Ta’lim va taraqqiyot


Муаммони ҳал қилиш йўллари


Download 4.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/214
Sana13.11.2023
Hajmi4.05 Mb.
#1771155
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   214
Bog'liq
Тўплам 4

Муаммони ҳал қилиш йўллари: Бугунги кунда, янгиланаѐтган 
Ўзбекистонимиз дунѐ ҳамжамиятида кўп миллатли давлатлар қаторидан муно-
сиб ўрин эгаллаган бўлиб, унда 130 дан ортиқ турли миллат ва элат вакиллари-
дан иборат 36 миллиондан ортиқ фуқароларимиз истиқомат қилмоқда.
Мустақилик уларга ўз миллий урф–одатлари, анъаналари, қадриятлари 
ҳамда маданиятларини сақлаб қолиш ва ривожлантириш учун етарли шарт–
шароитлар яратиб берди. Қайси миллат ва элатга мансублигидан қатъий назар, 
республикамиздаги барча фуқаролар, жумладан ўқувчи ѐшлар ижтимоий 
ҳаѐтда фаол иштирок этиш имкониятига эга бўлдилар. Бугунги кунда ўқувчи 
ѐшларга миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаб эъзозлашни, 
сақлашни, уларни тобора уйғунлаштириб ҳаѐтга тадбиқ этишни англатмоқ 
зарур. Умуминсоний қадриятлар миллий қадриятлардан мазмуни 
жиҳатидан чуқур ва кенг бўлиб, барча миллат ва элатларнинг мақсад ва 
интилишларининг яхлитлигини, умумийлигини ифодалайди. Миллий 


 Namangan davlat pedagogika instituti “Ta’lim va taraqqiyot” ilmiy-uslubiy jurnali
2023-yil 4-son. ISSN: 2992-9008. UDK: 37
 

маданият ва анъаналарга, қадриятларга ҳурмат билан қараш - миллатнинг 
ўзига ҳурмат билан қарашнинг асосидир. Ўзбекистон миллий мустақилликка 
эришганидан сўнг фуқароларимизнинг шахсий ҳақ-ҳуқуқлари, эркинликлари 
ва қадриятларини муҳофаза қилиш масаласида жуда кўп ишлар амалга 
оширилди. Халқимизнинг яхши анъаналари, удумлари, меҳнатсеварлик, 
ҳалоллик, меҳмондўстлик, яхши қўшничилик, катталарга ҳурмат, кичикларга 
иззат, фарзандлар ва ота-оналар ўртасидаги ўзаро меҳр-муҳаббат, аѐлларга ва 
оналаримизга бўлган садоқатлилик сингари ажойиб инсоний қадриятлари 
тикланди ва тикланаѐтир. Инсон хуқуқлари ва демократия каби жахоншумул 
ҳодисаларга доир тушунчаларимиз миллий давлат манфаатларига
халқимизнинг ўзига хослиги, анъаналарига мувофиқлик, республикамиз 
суверенитетини чуқур ҳурмат килишдир. Жамиятимизда инсон ҳуқуқлари 
фақат қонунлар билан эмас, балки халқнинг миллий-маънавий қадриятлари 
асосида ўз-ўзини англаши, унинг эзгулик соҳасидаги ахлоқий тажрибаси
меҳмондўстлиги билан ҳам мустаҳкамланади.

Download 4.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling