Таълим методлари ва воситалари


Download 270 Kb.
bet4/11
Sana24.12.2022
Hajmi270 Kb.
#1062763
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
1-Maruza taqdimoti

Суҳбатлар орқали:

  • Ўқувчиларнинг ўз ҳаётларида учратган воқеа, ҳодисалар юзасидан саволлар бериш орқали ўқувчиларнинг мустақил фикр қилишларини амалга оширадиган ҳолатларга эътибор қилиш;
  • Ўқувчиларнинг илгари ўрганган таянч билимларини эсга туширишга эришиш лозим.

Суҳбат усули билан иш кўрганда ўқитувчи қуйидагиларга амал қилиши лозим:

  • Ўқитувчининг суҳбат учун тайёрлаб келган саволлари гуруҳ ўқувчиларининг ҳаммасига тааллуқли бўлиб, сўроқ ўртага ташланиши керак.
  • Ўқувчилардан бири жавоб бериш учун чақирилади.
  • Синфнинг ҳамма ўқувчилари жавоб бераётган ўқувчини қунт билан тинглаши, унинг жавобини тўлдириши, тузатиши, ойдинлаштиришга ёрдам беришини таъминлаши керак.
  • Ўқувчиларнинг жавоби қай даражада тўғри-нотўғри бўлишидан қатъи назар ўқитувчи томонидан изоҳланиши, якунланиши ва баҳоланиши зарур.

Кўргазмали усул

  • Таълим жараёнида турли кўргазмали қуроллардан фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Хўш, ушбу ўқув информация-сини кўргазмали узатиш ва кўриш орқали қабул қилиш методининг аҳамияти қандай? Кўргазмалиликнинг қандай турлари мавжуд? деган саволларга жавоб топишга ҳаракат қилайлик.
  • www.arxiv.uz

Кўргазмали усулнинг муҳимлиги ўрганилаётган нарса ва ҳодисаларни ҳиссий идрок этишга, уларни кузатиб мушоҳада қилишга ўқувчини ундаш, мантиқий ва назарий элементларнинг бирлигига ишонч ҳосил қилишга, ниҳоят назарий билимларни амалиётда қўллай олишга ўргатишдан иборат.

  • Кўргазмали усулнинг муҳимлиги ўрганилаётган нарса ва ҳодисаларни ҳиссий идрок этишга, уларни кузатиб мушоҳада қилишга ўқувчини ундаш, мантиқий ва назарий элементларнинг бирлигига ишонч ҳосил қилишга, ниҳоят назарий билимларни амалиётда қўллай олишга ўргатишдан иборат.
  • Таълимда кўргазмалилик усули намойиш этиш, иллюстрация ва экскурсия тариқасида олиб борилади.
  • www.arxiv.uz

Таълим жараёнида намойиш этиш усулидан фойдаланиш асосий материалнинг характерига - мазмуни, шакли ва ҳажмига боғлиқ. Бу характер икки турлидир:

  • Аслича кўрсатилиши мумкин бўлган буюм ва нарсалар: ўсимликлар, уларнинг таркиби, ҳайвонлар, маъданлар, коллекциялар, асбоб ва машиналар, моделлар ва ҳ.к.
  • Тасвирий кўргазмали материаллар:
  • А) буюм, нарса, ҳодиса ва воқеаларнинг тасвирини ифодаловчи материаллар, расм, сурат, фотосурат, диафилъм ва ҳ.к.
  • Б) буюм, нарса, воқеаларнинг бирор шартли белгиси орқали ифодаланган символик ва схематик тасвирий материаллар география ва тарих карталари, чизмалар, жадваллар, диаграммалар ва ҳ.к.
  • www.arxiv.uz

Download 270 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling