Таълим йўналиши


-мавзу: Қадимги дунё даврида китоб ва кутубхоналар


Download 131.5 Kb.
bet2/10
Sana04.04.2023
Hajmi131.5 Kb.
#1327361
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
2.03 KTTB109 Китоб тарихи

2-мавзу: Қадимги дунё даврида китоб ва кутубхоналар
Бобилда битта тил хилма-хил тилларга бўлингандан сўнг, секин-аста турлича ёзувлар ҳам келиб чиққан. Масалан, Месопотамияда яшовчи шумерликлар, бобилликлар миххат ёзувини қўллашарди. Ушбу ёзув михларга ўхшаш чизиқчаларни лойга ўйиб туширишдан пайдо бўлган. Олимларнинг фикрича, аввал Месопотамияда пиктографик ёзуви, яъни иш-харакатларни ифодалаб бериш учун шартли белги ва расмлар қўлланилган. Мана бир мисол, буқани тасвирлаш учун унинг калласи чизиларди. Кейинги 20 аср давомида бу ёзувнинг тури, карийб 15 тилда ишлатиладиган бўлди. Топилган миххат ёзувларининг 99 фоизидан ортиғи лой тахтачаларга ўйиб туширилган. Охирги 150 йил мобайнида бундай тахтачалар Ур, Урук, Бобил, Нимруд, Ниппур, Ашшур, Пайнаво, Мари, Эбла, Угарит ва Амарна шаҳарларида топилган. Яна битта журналда шундай ёзилган: «Мутахассисларнинг аниқлашича, бир-икки миллион миххат ёзувидаги тахтачалар топилган ва ҳар йили 25 000 га яқин матнлар топиляпти» (Арчаеологй Одйссей). Миххат ёзувини ўрганиб чикаётган бутун дунёдаги олимлар олдида, таржима билан боғлик катта иш турибди. Хисобот буйича, «хозирги кунда мавжуд бўлган миххат ёзувидаги матнларнинг бор-йўғи ундан бир қисми камида бир марта ўқиб чиқилган». Бир қанча тилда топилган миххат матнларни солиштириш ёрдамида бундай ёзувни тушуниш осонроқ бўлди. Олимларнинг айтишича, ушбу хужжатлардаги турли тилларда қўлланилган миххат ёзуви бир хил экан. У ерда келтирилган унвонлар. подшохларнинг шажараси ва хатто ўзини ўзи мақташ иборалари тез-тез учрагани уларга кўмаклашган. (Енcйcлопедиа Британниcа).
Маълумки, кутубхоналар қадим-қадимдан инсонлар учун маънавият ва маърифат ўчоғи бўлиб, инсон зоти доим китобларга интилиб яшаб келган. Ҳар доим кутубхоналар жамият хаётининг ажралмас қисми бўлган. Фақат кутубхоналар туфайлигина қадимги қўлёзмалар, босма китоблар, тарихий шахслар ҳақидаги манбалар бизгача етиб келгани ҳеч кимга сир эмас.
Ёзув инсониятнинг энг буюк кашфиётларидан бири. Жаҳон миқёсида ёзув яратиш билан боғлиқ бир неча маданий минтақалар бўлган. Булар Месопатамия, Миср, Юнонистон, Ҳиндистон, Хитой ва Туронзамин кабилар.
Жаҳон алифбели ёзув маданиятининг ривожида Туронзаминнинг ўрни алоҳида диққатга сазавор. Бу қадимий маданият ўчоғи ҳарф-чизма белгили алифбеларни маҳаллий тилларда мувофиклаштиришда ҳамда Ўрта ва Узоқ Шарқ ўлкаларига харф-товуш мослигига асосланган ёзувларнинг тарқалишида муҳим рол ўйнайди.
3-мавзу: Илк ўрта аср ёзув ва китобат маданияти.
Ғарбий Европа ва Осиё давлатларида илк ўрта аср ёзув ва китобат маданияти. Илк ўрта асрларда Марказий Осиёда ёзув ва китобат маданияти. Зарафшон дарёсининг юқори оқимида жойлашган Қалъайи Муғ илк ўрта аср харобасидан 80 га яқин суғдча хужжатлар жамланмаси. Қалъайи Муғдан топилган Суғд подшо ва ва амалдорларининг архиви таркибига кирган хужжатлар. VII аср охири -VIII аср бошларида Суғд бошқарув сохасида қоғоздан кенг фойдаланишни бошланганлиги.
VII-VIII аср бошларида Самарқанд ва Бухорода қоғоз бозорларининг пайдо бўлиши.

Download 131.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling