Таълим doc
Чет эл мамлакатларининг сертификатлаштириш
Download 1.71 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-ПАТЕНТШУНОСЛИК, ЛИЦЕНЗИЯЛАШ
3. Чет эл мамлакатларининг сертификатлаштириш
аҳамияти Маҳсулотлар, жараёнлар ёки хизматлар хавфсизлигини текшириш бўйича ўтказиладиган ишлар бутун жаҳон миқёсида амалга оширилади. Маҳсулот хавфсизлигини тасдиқлаш эса, маҳсулотни сертификатлаштириш орқали ёки сертификатларни тан олиш ҳамда республикадан ташқарида товар ишлаб чиқарувчиларга товарлари учун берилган ташқи мувофиқлик гувоҳномалари орқали амалга оширилади. Ҳозирги кунда турли идора (ташкилот)лар томонидан бажариладиган маҳсулот хавфсизлигини текширишнинг кўплаб процедуралари ва услублари мавжуд. Буларга стандартлар талабларига риоя қилиниши устидан давлат назорати, санитария- гигиена назорати, маҳсулотни маҳкама (учреждение) текшируви ва уни қабул қилиш, миллий истеъмолчи ташкилотлар томонидан бажарилаётган маҳсулот сифати ва хавфсизлигини текшириш бўйича фаолиятларни мисол тариқасида келтириш мумкин. Чет мамлакатларда хавфсизлик ва хусусий бизнеснинг пайдо бўлган анъаналари соҳасида яхши ривожланган қонунчиликнинг мавжудлигида ишлаб чиқарилаётган маҳсулот хавфсизлиги, уни текшириш, синаш ва яроқсизлантириш (утилизация) жавобгарлиги ишлаб чиқарувчига юклатилган. Давлатнинг текширувчи идоралари ялпи текширувларни амалга оширмайди, улар фақат жабрланган томон ёки унинг вакилини мурожаати бўйича ноинсоф ишлаб чиқарувчиларга нисбатан суд тартибида зарур чоралар қўллайди. Кўплаб чет мамлакатларининг қонунчилиги маҳсулотнинг муайян (мавжуд) турлари ва гуруҳларига бўлган талабларни белгиловчи алоҳида қонунлардан ташкил топган. Масалан, сертификатлаштириш бўйича француз ассоциацияси (AFNOR) нинг маълумотларига қараганда, Европа иқтисодий ҳамжамияти ( Е И Ҳ ) аъзо мамлакатларида ва Европа эркин савдо ассоциацияси (ЕЭСА) да 500 дан ортиқ буюмлар сертификатлаштирилади, 300 дан ортиқ сертификатлаштириш тизимлари ва 700 дан ортиқ сертификатлаштириш идоралари фаолият кўрсатади. Саноати ривожланган ва ривожланаётган давлатларда кўпдан буён ва кенг миқёсда қўлланилаётган сертификатлаштириш ўз мамлакатлари ва ўз бозорларига миллий стандартлар ёки мамлакатда PDF created with pdfFactory Pro trial version www.pdffactory.com 217 амал қилаётган бошқа техник меъёрий ҳужжатларга мувофиқ келмайдиган маҳсулотларни кириб қолишидан ҳимоя қилади. Шу нарсани алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, чет мамлакатларда битта маҳсулот учун мўлжалланган стандартлар ва бошқа турли техник меъёрлар бир-биридан фарқ қилади, натижада улар халқаро савдода техник тўсиқлар келиб чиқишига сабаб бўлади. Шунинг учун ҳам жаҳон бозорида рақибларни тенг ҳуқуқли шерикчилигини таъминлаш учун уларни мувофиқлаштиришни тақоза этади. Барча чет мамлакатларда сертификатлаштириш идораларидан ташқари уларнинг чегараларида жойлашган махсус хизматлар ҳам мавжуд. Бу хизматлар четдан олиб кирилаётган маҳсулотнинг ветеринария (чорва ва чорвачилик маҳсулотлари), тез бузулувчи маҳсулотлар, алоҳида хавфли кимёвий моддалар, транспорт воситаларини текширув каби текшириш турларини амалга оширади. 1947 йилдан бошлаб таърифлар ва савдо бўйича фаолият кўрсатиб келаётган бош битим (ТСББ) жаҳон савдо қоидаларини ишлаб чиқувчи халқаро ташкилот ҳисобланади. 1993 йилнинг декабрида ТСББ таркибидаги Уругвай кўп томонлама савдо музокараларида ТСББни жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ)га ўзгартириш тўғрисида таклиф киритди ва уни ўзгартириш бўйича қарор қабул қилинди. Ҳозирги кунда 25 давлат ушбу ташкилот аъзоси ҳисобланади, уларнинг умумжаҳон товар оборотини 90 фоизини ташкил қилади. Ундан ташқари 20 га яқин давлатлар Бош битимга қўшилиш арафасида турибди. Синов ташкилотларини ўзаро тан олиш ва аккредитлаш соҳаларида халқаро даражада давлатлар орасидаги ҳамкорлик 1977 йилда чиқарилган синов лабораторияларини аккредитлаш бўйича халқаро конференция (ИЛАК) доирасида амалга оширилади. ИЛАК – бу халқаро форум бўлиб, унинг вазифасига лабораториялар (марказлар)ни аккредитлаш мезонларини халқаро миқёсда уйғунлаштириш, халқаро савдода техник тўсиқларни бартараф қилишга кўмаклашиш, халқаро ва миллий даражада амал қилаётган сертификатлаштириш бўйича идоралар (органлар) билан фаол ҳамкорлик қилиш киради. PDF created with pdfFactory Pro trial version www.pdffactory.com |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling