Таълим тўҒрисида қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 19 майда қабул қилинган


ёки руҳий нуқсонлари бўлган болаларни


Download 408.5 Kb.
bet19/24
Sana16.01.2023
Hajmi408.5 Kb.
#1095385
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
ТАЪЛИМ ТУГРИСИДАГИ КОНУН

ёки руҳий нуқсонлари бўлган болаларни
(шахсларни) ўқитиш ҳамда тарбиялаш

Давлат жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган болаларнинг (шахсларнинг) давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаларида, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларида инклюзив шаклда бепул умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим олишини таъминлайди.


Жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган, шунингдек узоқ вақт даволанишга муҳтож бўлган болаларни ўқитиш ҳамда тарбиялаш учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари ташкил этилади. Таълим олувчиларни ушбу таълим муассасаларига юбориш ва улардан четлатиш ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг розилиги билан тиббий-психологик-педагогик комиссиянинг хулосасига биноан амалга оширилади.
Давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаларида таълим олувчилар давлат таъминотида бўлади.
56-модда. Ижтимоий реабилитацияга муҳтож бўлган
болаларни (шахсларни) ўқитиш ва тарбиялаш

Алоҳида шароитларда ўқитиш ва тарбияланишга муҳтож бўлган болалар (шахслар) учун уларнинг таълим олишини, касбий тайёргарлигини ва ижтимоий реабилитация қилинишини таъминлайдиган ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари ташкил этилади.


Озодликдан маҳрум қилиш тарзида жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган болаларнинг (шахсларнинг) таълим олиши, тарбияланиши ва мустақил таълим олиши учун шароитлар яратилади.
8-БОБ. НОДАВЛАТ ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ
ЛИЦЕНЗИЯЛАШ, ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИНИ АТТЕСТАЦИЯДАН
ВА ДАВЛАТ АККРЕДИТАЦИЯСИДАН ЎТКАЗИШ. ХОРИЖИЙ
ДАВЛАТДА ОЛИНГАН ТАЪЛИМ ТЎҒРИСИДАГИ ҲУЖЖАТНИ
ТАН ОЛИШ, ТАЪЛИМ СОҲАСИДАГИ ҲУЖЖАТЛАРГА
АПОСТИЛЬ ҚЎЙИШ

57-модда. Нодавлат таълим ташкилотларининг
фаолиятини лицензиялаш

Нодавлат таълим ташкилотларининг фаолиятини лицензиялаш "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тартибга солинади.


Нодавлат таълим ташкилотларига лицензия бериш ва қайта расмийлаштириш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, шунингдек лицензияни бекор қилиш ёки уни бекор қилиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда Таълим инспекцияси томонидан амалга оширилади.
Лицензиялар номуайян муддатга, таълимнинг қуйидаги турлари учун алоҳида берилади:
мактабгача таълим ва тарбия (бундан оилавий мактабгача таълим мустасно);
умумий ўрта ва ўрта махсус таълим;
профессионал таълим;
олий таълим;
олий таълимдан кейинги таълим.


Download 408.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling