Ta’lim va taraqqiyot
Namangan davlat pedagogika instituti “Ta’lim va taraqqiyot” ilmiy-uslubiy jurnali
Download 4.05 Mb. Pdf ko'rish
|
Тўплам 4
Namangan davlat pedagogika instituti “Ta’lim va taraqqiyot” ilmiy-uslubiy jurnali
2023-yil 4-son. ISSN: 2992-9008. UDK: 37 10 тикланишида муҳим аҳамият касб этади. Аввало, бугунги ўзбек ватанпарварлиги, ўтмиш аждодларимиз бўлмиш ота - боболаримиз томонидан яратиб кетилган улкан бунѐдкорлик ва яратувчанлик ишининг бевосита давомидир. Саодатли, бахтли, келажаги буюк ҳамда янгиланиш йўлидан оғишмай бардавом қадам ташлаѐтган янги Ўзбекистонга ҳозир ҳар дақиқада улуш қўшмоқ, ватанга муҳаббат, ватанпарварликнинг асл кўринишидир. Ватанга муносиб фарзанд бўлиш, унинг ери, суви, ҳавоси, осмони ва эли билан чамбарчас боғлиқ эканлигимизни теран англаш, уни ардоқлаш ҳам ватанпарварликнинг бир кўриниши, қиррасидир. Шунга кўра, ―Ўқувчи ѐшларнинг ижтимоийлашувида, бўлажак фуқароларимизнинг онги ва тафаккурида миллий ва умуминсонний қадриятлар асосида ватанпарварлик ҳис-туйғуларини шакллантириш‖ мавзуси орқали, ўқувчи ѐшларни тарбиялаш бугунги куннинг энг долзарб муаммоларидан бири бўлиб турибди ва шундай бўлиб қолади. Бу муаммони чуқур таҳлил қилиб уни назарий умумлаштириш ундан муайян илмий хулосалар чиқариб, амалиѐтда қўллаш бўйича тавсиялар белгилаш бугунги янгиланаѐтган Ўзбекистон ўқувчи ѐшларини ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш умуммиллий ва умумдавлат аҳамиятига молик вазифалардан бири ҳисобланади. Ана шундан келиб чиққан ҳолда биз ―Ўқувчи ѐшларнинг ижтимоийлашувида, бўлажак фуқароларимизнинг онги ва тафаккурида миллий ва умуминсонний қадриятлар асосида ватанпарварлик ҳис-туйғуларини шакллантириш‖ мавзуси орқали, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш муаммосини илмий- педагогик нуқтаи назардан ўрганиш зарурияти мавзунинг нақадар долзарблигини ва давлат аҳамияти даражасида эканлигини белгилайди. Ўз даврида Ўзбекисон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов жумладан шундай деган эди: ―Биз халқимизнинг дунѐда ҳеч кимдан кам бўлмаслиги, фарзандларимизнинг биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлиб яшаши учун бор кучимиз ва имкониятларимизни сафарбар этаѐтган эканмиз, бу борада маънавий тарбия масаласи, ҳеч шубҳасиз, беқиѐс аҳамият касб этади. Агар биз бу масалада ҳушѐрлик ва сезгирлигимизни, қатъият ва масъулиятимизни йўқотсак, бу ўта муҳим ишни ўз ҳолига, ўзи бўларчиликка ташлаб қўядиган бўлсак, муқаддас қадриятларимизга йўғрилган ва улардан озиқланган маънавиятимиздан, тарихий хотирамиздан айрилиб, охир-оқибатда ўзимиз интилган умумбашарий тараққиѐт йўлидан четга чиқиб қолишимиз мумкин‖[6]. ―Биз жамиятимиз тараққиѐтини фақатгина иқтисодий, ижтимоий фаровонлик билангина эмас, халқимизнинг маънавий баркамоллиги, демократик ва инсонларварлик тамойилларини кишилар онгида нечоғлик чуқур илдиз отиши билан |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling