Namangan davlat pedagogika instituti “Ta’lim va taraqqiyot” ilmiy-uslubiy jurnali
2023-yil 4-son. ISSN: 2992-9008. UDK: 37
7
маданият ва анъаналарга, қадриятларга ҳурмат билан қараш
- миллатнинг
ўзига ҳурмат билан қарашнинг асосидир. Ўзбекистон миллий мустақилликка
эришганидан сўнг фуқароларимизнинг шахсий ҳақ-ҳуқуқлари, эркинликлари
ва қадриятларини муҳофаза қилиш масаласида жуда кўп
ишлар амалга
оширилди. Халқимизнинг яхши анъаналари, удумлари, меҳнатсеварлик,
ҳалоллик, меҳмондўстлик, яхши қўшничилик, катталарга ҳурмат, кичикларга
иззат, фарзандлар ва ота-оналар ўртасидаги ўзаро меҳр-муҳаббат, аѐлларга ва
оналаримизга бўлган садоқатлилик сингари ажойиб инсоний қадриятлари
тикланди ва тикланаѐтир. Инсон хуқуқлари ва демократия каби жахоншумул
ҳодисаларга доир тушунчаларимиз
миллий давлат манфаатларига,
халқимизнинг ўзига хослиги, анъаналарига мувофиқлик, республикамиз
суверенитетини чуқур ҳурмат килишдир. Жамиятимизда инсон ҳуқуқлари
фақат қонунлар билан эмас, балки халқнинг миллий-маънавий қадриятлари
асосида ўз-ўзини англаши, унинг эзгулик соҳасидаги ахлоқий
тажрибаси,
меҳмондўстлиги билан ҳам мустаҳкамланади.
Do'stlaringiz bilan baham: