Таълим жараёнида замонавий педагогик технологиялардан ва акт дан фойдаланиш


Download 17.64 Kb.
Sana13.04.2023
Hajmi17.64 Kb.
#1353226
Bog'liq
Мақола-АКТ

Амударё тумани ХТБ 62-сон умумий ўрта таълим мактаб рус тили ва адабиёти ўқитувчиси Гулзар Юсупованинг “Таълим жараёнида замонавий педагогик технологиялардан ва АКТ дан фойдаланиш” мавзусида ёзган мақоласи


2019-2020 ўқув йили




Таълим жараёнида замонавий технологиялар ва АКТ дан фойдаланиш.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш бўйича муҳим Беш ташаббус ишлаб чиқилди. Шу муносабат билан бизнинг 62 – сон умумий ўрта таълим мактабда ҳам бир қанча ишлар қилинмоқда. Мамлакатимизда ёш авлод таълим-табиясига қаратилаётган юксак эътибор ва ғамхўрлик туфайли бугун фарзандларимиз замон талаблари асосида, барча шарт-шароитлар муҳайё қилинган таълим масканларида билим олмоқдалар. Тажрибали ўқитувчилар қўллаётган илғор тажриба ва педагогик технологиялар ўқувчиларнинг сифатли таълим олишига шароит яратмоқда.
Мактаб ўқувчисини оқ қоғозга ўхшатамиз. Нимани ёзсак, шуни ўқиймиз, кўрамиз. Демак, бундай вазиятда ўқувчиларни билимсизликда айблашдан кўра ўқитувчилар салоҳиятини ошириш, улар ўз устида иш олиб боришлари шарт. Тажрибалар шуни кўрсатадики,ўқувчиси билан мунтазам шуғулланган устозларнинг юзи ёруғ, ўқувчи ютуғида унинг моҳирлиги ва салоҳияти билиниб туради.
Замон тараққиёти таълим соҳасига ўз таъсирини кўрсатяпти. Дарсни эртак айтиб ўтказадиган вақтлар ўтиб кетди. Тизимга янги инновациялар, илғор методлар, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари кириб келгани дарсларнинг янада мазмунли, қизиқарли ҳамда сифатли таълим ташкил этилишида муҳим омил бўлмоқда. Шундай экан, ўқитувчилар ўз маҳоратини ишга солиб ўқувчиларга мукаммал билим беришдек эзгу юмушга сафарбар этиши зарур.
Ҳозирда мамлакатимизда таълим сифатини ошириш мақсадида илғор педагогик ва ахборот – коммуникация технологияларини қўллаш, ўқув жараёнида мультимедия воситаларидан фойдаланиш, янги электрон дарсликлардан фойдаланиш ўқитувчиларнинг маҳоратини оширишга ёрдам беради, ўқувчилар билимини мустаҳкамлайди. Шу билан бир қаторда ўқитувчиларнинг дарсларга ижодкорлик билан ёндашишини таъминлайди.
Ноанъанавий усуллар билан ўтилган дарслар кузатилганида ўқувчилар мураккаб мавзуларни ҳам аниқ тушуниб борадилар. Тажрибали, дарсида мунтазам тарзда замонавий педагогик технологиялар ва АКТ дан фойдаланиб , янгиликлар қўллайдиган илғор ўқитувчининг меҳнати кўзгуси - ўқувчилар ютуғидадир. Астойдил билим берилса, мактабларда таълим олаётган ўқувчилар бир кун келиб, ўз билими, ютуқлари билан Ватанимиз довруғини оламга ёяди. Бу ҳақиқат моҳиятини чуқур англаган ўқитувчилар ўқувчиларнинг интеллектуал ривожланишига алоҳида эътибор қаратиб ижобий натижага эришиши мумкин.

Педагоглар “ Дарс- муқаддас”, “Ўрган-ўргат”, “Яхши муаллим- сифатли таълим”, “Соғлом муҳит-соғлом жамоа” сингари инновацияларга таяниб фаолият олиб бораётганликлари юқори самара бермоқда. Мактабларда ўқитувчиларнинг касбий маҳорати ва малакасини ошириш, замонавий педтехнологияларни ўқув жараёнига жадал тадбиқ этиш, билим сифати ва самарадорлигини орттирувчи ҳар бир янгилик ва омиллардан изчил фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилган.


Дарс жараёнида видео ва аудиоматнлардан фойдаланиш, тинглаб тушуниш, ўқиш, сўзлаш, ёзиш кўникмасини кенгроқ ўзлаштириш имконини беради. Мамлакатимизда таълим сифати ва мазмунини такомиллаштиришга катта эътибор қаратилаётгани тизимда янгича ёндашувлар асосидаги самарали ўқув-методик материалларга эҳтиёжни оширмоқда. Педагоглар дарсларини бир-бирини такрорламайдиган ҳолда ташкил этиш, ўқувчиларнинг янгиликка бўлган талабларига мос тавсия ва ишланмалар орқали дарсларни ташкил қилмоқда.
XXI аср – глобаллашув асри. Туpли ижтимоий тармоқлар орқали маълумот олиши ёки маълумот юбориши мумкин бўлган имкониятлар эшиги очилган , ҳозирги кунда интернет тармоқларидан кенг кўламда, асосан ёшлар фойдаланмоқдалар, ҳатто интернет орқали китоб ўқиш мумкинчилиги туғилди. Ушбу жараёнда ёшларнинг дунёқараши, сиёсий-ҳуқуқий маданияти тўлиқ шаклланади, бугунги глаболлашув шароитида маънавий-ахлоқий тарбияни янада бойитиш, таълим-тарбия жараёнлари самарадорлигини ошириш, ёш авлоднинг мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, интернетдан қандай фойдаланиш маданиятини юксалтириш борасида кўплаб фикрлар юритилмоқда.
Чет тилларни ўрганиш давр талабига айланиб бормоқда. Ёш авлоднинг хорижий тилларни ўрганишга бўлган иштиёқи баланд. Президентимизнинг “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига муофиқ ўқувчиларга 1-синфдан чет тилини ўргатиш жорий қилинган. Чет тили дарсларини электрон дарсликлардан фойдаланиб, мультимедиалар орқали олиб борилаётганлиги мақсадга муофиқ деб баҳоланмоқда. Чет тилини ўрганиш дунё тамаддунидан бохабар бўлиш демакдир, ҳаётда бу инсон кам қоқилади, дунёқараши кенгаяди.
Давлатимизда ўқитувчи шахсининг ўрни салоҳияти юксак, тафаккури теран, заковатли ёшларни тарбиялаётганида билинади. Фарзандларимизни эртанги кунимизнинг муносиб эгалари қилиб тарбиялашда касбий бурчимизни эсдан чиқармасак, давлатимизда ўқитувчи мақоми дарз кетмайди.
Амударё тумани 62-сон мактаб рус тили фани ўқитувчиси Г.Юсупова
Download 17.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling