Таълим кредити бериш тугрисидаги кредит шартномаси №


Download 118.5 Kb.
bet3/6
Sana17.06.2023
Hajmi118.5 Kb.
#1547651
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
18 ilova Talim krediti P 5203 SHartnoma KHotin izlar uchun va amma (1)

(бошқа таъминот тури тақдим этилганда ёзилади)
Бунда, кредит таъминотининг банк томонидан қабул қилинадиган қиймати “Микрокредитбанк” АТБ тизимида кредит йиғма жилдларини шакллантириш ва ҳужжатларни расмийлаштириш регламенти талаблари асосида белгиланади.
4.2. Банкка гаровга берилаётган кўчмас мулк ва моддий бойликлар суғурта идораларида суғурталанган ва кредит шартномаси тузиш даврида амалдаги Ўзбекистон Республикаси қонунларига асосан расмийлаштирилган бўлиши шарт.
4.3. Банкка гаровга берилаётган кўчмас мулк ва моддий бойликларнинг яхлитлигини сақлаш юзасидан тўлиқ моддий жавобгар бўлиши, зарур ҳолларда жиноий жавобгарликка ҳам тортилиш таҳдидини англаган ҳолда, (кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловлар тўлиқ тўлангунга қадар) уларни сотиб юбормаслиги ва учинчи шахсга бермаслиги шарт.
4.4. Кредит олувчи/Шерик қарздорнинг қарз юки кўрсаткичи 50 фоиздан юқори бўлмаслиги лозим.
4.5. Кредит олувчи/Шерик қарздорнинг кредит ажратишни кўриб чиқиш вақтида банк ва бошқа кредит ташкилотларидан аввал олинган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги лозим.
4.6. Қабул қилинган мажбуриятларга асосан (банк ва мижоз томонидан тасдиқланган асосий ссуда ва фоизларни қайтариш жадвалига асосан) кредитнинг асосий қарз ва фоиз тўловларини / асосий қарзини ___ ой муддат ичида кайтарилиши лозим.
4.7. Кафил бўлмаслик ва ўз масъулиятига бошқа кредитор ва пул мажбуриятларини олмаслик.
4.8. Мазкур шартномага илова кредит қайтариш жадвалига асосан кредит фоизи ва асосий қарзини белгиланган муддатларда тўлаш.
4.9. “Кредит олувчи” ва “Шерик қарздор”га ажратилган кредит бўйича муддати ўтган кредит қарздорлиги, график бўйича қарздорлиги, асосий қарз ва унга ҳисобланган барча фоиз тўловлари, шунингдек оширилган фоизи ва муддати ўтган фоизга ҳисобланган пеня қарздорликлари ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда, мазкур қарздорликлар ҳамда тўловларнинг кредит олувчи ва шерик қарздорнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча банк муассасаларида ҳар қандай валютада иш ҳақи (пенсия) ва бошқа мақсадлар бўйича очилган пластик карта(лар)сидан ҳамда омонат ҳисобварақларидаги пул маблағларидан акцептсиз автоматик равишда банк томонидан ечиб олинишига розилик билдириш ва қаршилик қилмаслик.
Агарда акцептсиз ундириб олиш “Кредит олувчи” ва “Шерик қарздор”га тегишли бўлган хорижий валютада очилган банк пластик карта(лар)си ва омонат ҳисобварақларига нисбатан қўлланилса, кредит бўйича барча қарздорликлар ва тўловлар юзасидан зарур маблағларнинг ечиб олинадиган санада Марказий банкнинг валютани сотиш курси бўйича конвертация қилинган ҳолда акцептсиз тартибда банк томонидан ечиб олинишига рози бўлиш ва бунга қаршилик қилмаслик.
4.10. Шерик қарздорнинг иш жойи ҳамда БПКга хизмат кўрсатувчи банк ўзгарганда, 10 иш кунидан кечикмасдан “Банк”ни хабардор қилиш ва дастурий таъминотга бириктириш мақсадида БПК рақами тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиши лозим.
4.11. Ўқиш даврининг кейинги босқичлари бўйича тўлов амалга оширилиши учун таълим муассасасида ўқиётганини тасдиқловчи маълумотнома такдим этиш.
4.12. Агар талаба ўқиш даври тугамасдан талабалар сафидан чиқарилса ___ ой муддатда таълим кредити ва унга қўшилган фоизлар бўйича қарзларни муддатидан олдин тўлиқ қайтариш.
4.13. Агар талаба ўқиш даври тугамасдан талабалар сафидан чиқарилса, ректорнинг буйруғи чиққан кундан бошлаб 5 иш куни мобайнида бу ҳақда банкка хабар бериш.
4.14. Талабанинг талабалар сафидан чиқарилиши кредит олувчи томонидан банкка ўз вақтида маълум қилинмаган тақдирда, ушбу давр учун ҳисобланган фоизларни банкка тўлаб бериш.

Download 118.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling