрланиши ва 
кодланиши мумкин. 
Бу пайтда далолатнома уч нусхада тузилади ва иккита нусхаси 
божхона идорасига юборилади. 
Ўтказилган синов натижалари бўйича синов лабораторияси 
(маркази) қарор қабул қилади ва у ваколатланган мутахассислар 
томонидан имзо қўйилгандан сўнг лаборатория (марказ) бошлиғи 
томонидан тасдиқланади. 
Агар 
синов 
натижалари 
салбий 
бўлса, 
у 
ҳолда 
сертификатлаштириш идораси аризачи (сўровчи)га сертификат 
бермаслик тўғрисидаги рад хулосаси (жавоби)ни юборади. 
Аризачи ва синов лабораторияси (маркази) ўртасида синов 
ўтказиш бўйича тузилган хўжалик шартномасига асосан синов 
намуналари сақланади, утиллаштирилади ёки аризачи (сўровчи)га 
етказиб берилади. 
Сертификатлаштириш идораси ўтказган синов натижалари 
бўйича тузилган қарорни кўриб чиқади ва у ижобий бўлса, 
маҳсулотга мувофиқлик сертификат бериш тўғрисида қарор қабул 
қилади. Сўнгра расмийлаштирилган мувофиқлик сертификати 
сертификатлаштириш миллий тизимининг Давлат рўйхатига 
(реестрига) киритилади ва унга рўйхатга олинган тартиб рақами 
(номери) қўйилади. Акс ҳолда, у ҳақиқий деб ҳисобланмайди. 
Мувофиқлик сертификатининг амал қилиш
муддати уч йилдан 
ошмаслиги керак. 
Маҳсулотларни 
сертификатлаштиришдан 
ўтганлиги 
тўғрисидаги маълумотлар даврий равишда Ўздавстандарт 
(«Ўзстандарт» агентлиги)нинг босма идоралари томонидан берилиб 
турилади. 
Божхона таъминотида бўлган четдан келтирилган (импорт 
бўйича) маҳсулотдан намуналар танлаб олиш божхона идорасининг 
рухсати билан божхона инспектори ва товар эгаси ёки унинг 
вакили иштирокида сертификатлаштириш бўйича идора вакиллари 
томонидан бажарилади. Бунда уч нусхада танлаб олиш 
далолатномаси тузилади, улардан иккинчи нусхаси божхона 
идорасига топширилади. Қолган процедуралар (иш тартиби) 
юқорида қайд этилганидек амалга оширилади. 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


216 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling