Ta’lim va taraqqiyot


Namangan davlat pedagogika instituti “Ta’lim va taraqqiyot” ilmiy-uslubiy jurnali


Download 4.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/214
Sana13.11.2023
Hajmi4.05 Mb.
#1771155
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   214
Bog'liq
Тўплам 4

 Namangan davlat pedagogika instituti “Ta’lim va taraqqiyot” ilmiy-uslubiy jurnali
2023-yil 4-son. ISSN: 2992-9008. UDK: 37
 
16 
асосида бадиий-эстетик компетентлигини ривожлантиришда фанлараро 
алоқадорликни уч босқичда амалга ошириш лозимлигини кўрсатди:
- Фанлараро алоқадорликни ҳосил қилиш, унинг талабалар томонидан 
бирламчи ўзлаштирилиши ва англаниши, турли ўқув фанларидаги дидактик 
бирликлар ўртасидаги мавжуд алоқаларни ҳисобга олиш. 
- Мулоқот доирасини кенгайтириш, унинг моҳиятини чуқурлаштириш, 
асосий фанлараро муносабатларнинг интеграциясини таъминлаш. 
- Фанлараро алоқадорликдан янги муаммоларни ҳал қилишда самарали 
фойдаланиш.
Илмий мақоламиз шуни кўрсатдики, тасвирий санъат ўқитувчиларини 
тасвирий 
санъат 
орқали 
санъатшунослик 
асосида 
бадиий-эстетик 
компетентлигини 
ривожлантиришда 
фанлараро 
алоқадорликни 
таъминлашнинг асосий усуллари сифатида ўрганилган далиллар, тушунчалар 
ва ғояларни эсга олиш, саволлар тақдим этиш, бошқа фанларга оид манбалар 
асосида маълумотлар тайѐрлаш кабилар хизмат қилади. Мустақил равишда 
ѐки ўқитувчининг раҳбарлиги остида фанлараро алоқадорликни ҳосил қилиш 
техникаси ривожлантирувчи таъсир кучига эга бўлиб, хотиранинг 
мустаҳкамланиши ва билимларни умумлаштириш, мантиқий фикрлаш, 
санъатшунослик 
билимлар 
тизимини 
шакллантириш 
қобилиятининг 
кўрсаткичи сифатида намоѐн бўлади. Шунинг учун янги вазиятда билимларни 
эслаб қолиш ва умумлаштириш ѐки турли хил фанлардаги кўникмаларни 
қўллашни талаб қиладиган репродуктив ва муаммоли савол ҳамда 
топшириқларни 
ишлаб 
чиқиш 
фанлараро 
алоқадорликнинг 
асосий 
мақсадларини амалга оширишнинг энг муҳим методик усулидир.
Фанлараро алоқадорлик тасвирий санъат ўқитувчиларини тасвирий 
санъат орқали санъатшунослик асосида бадиий-эстетик компетентлигини 
ривожлантириш учун фаолият услуби сифатида хизмат қилиб, уларнинг турли 
фанлардан билимларини умумлаштириш қобилиятини ривожлантириш, 
умумийликни алоҳида ва яхлит нуқтаи назардан кўриш қобилиятини 
ривожлантириш заруриятини юзага келтиради.

Download 4.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling