Таълим doc
Download 1.71 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-ПАТЕНТШУНОСЛИК, ЛИЦЕНЗИЯЛАШ
Мажбурий
сертификатлаштириш деганда сертификатлаштириш ҳуқуқига эга бўлган сертификатлаштириш идораси томонидан маҳсулот, жараён ёки хизматнинг меъёрий ҳужжатларда белгиланган мажбурий талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш тушунилади. Маҳсулотларни мажбурий сертификатлаштириш босқичларини шартли равишда қуйидагиларга бўлиш мумкин: - деклорация - талабнома бериш ва у асосида қарор қабул қилиш; - намуналар танлаш (олиш), идентификациялаш ва синовдан ўтказиш; - ишлаб чиқариш ёки сифат тизимини сертификатлаштириш (агар сертификатлаштириш тартиби бўйича сертификатлаштириш лозим бўлса, ёки аризачи талабига кўра); - мувофиқлик сертификати мувофиқлик белгиси бериш ва маҳсулотни Давлат рўйхатига (реестрига) киритиш; Республика ҳудудида мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган, лекин мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган ҳолда хилоф равишда мувофиқлик белгиси босилган маҳсулотларни сотиш (реализация қилиш) ман этилади. PDF created with pdfFactory Pro trial version www.pdffactory.com 212 Тайёрловчи (таъминловчи ёки тадбиркор) ларнинг маҳсулотлари мажбурий сертификатлаштиришдан ўтиши лозим бўлганда, улар қуйидаги қоида ва тартибларга амал қилишлари керак: - мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулотларни сертификатлаштириш учун тақдим этиш; - маҳсулотларни сертификатлаштириш идора (орган) лари ёки улар тан олган идоралар томонидан берилган мувофиқлик сертификати ёки белгиси мавжуд бўлгандагина реализация қилиш ёки сотиш; - агар сертификатлаштирилган маҳсулот белгиланган меъёрий ҳужжатлар талабларига жавоб бермаса ёки ушбу маҳсулотга берилган мувофиқлик сертификати ёки белгисининг амал қилиш муддати тугаган бўлса, у ҳолда маҳсулотни реализация қилишни тўхтатиб қўйиш: - маҳсулот ишлаб чиқариш техналогик жараёнларига техник ёки бошқа ўзгартиришлар киритилганлиги тўғрисида сертификатлаштириш идораларига белгиланган тартибда хабар бериш ва бошқалар. Ўзбекистон Республикасининг «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги қонунининг 17-моддасида кўрсатилганидек, ҳар қандай маҳсулот юридик ва жисмоний шахсларнинг ташаббуси билан унинг меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш учун ихтиёрий сертификатлаштиришдан ўтказилиши мумкин. Юқорида қайд килинганидек, Ўзбекистон Республикасининг сертификатлаштириш тизими маҳсулотларни мажбурий сертификатлаштиришдан ташқари, ихтиёрий сертификатлаштиришни ҳам амалга оширади. Юқорида кўрсатиб ўтилганидек, мажбурий сертификатлаштириш рўйхатига киритилмаган маҳсулотлар таъминловчи (тадбиркор, бажарувчи), сотувчи (таъминловчи) ёки истеъмолчининг шахсий ташаббусига кўра ихтиёрий равишда сертификатлаштирилиши мумкин. Ихтиёрий сертификатлаштириш деганда, ишлаб чиқарувчи, сотувчи ёки истеъмолчининг ташаббуси билан ихтиёрий равишда ўтказиладиган сертификатлаштириш тушунилади. Ихтиёрий сертификатлаштиришнинг асосий мақсади маҳсулот рақобатбардошлигини таъминлаш ва ўзини сифат тизимига PDF created with pdfFactory Pro trial version www.pdffactory.com 213 ишонч ҳосил қилишидан иборат. Шунингдек, ихтиёрий сертификатлаштириш ўзига хос реклама вазифасини ҳам бажаради. Ўз маҳсулотини сертификтлаштиришдан ўтказган талабгор (аризачи) ихтиёрий сертификатлаштириш қонун-қоидаларига биноан ўзининг ҳоҳлаган меъёрий ҳужжатини танлаш ҳуқуқига эга. Шунингдек, талабгор (аризачи, юридик ёки жисмоний шахс) ўз маҳсулотини қандай кўрсаткичлар ва синаш услублари бўйича сертификатлаширишни ҳам ўзи танлайди. Маҳсулотларни ихтиёрий сертификатлаштириш қонун- қоидалари ва тартиблари ҳам маҳсулотларни мажбурий сертификатлаштириш қонун-қоидалари ва тартибларига ўхшаш бўлиб, ихтиёрий сертификатлаштиришдан ўтган маҳсулотга ҳам мувофиқлик сертификати берилади. Юқорида таъкидланганидек, четдан келтирилган ва сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулотлар ҳам мажбурий ва ихтиёрий сертификатлаштиришдан ўтказилади. Жумладан, чет эллик талабгор ёки аризачи (жисмоний ёки юридик шахс) ҳам ўзининг маҳсулотларини ихтиёрий равишда сертификатлаштиришдан ўтказиши мумкии. Бунда маҳсулотни ихтиёрий сертификатлаштиришдан ўтказиш тўғрисидаги қарорни белгиланган тартиб-қоидалар асосида талабгор ёки аризачининг ўзи қабул қилади. Чет эллик аризачининг маҳсулоти у ҳоҳлаган меъёрий ҳужжат (миллий, халқаро, давлатлараро ёки ҳоҳлаган ривожланган мамлакат меъёрий ҳужжатлар) талабларига асосан сертификатлаштирилади. Бундай маҳсулотларга ҳам мувофиқлик сертификати берилиб, pecпублика сертификатлаштириш миллий тизимнинг Давлат рўйхати (реестри) дан ўтказилади. Сертификатлаштириш тартиб ва қоидаларини белгиловчи ихтиёрий сертификатлаштириш тизими Ўздавстандарт («Ўзстандарт» агентлиги) билан келишилган ҳолда аккредитланган идоралар томонидан белгиланади. Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling