Таълим йўналиши


Download 131.5 Kb.
bet4/10
Sana04.04.2023
Hajmi131.5 Kb.
#1327361
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
2.03 KTTB109 Китоб тарихи

6-мавзу: XVIIXVIII асрларда ўзбек китобатчилик иши.
XVIIXVIII асрнинг биринчи ярмида Бухорода хаттотлик ва миниатюра санъати яхши ривожланган эди. Рассомлар асосан қўлёзмаларни накшли безаш билан шуғулланган. Масалан, Бухоро хони Амир Хайдар даврида ижод қилган Мир Маъсум Оламиён “Ахлоқи Мухсиний” ва Саъдий асарларини расмлар билан безайди. Мирзо Содик Жондорий амир Насруллохон даврида қўлёзма китобларга лавхалар, қўлёзма асарлардан нусхалар кўчириш ва безаш билан банд бўлган. Қўқон хонлигида китобат санъатининг мохир усталари бўлишган. Нодирабегим буюртмасига асосан хаттот Мухаммад Юсуф Дабир томонидан XIX асрда Қўқонда кўчирилган Алишер Навоийнинг шеърлари тўплами “Девони Алишер Навоий” китоби ишланган безакларига кўра дунёда ягона нусхадир. Ҳозир Тошкент давлат Шарқшунослик институти фондида сақланаётган ушбу асарда мусаввир ва хаттот Навоий асарлари инсониятга қуёшдек нур сочиб туришини рамзий тасвирлаган нақшларни кўрамиз.
7-мавзу: 1917 йилга қадар Туркистонда китоб ва китобат ишининг ривожланиши.
Туркистонда китобат иши (1867-1917). Туронзаминда хонликлар даврида китобат иши (1868 йилда Қўқон хонлиги, Бухоро амирлиги, 1873 йилда Хива хонлиги), Туркистон халқ кутубхонасини ташкил этилиши. XIX – XX асрларда Туронзамин халқларининг маданий хаёти, миллий китобларни нашрга тайёрлаш ва чоп этиш тизими, дастлабки босмахоналарни ташкил этилиши (Туркистон харбий халқ босмахонаси, Хива хони Мухаммад Рахимхоннинг сарой тош босмахонаси, Самарқандда қоғоз ишлаб чиқилишини йўлга қўйилиши). Туркистонда даврий нашрларга асос солиниши (Туркистанский ведомости 1870 йил).

Download 131.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling