Таълим кредити бериш тугрисидаги кредит шартномаси №
Download 98.5 Kb.
|
16 ilova-Mikro arz- 2
4.2. Банкнинг ҳуқуқлари:
4.2.1. Микроқарзнинг асосий қарзи шартномада белгиланган муддатда сўндирилмаса, банк юзага келган қарздорликларни шартномада белгиланадиган қўшимча фоизлар билан биргаликда таъминот ҳисобидан (кафилнинг ҳисобварағидаги маблағ, гаровдаги мулк ёки таъминотнинг бошқа тури ҳисобидан) белгиланган тартибда сўндириш чорасини кўради; 4.2.2. “Банк”, “Қарз олувчи” га ажратилган кредит бўйича муддати ўтган кредит қарздорлиги, график бўйича қарздорлиги, асосий қарз ва унга ҳисобланган барча фоиз тўловлари, шунингдек оширилган фоизи ва муддати ўтган фоизга ҳисобланган пеня қарздорликлари ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда, мазкур қарздорликлар ҳамда тўловларни қарз олувчининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча банк муассасаларида ҳар қандай валютада иш ҳақи (пенсия) ва бошқа мақсадлар бўйича очилган пластик карта(лар)сидан ҳамда омонат ҳисобварақларидаги пул маблағларидан акцептсиз автоматик равишда ечиб олади. Агарда акцептсиз ундириб олиш “Қарз олувчи” га тегишли бўлган хорижий валютада очилган банк пластик карта(лар)си ва омонат ҳисобварақларига нисбатан қўлланилса, банк кредит бўйича барча қарздорликлар ва тўловлар юзасидан зарур маблағларни ечиб олинадиган санада Марказий банкнинг валютани сотиш курси бўйича конвертация қилинган ҳолда акцептсиз тартибда ечиб олади. 4.2.3. Мижоз томонидан ушбу шартнома шартларининг бажарилиши, кредит таъминоти, кредит шартномаси шартлари тўғрисидаги маълумотларни Кредит ахбороти таҳлилий маркази ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Кредит Ахбороти Давлат Реестрига тақдим қилиб боради; 4.2.4. “Қарз олувчи” томонидан мазкур шартнома шартлари тўлиқ ёки қисман бажарилмаган тақдирда, хусусан муддати ўтган қарздорлик юзага келганда, “Қарз олувчи” нинг ўзидан ёки унинг иш берувчисидан ишдан бўшаганлиги ёки иш ҳақи кредитни қайтариш графиги бўйича қарздорликни тўлай олмайдиган даражада камайганлиги ҳақида маълумот олинганда ёки “Қарз олувчи” пенсионер бўлиб, пенсия жамғармасидан унинг пенсияси камайганлиги тўғрисида маълумот олинган тақдирда банк пластик карточкасига таъқиқ қўяди; 4.2.5. Банк қарз олувчини қуйидаги омилларни ҳисобга олган ҳолда ўз молиявий аҳволини таҳлил қилиши зарурлиги тўғрисида огоҳлантириши лозим: - қарз олувчининг қарз юки жорий молиявий аҳволига мос келиши; - банк хизматини кўрсатиш шартномасида кўрсатилган мажбуриятларини бажариши учун тахминан қайси муддатларда ва қанча миқдорда пул маблағлари келиб тушиши кутилаётганлиги (масалан, жисмоний шахслар учун - иш ҳақи тўланиши, бошқа даромадлар олиши даврийлиги); - кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажара олмаслигига олиб келиши мумкин бўлган енгиб бўлмас куч таъсиридаги вазиятлар ва бошқа ҳолатлар юз бериши эҳтимоли (шу жумладан жисмоний шахслар учун - ишини йўқотиш, ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра иш ҳақи ва бошқа турдаги даромадларни кечикиб олиши, ишга жойлашиши, соғлиғининг ёмонлашганлиги натижасида даромадларининг тушиб кетиши). 4.2.6. Қарз олувчи кредит шартномаси бўйича қарзнинг асосий суммасини қайтариш ва (ёки) фоизларни тўлаш муддатларини бузганда, банк тегишли кредит шартномасида назарда тутилган усулда низони судгача ҳал қилиш юзасидан ўз талабномасини қарз олувчига етказиш. 4.2.7. Талабномада белгиланган муддатда ўттиз кун ичида қарз олувчи унда кўрсатилган талабларни лозим даражада бажармаганда, банк тегишли талаб билан судга мурожаат қилиш. 4.2.8. Кредит қарз олувчи томонидан муддатида қайтарилмаган ҳолда муддати ўтган кредит асосий қарздорлигига фоиз ҳисоблаш кредит шартномасида кўрсатилган фоиз миқдори даражасидан 1,5 баравар миқдорда амалга оширади; 4.2.9. Мижознинг даромади (ойлик иш ҳақи/пенсияси) камайган ҳолларда “Банк” микроқарз суммасини бир томонлама камайтиришга ҳақлидир. Download 98.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling