Ta’lim va taraqqiyot


Namangan davlat pedagogika instituti “Ta’lim va taraqqiyot” ilmiy-uslubiy jurnali


Download 4.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/214
Sana13.11.2023
Hajmi4.05 Mb.
#1771155
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   214
Bog'liq
Тўплам 4

 Namangan davlat pedagogika instituti “Ta’lim va taraqqiyot” ilmiy-uslubiy jurnali
2023-yil 4-son. ISSN: 2992-9008. UDK: 37
 
19 
таълим тизимини ривожлантиришнинг кўплаб йўналишлари белгилаб 
берилди. Ҳусусан, мактабгача таълим тизимини таркибий жиҳатдан тубдан 
ислоҳ қилиш, болаларнинг мактабгача таълим ташкилотларига қамровини 
ошириш борасидаги вазифалар кўрсатиб ўтилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 сентябрдаги 
«Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги Фармони[1] ва «Ўзбекистон Республикаси Мактабгача 
таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3305-сонли 
Қарорига мувофиқ мактабгача таълим тизимини комплекс ривожлантириш, 
болаларни соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш, мактаб таълимига тайѐрлаш 
сифатини оширишнинг барча жиҳати белгилаб берилди.
Юқорида қайд этилган камчиликлар ва муаммоларни бартараф этиш, 
мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, болаларнинг сифатли 
мактабгача таълимдан тенг фойдаланишини таъминлаш, мактабгача таълим 
хизматларининг нодавлат секторини ривожлантириш мақсадида «Ўзбекистон 
Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш 
концепцияси» тасдиқланди[2]. 
Концепция 
мамлакатимизда 
мактабгача 
таълимни 
ривожлантиришнинг мақсадлари, вазифалари, устувор йўналишлари, ўрта ва
узоқ муддатли истиқболдаги босқичлари белгилаш ҳамда мактабгача таълим 
соҳасини ривожлантиришга йўналтирилган дастурлар ва комплекс чора-
тадбирлар ишлаб чиқиш учун асос бўлди.
Натижада 2017-2022 йилларда республикамизда мактабгача таълим 
соҳасида изчил чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ва амалга оширилди. 
Жумладан, болаларни мактаб таълимига тайѐрлашнинг ҳуқуқий-меъѐрий 
асослари яратилди, болаларни бошланғич таълимга мажбурий тайѐрлаш 
тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилиш, муваффақиятли 
амалга оширилмоқда.
Болаларни мактабга тайѐрлаш, биринчидан мактабгача таълим 
ташкилотда тарбиявий ишни мактаб ѐшдаги болаларни умумий, ҳар томонлама 
ривожлантиришнинг юқори даражасини таъминлайдиган; иккинчидан 
болаларни мактабнинг бошланғич синфларида ўзлаштиришлари лозим бўлган 
ўқув фанларини эгаллашга махсус тайѐрлашни таъминлайдиган қилиб ташкил 
этилишини назарда тутади.
Педагогик-психологик 
адабиѐтларда 
(А.В.Запорожец, 
Л.А.Венгер, 
Г.М.Лямина, Р.Р.Петроченко, Т.В.Таруньтаева ва бошқалар) тайѐргарлик 
тушунчаси бола шахсини ривожлантириш сифатида аниқланади ва иккита 
ўзаро боғланган жиҳатларда: мактабга ўқишга «умумий, психологик 
тайѐргарлик» ва «махсус тайѐргарлик» тарзида кўриб чиқилади. 



Download 4.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling