Таълим doc
Download 1.71 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-ПАТЕНТШУНОСЛИК, ЛИЦЕНЗИЯЛАШ
Мувофиқлик - бу маҳсулот, хизмат ёки жараёнга белгиланган
барча талабларга риоя қилиш ёки уларни бажаришликдир. Маҳсулот мувофиқлигини ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчилардан манфаатдор бўлмаган учинчи томон (ташкилот ёки шахс) тасдиқлайди. Одатда, бу ҳолда учинчи томон вазифасини синов лабораториялари (марказлари) бажаради. Чунки, ҳар қандай синалган намунанинг маълум бир стандарт ёки бошқа меъёрий ҳужжат талабига мос келишини синов лабораториялари тасдиқлайди. Бундай фаолиятга мувофиликни сертификатлаштириш дейилади. Мувофиқликни сертификатлаштириш фолиятини ўтказиш учун ўз тартиб қоидаларига эга бўлган тизим, сертификатлаштириш тизимлари минтака ва халқаро даражасида жорий этилиши мумкин. Сертификатлаштириш тизимини бажарадиган ва назорат қиладиган марказий идора сертификатлаштириш соҳасидаги ўз ваколати ва мувофиқликни сертификатлаштириш ҳуқуқини бошқа идорага бериши мумкин. Маҳсулот, хизмат ёки жараённинг меъёрий ҳужжатларда белгиланган талабларга асосан ишлаб чиқарилганлигини тасдиқлаш учун учинчи томон ҳам маълум бир тартибда фаолият олиб боради. Бундай (учинчи томон) фаолиятнинг таркиби ва тартиби сертификатлаштириш схемаси дейилади. Мувофиқлик сертификат - бу маҳсулот, хизмат ёки жараёнларини маълум бир стандарт ёки бошқа меъёрий ҳужжатларга мос келишини ишонтирадиган ва сертификатлаштириш тизими қоидалари асосида нашр этилган ҳужжат. Мувофиклик сертификати, учинчи томондан маҳсулот, хизмат ёки жараёнлар уларга белгиланган талаблар асосида ишлаб чиқарилганлигини тасдиқлаган ҳолда берилади. Мувофиқлик белгиси ҳам худди шу асосда берилади. Мувофиқлик белгиси деб, ушбу маҳсулот, хизмат ёки жараённи маълум стандарт ёки бошқа меъёрий ҳужжатга мос келишини ишонтирувчи сертификатлаштириш тизими қоидалари асосида берилган ёки ишлатиладиган ва маълум тартибда ҳимоя қилинадиган белгига айтилади. PDF created with pdfFactory Pro trial version www.pdffactory.com 197 Мажбурий сертификатлаштириш – бу сертификатлашти- риш ваколатига эга бўлган идора томонидан маҳсулот (хизмат)нинг стандартлардаги мажбурий талабларга мувофиқлигини тасдиқлашдир. Ўзбекистон Республикасида маҳсулот (хизмат)ни сертификатлаштириш мажбурий ва ихтиёрий равишда амалга оширилади. Маҳсулот (хизмат)ларни мажбурий сертификатлаштириш тартиби Ўзбекистон Республикасининг «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги қонуни асосида ишлаб чиқилган. Ушбу Қонун хавфсизлигини тасдиқлаш талаб этиладиган маҳсулотлар, шу жумладан озиқ-овқат маҳсулотларини Республика ҳудудида олиб келиш ва уларни четга чиқариш қоидаларини белгилайди ҳамда бу тартиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланади. Шунинг билан биргаликда сертификатлаштирилиши шарт бўлган маҳсулотлар рўйхати ҳам ҳар йили Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланади ва бу рўйхатда сертификатлаштирилиши шарт бўлган маҳсулотларнинг коди кўрсатилади. Ихтиёрий сертификатлаштириш деганда, ишлаб чиқарувчи (бажарувчи), сотувчи (таъминловчи) ёки истеъмолчи ташаббуси билан ихтиёрий равишда ўтказиладиган сертификатлаштириш тушунилади. Сертификатлаштириш соҳасидаги гувоҳнома - бу сертификатлаштириш тизими қоидаларига асосан нашр этилган ҳужжат. Бу ҳужжат сифат сертификати билан биргаликда маҳсулоти ёки хизмати сертификатлаштиришдан ўтказилган шахс ёки идора (корхона, ташкилот)га берилади ва бу ҳужжат (лицензия) шахс ёки идорага ундан тегишли равишда фойдаланиш ҳуқуқини беради. Сифат сертификати - бу етказиб берилаётган молга илова қилинадиган ва унинг сифатини тасдиқлайдиган ҳужжат. Маҳсулот, хизмат ва жараёнлардан ташқари корхона ёки ташкилотнинг ишлаб чиқариш шароитлари ҳам сертификатлаштиришдан ўтказилади. Ишлаб чиқаришни сертификатлаштириш - бу сертификатлаштириш идораси ёки бошқа махсус ваколатга эга бўлган идора томонидан маълум маҳсулотни ишлаб чиқариш учун зарур ва етарли шароитлар PDF created with pdfFactory Pro trial version www.pdffactory.com 198 мавжудлигини, унга тегишли бўлган меъёрий ҳужжатларда белгиланган талабларнинг барқарорлиги ва сертификатлаштиришда назорат остига олинишини таъминлашнинг расмий тасдиғидир. Сифат тизимини сертификатлаштириш деганда, тизимнинг халқаро ёки миллий стандарт талабларига мувофиқ келишини текшириш, баҳолаш ва сертификат бериш орқали тасдиқлаш ҳақидаги фаолият тушунилади. Сифат тизимини сертификатлаштириш таъминловчининг рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқара олишига тўлиқ ишонч ҳосил қилиш мақсадида ўтказилади. Маҳсулотнинг тавсифлари миллий ва халқаро меъёрий-техник ҳужжатларга мос келишини аниқлаш учун ўтказиладиган синовларга сертификатлаштириш синовлари деб аталади. Сертификатлаштириш синовлари учун маҳсулотдан намуналар олинади ва ушбу намуналар бўйича сертификатлаштириш синовлари ўтказилади. Синов лабораториялари (марказлари)нинг маълум синовлар ёки синовларнинг маълум хилларини амалга ошириш ҳуқуқларини расмий жиҳатдан тан олиш лабораторияларни аккредитлаш дейилади. Лабораторияларни аккредитлаш учун аккредитловчи идоралар ўз иш тартиби ва бошқариш қоидаларига эга бўлиши лозим. Ўз иш тартиби ва бошқариш қоидаларига эга бўлган тизим лабораторияларни аккредитлаш тизими деб аталади. Лабораторияларни аккредитлаш мезони деганда эса, синов лабораториясини аккредитлаш учун қаноатлантириши лозим бўлган аккредитлаш идораси томонидан ишлатиладиган барча талаблар мажмуаси тушунилади. Лабораторияни аккредитлаш мақсадида унинг мезонларига мувофиқлигини текшириш орқали аниқлаш лабораторияни аттестациялаш деб аталади. Аккредитлашдан ўтган синов лабораториялари эса аккредитланган лаборатория дейилади. Юқорида кўрсатиб ўтилганлардан ташқари сертификатлаштириш соҳасида «Эксперт-аудитор», «Текширувчан назорат» каби атамалар ва «бир, икки ва кўп томонлама келишувлар» деган тушунчалар ҳам ишлатилади. Эксперт-аудитор деб, сертификатлаштириш соҳасида муассаса ва корхоналар фаолиятини баҳолаш ҳамда назорат қилиш ҳуқуқига эга бўлган ва аттестациядан ўтган шахсга айтилади. PDF created with pdfFactory Pro trial version www.pdffactory.com 199 Текширувчан назорат деганда эса, сертификатлаштириш учун аккредитланган идоралар синов лабораторияларининг фаолияти, маҳсулотнинг сертификатлаштирилганлиги ва ишлаб чиқарилишини назорат қилиш тушунилади. Бир томонлама келишув - бу биринчи томон тарафидан иккинчи томоннинг иш натижаларини тан олиш ҳақидаги келишув. Икки томонлама келишув эса, икки томоннинг иш натижаларини қамраб олувчи ўзаро тан олиш ҳақидаги келишувдир. Иккидан ортиқ томонларнинг иш натижаларини ўзаро тан олиш ҳақидаги келишув кўп томонлама келишув деб аталади. Бу тушунчалар асосан сертификатлаштириш ва бошқа мамлакатларнинг сертификатларини тан олиш жараёнида ишлатилади. Сертификатлаштириладиган маҳсулотнинг хавфсизлиги ва сифати бўйича ишлатиладиган атама ва тушунчалар Ўзбекистон Республикасининг «Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги қонунида ифодалаб берилган. Шу нарсани таъкидлаб ўтиш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги қонуни ва сертификатлаштириш бўйича бошқа меъёрий ҳужжатлар талабларига кўра сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулотни, шу жумладан озиқ-овқат маҳсулотларини мувофиқлик сертификатисиз ёки мувофиқлик белгисисиз реализация қилиш (сотиш) қатъиян ман этилади. Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling