Ta’lim va taraqqiyot
Namangan davlat pedagogika instituti “Ta’lim va taraqqiyot” ilmiy-uslubiy jurnali
Download 4.05 Mb. Pdf ko'rish
|
Тўплам 4
Namangan davlat pedagogika instituti “Ta’lim va taraqqiyot” ilmiy-uslubiy jurnali
2023-yil 4-son. ISSN: 2992-9008. UDK: 37 15 такрорланишини олдини олиш, оламнинг моддий манзараси бўйича яхлит қарашлар тизимини шакллантиришдир. Фанлараро ѐндашув бизнинг мақоламиз учун муҳим аҳамиятга эга, сабаи бугунги кунда педагогика олий таълим муассасаларида бадиий-эстетик таълим бўйича алоҳида интегратив курс мавжуд эмас. Мазкур курснинг алоҳида жиҳатлари ―Каламтасвир‖ ―Рангтасвир‖, ―Графика‖, ―Хайкалтарошлик‖ каби фанлар мазмунида ўз аксини топган. Бошқача айтганда, мазкур фанларнинг имкониятларидан самарали фойдаланиш орқали тасвирий санъат ўқитувчиларини тасвирий санъат орқали санъатшунослик асосида бадиий-эстетик компетентлигини ривожлантиришга эришиш мумкин. Тасвирий санъат ўқитувчиларини тасвирий санъат орқали санъатшунослик асосида бадиий-эстетик компетентлигини ривожлантиришда турли ўқув фанларининг иштирок этиши унинг кўп қирралилиги ва универсаллигидан далолат беради. Айни пайтда таълим жараѐнида фанлараро алоқадорлик масаласини тадқиқ этаѐтган кўплаб тадқиқотчилар ва амалиѐтчилар аксарият ҳолатда иккита академик фан ўртасидаги боғлиқлик объекти бўлган ѐки бўлиши мумкин бўлган мавзулар ва тушунчаларни аниқлашга ҳаракат қилишади. Албатта, бу ҳолаталоҳида ўқув фанлари ўртасидаги алоқа нуқталарини топишга уринишдир, аммо бугунги кунда бу вазифа таълим жараѐнининг самарадорлигини ошириш учун турли академик фанларнинг ўқув таркибининг индивидуал элементлари ўртасида алоқалар ўрнатишни тақозо этади. Бунга асосий тўсиқ ҳеч бўлмаганда бир-бирига яқин бўлган фанларда ҳам бир хил тушунчаларнинг ноаниқ талқин қилиниши ва бошқа фанлараро концепцияда улар яна бир янги моҳиятга эга бўлишидир. Биз тадқиқотимиз предмети билан боғлиқликда фанлараро алоқадорликни таълимий, ривожлантирувчи ва конструктив функцияларни бажарадиган кўп тармоқли воқелик сифатида эътироф этишни маъқул деб топдик. Таълимий функция профессор-ўқитувчига талабаларда билимларнинг мустаҳкамлиги, чуқурлиги, яхши хабардор бўлиш, мослашувчанликни таъминлаш имконини беради ҳамда ўзида қайта алоқага киришувчи билим ва кўникмалар тизимини акс эттиради. Ривожлантирувчи функция мутахассисларнинг тизимли ва ижодий фикрлашини ривожлантириш, уларнинг мустақил билиш фаоллигини ошириш, қизиқиш ва дунѐқарашини кенгайтириш, умумлаштирилган ҳаракат усулларини шакллантиришни кўзда тутади. Конструктив функция ўқитувчига тақдим этилган ўқув материалининг мазмуни, ўқитиш жараѐнларини ташкил этиш шакл ва методларини такомиллаштириш, ўқув дастурини ўрганилаѐтган тушунчалар, ҳодисалар, жараѐнлар ва уларни тақдим этиш вақти нуқтаи назаридан мослаштириб боришга имкон беради. Илмий адабиѐтлар таҳлили тасвирий санъат ўқитувчиларини тасвирий санъат орқали санъатшунослик |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling