Таълим doc
-маъруза Ўзбекистон Республикаси сертификатлаштириш
Download 1.71 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-ПАТЕНТШУНОСЛИК, ЛИЦЕНЗИЯЛАШ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Асосий саволлар
- Таянч иборалар
- 1. Ўзбекистон Республикаси сертификатлаштириш миллий тизими тушунчаси, мақсади ва вазифалари
14-маъруза
Ўзбекистон Республикаси сертификатлаштириш миллий тизими, миллий идоралар ва уларнинг вазифалари Дарс мақсади: Ўзбекистон Республикаси сертификатлаштириш миллий тизими, миллий идоралар ва уларнинг вазифалари бўйича тўлиқ маълумотлар бериш. Асосий саволлар: 1. Ўзбекистон Республикаси сертификатлаштириш миллий тизими тушунчаси, мақсади ва вазифалари 2. Сертификатлаштириш қонуний асослари, асосий атамалари 3. Сертификатлаштириш бўйича миллий идоралар ва уларнинг вазифалари 4. Синов лабораториялари аккредитацияси, маҳсулотларни сертификатлаштириш Таянч иборалар: корхона сифат тизими; ИСО/МЭК, ИСО, EN 45000; тизим мақсади; корхона сифат тизими; виждонсизлик; қонун ҳужжатлари; фитосанитария сертификати; ахборот ишончлилиги; ахборот махфийлиги; мувофиқлик, мувофиқлик сертификат ва белгиси; сертификатлаштириш тизими ва идораси; мажбурий ва ихтиёрий сертификатлаштириш; сертификатлаштириш соҳасида гувоҳнома (лицензия); сифат сертификати; лабораторияни аккредитлаш, акредитланган лаборатория; сертификация синовлари; эксперт-аудитор; сертификатлаштириш учун намуна; бир, икки ва кўп томонлама келишув; текширувчан назорат; миллий идора йўналишлари ва вазифалари; CMCXM вазифалари; «Ўзстандарт» агентлиги ва махсус комиссия; лабораториянинг техник лаёқатлиги ва ҳолислиги; Давлат реестри; ариза-деюрация; намуна; сертификат; мувофиқлик белгиси ва сертификат; синов лабораторияси ва бошқалар. 1. Ўзбекистон Республикаси сертификатлаштириш миллий тизими тушунчаси, мақсади ва вазифалари Сертификатлаштириш деб, маҳсулот ёки хизматларни муайян стандарт ёки техник шартларга мос келишини тасдиқлаш мақсадида ўтказиладиган фаолиятга айтилади. PDF created with pdfFactory Pro trial version www.pdffactory.com 191 «Сертификатлаштириш» ибораси лотинча сўздан олинган бўлиб, «тўғри қилинган» деган маънони билдиради. Маҳсулот, хизмат ёки жараённинг тўғри қилинганлиги ёки бажарилганлиги, уларнинг меъёрий ҳужжатларда белгиланган талабларга мос келишини ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларга тобе бўлмаган учинчи томон ёрдамида текшириш орқали аниқланади. Шунинг учун ҳам меъёрий ҳужжатлар талабларига тўлиқ мос келадиган маҳсулот, хизмат ёки жараён сертификатлаштиришдан бемалол ўтади. Амалда маҳсулотдан ташқари, шу маҳсулотни ишлаб чиқараётган корхонанинг сифат тизимлари ҳам сертификатлаштиришдан ўтказилади. Сертификатлаштиришдан асосий мақсад – маҳсулот ишлаб чиқараётган корхонанинг меъёрий ҳужжатлар талаблари ёки истеъмолчилар билан тузилган шартномаларда кўрсатилган талабларга мос келадиган маҳсулот ишлаб чиқариш имкониятига ишонч ҳосил қилишдан иборатдир. Шyнинг учун ҳам корхоналарнинг маҳсулотлари ва сифат тизимларининг сертификатлаштиришдан ўтказилиши миллий маҳсулотимизни жаҳон бозорида рақобатбардошлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлади. Ўзбекистон Республикасининг «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги Қонуни ва ЎзРСТ 5.0:1998 (Ўзбекистон сертификатлаштириш миллий тизими. Асосий қоидалар)да маҳсулот, хизмат, жараён ёки бошқа объектларни сертификатлаштириш бўйича ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий асослари ҳамда сертификатлаштиришда қатнашувчи томонларнинг ҳуқуқлари, вазифалари ва жавобгарликлари белгилаб берилган. Сертификатлаштириш миллий тизими – бу сертификатлаштириш бўйича ўзининг бошқарув ва ижро идоралари (органлари) ҳамда тартиб-қоидаларига эга бўлган ва давлат миқёсида амал қилинадиган тизим. Республикамизда сертификатлаштириш миллий тизими тўлиқ, шаклланган ва у амалда. Унинг қоида ва тартиблари ИСО/МЭК ва ИСО халқаро стандартлари, EN 45000 Европа стандартлари, сертификатлаштириш билан шуғулланувчи бошқа халқаро меъёрлар ҳамда қоидаларга мувофиқ тузилган. Бундай чоралар, ўз навбатида сертификатлаштириш идоралари томонидан берилган мувофиқлик сертификатлари ва белгиларини чет мамлакатларда ҳам тан олишини таъминлайди. PDF created with pdfFactory Pro trial version www.pdffactory.com 192 Ўзбекистон Республикасининг сертификатлаштириш миллий тизими қоидалари ва «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификалаштириш тўғрисида»ги қонун биргина республикада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларгина эмас, балки четдан келтирилган маҳсулотлар учун ҳам тааллуқлидир. Сертификатлаштириш соҳасидаги асосий атама ва тушунчаларнинг мазмуни, республикада сертификатлаштириш жараёнларини ўтказиш тартиб ва қоидаларини белгилаш, сертификатлаш миллий тизимининг асосий мақсади ҳисоблнади. Сертификатлаштиришнинг асосий мақсади эса, инсон ҳаёти ва соғлиги ва атроф-муҳитни турли зарарли таъсирлардан сақлаш ҳамда товарлар ўзаро алмашуви ва мувофиқлиги бўйича истеъмолчилар манфаатини ҳимоя қилиш, халқаро тижорат ишларида тўсиқларни бартараф этиш ва миллий маҳсулотнинг рақобатбардошлигини оширишдан иборат. Шуларни эьтиборга олган ҳолда, сертификатлаш миллий тизими қуйидаги масалалар бўйича иш олиб боради: - сертификатлаштириш фаолиятида ишлатиладиган ва меъёрий ҳужжатларда қўлланиладиган асосий атама ва тушунчаларнинг номлари ва мазмунини белгилаш; - бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаштириш бўйича умумий қоида ва тартибларини белгилаш; - сертификатлаштириш бўйича синовлар ўтказиш қоида ва тартибларини аниқлаш; - сертификатлаштириш жараёнида қўлланиладиган меъёрий ва раҳбарий ҳужжатларни белгилаш; - бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаштириш бўйича идоралар ва синов лабораториялари (марказлари)нинг аккредитлаш қоидаларини белгилаш; - сертификатлаштириш қатнашчиларининг давлат бошқарув идоралари (органлари) билан ўзаро ҳамкорлик қилишини ташкил этиш. Сертификатлаштириш маҳсулотлар, хизматлар ва жараёнларни меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини таъминлайди. Мувофиқлик турлари эса, Ўзбекистон сертификатлаштириш давлат тизимида белгиланган. Маҳсулотларни сертификалаштириш бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаштириш бўйича аккредитланган идоралар томонидан амалга оширилади. Сертификатлаштириш PDF created with pdfFactory Pro trial version www.pdffactory.com 193 синовларини аккредитланган синов лабораториялари (марказлари) ўтказади. Юқорида таъкидлагандек, сертификатлаштиришнинг вазифалари ҳам унинг асосий мақсадидан келиб чиқади ва бу вазифалар қуйидагилардан иборат: - инсон ҳаёти ва соғлиги, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки ҳамда атроф-муҳит учун зарарли ёки хавфли бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва сотиш устидан қатъий назорот ўрнатиш; - жаҳон бозорида миллий маҳсулот рақобатбардошлигини ошириш; - миллий ва қўшма корхоналар ҳамда тадбиркорларнинг халқаро тижорат ишларида қатнашиши учун зарур бўлган шароитларни яратиш; - истеъмолчини маҳсулот ишлаб чиқарувчи (сотувчи, бажарувчи)нинг ноинсофлигидан ҳимоя қилиш; - истеъмолчиларнинг талабларида кўрсатилган талабларни маҳсулот сифати орқали таъминлаш. Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling