Таълим мазмунининг Давлат таълим стандартларида ифодаланиши
Мутахассисларга касбий талаб - Касблар таснифлагичи
Download 25.33 Kb.
|
Таълим мазмунининг Давлат таълим стандартларида ифодаланиши
2. Мутахассисларга касбий талаб - Касблар таснифлагичи:
моҳияти ва функциялари Таснифлагич ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўкув юртлари битирувчиларини иш билан таъминловчилар, ўрта махсус, касб-ҳунар таълимида Давлат таълим стандартлари ўқув режалари, дастурлари ва бошқа меъѐрий ҳужжатларни ишлаб чиқарувчилар таълим муассасалари раҳбарлари, республика ва маҳаллий бошқарув ташкилотлар мутахассислари, вазирликлар, муассасалар ва бошқа республикамиз хўжаликларини ривожлантиришда фаолият кўрсатаѐтган субъектлар учун мўлжаллангандир. Таснифлагич касб-ҳунар коллежлари ва бошқа ташкилот ҳамда муассасаларнинг қайси вазирликка, қарашли эканлигидан ва мулкчилик шаклидан қатьий назар айнан қўлланилиши шарт. Таснифлагичда қуйидаги таърифлар қўлланилган: тайѐрлов йўналишлари; касблар ва ихтисосликларнинг умумдавлат таснифлагичи (ТИКИУТ); ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқув муассасаларида кичик мутахассисларни тайѐрлаш бўйича тайѐрлов йўналишлари; касблар ва мутахассисликларнинг тизимлаштирилган рўйхати. Малака мутахассиснинг касбий тайѐргарлик даражаси, ундаги маълум ишни бажариш учун зарур бўлган билим , иш-ҳаракат усулларининг аниқ, тез фурсатда, талаб даражасида бажарилишидир. У мутахассиснинг малакасини белгиловчи кўрсаткич бўлиб, у ҳақида тоифа ѐки дипломнинг мавжудлиги ҳисобланади. Кичик мутахассис таълим дастурини муваффаққиятли ўзлаштиришга, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларига бериладиган малака даражасидир: Кичик мутахассис: • назарий ва амалий билимлар мажмуасига касбий билим, кўникма ва малакаларга; • мазкур жамиятда ўзининг муваффаққиятли ҳаѐт даражасини таъминлайдиган умумий ва касбий маданият, ижтимоий аҳамиятли хусусиятлар ва шахсий фазилатларга эга бўлади. Ихтисослик - бирорта касб доирасида маълум бир фаолият тури учун махсус тайѐргарлик ва иш тажрибалари билан эришилган зарурий билимлар, кўникма ва малакалар мажмуаси. Касблар таснифлагичининг мазмуни ва унинг вазифалари ЎМКҲТ таълим муассасаларидаги тайѐрлов йўналишлари аниқ касбий фаолият соҳасида мутахассисларга касбий таълим бериш доирасидир. Мутахассислар касбий фаолиятининг аниқ соҳаси бўйича тайѐрлов йўналишлари номи меҳнат фаолиятининг мазмуни ва хусусияти орқали аниқланади. Касб - махсус тайѐргарлик ва иш тажрибаси натижасида маълум бир соҳада касбий фаолиятни амалга ошириш учун назарий билимлар мажмуаси, амалий кўникма ва малакаларни эгаллаган, жисмоний имконият, ақлий қобилият ва юридик ҳуқуқларни таъминловчи инсоний меҳнат фаолиятининг (машғулотининг) туридир. ДТСнинг ташкилий-бошқарув функцияси таълим тизимини сифат ва миқдор тавсифларини тартибга солиш, чегаралашдан иборат. Булар воситасида шахс, давлат, жамият, иш берувчи томонидан назорат этиш таъминланади. Ҳар бир таълим хизматини талаб этувчининг таълимдан ўз мақсад ва қадрияти бор: - шахс бундай таълимда ўзининг интеллектуал эҳтиѐжларини қондириш ва имкониятларини намоѐн этишни кўзлайди; - жамиятга таълимдан юқори даражадаги ижтимоий ва ахлоқий самара лозим; - давлат таълим тизимидан фуқароларни ўқитиш ва тарбиялашни, миллий уйғониш мафкураси ҳамда умуминсоний қадриятлар устуворлиги асосида уларда маънавият ва ахлоқий мифатларни ривожлантиришни кутади; - кадрларни талаб этувчилар таълимдан рақобатбардош товарлаш ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчи юқори малакали мутахассислар тайѐрлашни кутади. ДТС мувофиқлашган мужассам мақсадни излашга даъват этади. Шундан сўнг мезонлар ѐрдамида стандартда кўзда тутилган мақсадга ва сифатга эришиш орқали ижтимоий тартибга солишни бошқариш ва таълимни бошқариш амалга оширилади. Шахс таълимий хизмат истеъмолчилиги сифатида ДТСга мувофиқ танлов асосидаги курслар ва фанлар кўламида ўз таълимини бевосита бошқаради, булар ДТСнинг институционал таркибларини ташкил этади. Мазкур таркибнинг йўналиши, мазмуни ва тузилиши таълим муассасаси томонидан ўз анъаналари, илмий-педагог маданияти ҳисобига олган, атроф ижтимоий маданият ва иқтисодий муҳит билан бирга ҳаракат қилган ҳолда белгиланади. Давлат бошқаруви таълимда ДТСнинг давлат компоненти – таълим умуммиллий меъѐрлари билан белгиланади. Давлат шахс, жамият ва ўз манфаатларидан келиб чиқиб, бакалавриат йўналиши ва магистратура ихтисосликлари бўйича кадрлар тайѐрлаш мазмуни ва даражаси мажбурий минимумига талабаларни шакллантиради. Бакалавриат таълим-касб дастурида давлат талабига кўра қуйидаги вазифаларни бажаради: Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар қисми: - миллий истиқлол ғояси ва демократияни, илмий дунѐқарашни, юксак ахлоқ ва маданиятни, демократик, ҳуқуқий ва иқтисодий тафаккурни шакллантиради; - таълимнинг миллий йўналиши; таълим ва тарбия бирлигини таъминлайди. Математик ва табиий-илмий фанлар қисми: - математик билимлар ва моделлаштириш, информацион технологиялар тўғрисида таасуротларни шакллантиради; - табиий фанлар асоси бирлиги, замонавий табиий билимлар концепцияси, табиий фанлардан энг янги нашрлар ва фанда, техника, технологияда улардан фойдаланиш истиқболи тўғрисида, табиатдан ва инсон фаолиятидан одилона фойдаланиш экологик тамойиллари хусусидаги тасаввурларни шакллантиради; - фан тегишли соҳалари учун зарур назарий фанларни ўрганишни чуқурлаштиришни таъминлайди. Умумтаълим фанлар қисми: - умумкасбий фанлар бўйича чуқур билимни шакллантиради; - таълим йўналишлари бўйича махсус фанларни ўрганиш учун замин тайѐрлайди; - касбий фаолият малака ва кўникмаси ҳосил қилади. Махсус фанлар қисми: - таълим йўналишлари бўйича касбий фаолиятга доир билим, малака ва кўникмаларни шакллантиради; - муайян ихтисослик бўйича кейинги таълимни онгли танлашни белгилайди; - илмий-техникавий ютуқлар, таълим йўналиши муаммолари ва ривожланиши истиқболи ҳақида тасаввур беради. Магистратура таълим-касб дастуридаги давлат қисмида икки асосий масала ҳал этилади: умумметодологик ва бакалавриат негизида юқори малакали кадрлар етиштириш, махсус тайѐрлов. Меҳнат бозори малакали талаблар воситасида, кадрлар касбий фаолияти соҳаси, объекти ва турларини, шунингдек, улар касбга кўникишини аниқлаб таълимни бошқаради. Хулоса қилиб айтганда, кадрлар тайѐрлаш миллий модели Ўзбекистон иқтисодиѐтинниг рақобатбардошлигини таъминлашга асос бўлиб ҳисобланади. Таълимнинг мақсади ва қимматини, унинг мазмуни ва натижасини, таълим-касб дастурлари асосий хусусиятини, таълим жараѐни шаклий тузумини, унинг мақсадга эришиш даражасини, босқичма-босқич ва якуний ташхислаш мўлжалланган кўламини ва вақт меъѐрини, таълим ва маълумотлилик даражасини белгиловчи давлат таълим стандарти ҳисобланади. ДТСнинг ташкилий-бошқарув вазифаси – таълим тизими сифати ва миқдорий тавсифини тартибга солиш ва чегаралашдан иборат. Булар ѐрдамида корхона, давлат, жамият, иш берувчи ва ҳ.к.лар томонидан таълимни назорат қилиш таъминланади Download 25.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling