Таълим инспекцияси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга
ошириши мумкин.
25-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод
ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигининг таълим соҳасидаги
ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент,
ижод ва
ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги:
Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда ёшларни аниқлаш, танлаш, ўқитиш ва
тарбиялаш соҳасида давлат сиёсатини ишлаб чиқади ва уни амалга оширади;
Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар учун давлат таълим стандартларини
тасдиқлайди;
давлат таълим стандартларига мувофиқ Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар
фаолиятини ягона тарзда мувофиқлаштиришни ҳамда унга услубий раҳбарлик қилишни амалга
оширади;
Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларнинг
моддий-техника базасини
мустаҳкамлайди, мазкур мактабларда бино ва иншоотларни эксплуатация қилиш ишларини
мониторинг қилади ва мувофиқлаштиради.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва
ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа
ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: