Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
Таянч тушунчалар: Ардашир; Сосон; традиция; Моний; Маздак; «Ўлмас»;
Сосонийларнинг идора қила бошлаши. 226-йилда Форс давлатида ҳокимиятни Сосонийлар сулоласи ўз қўлига oлди, бу сулола замонида Форс давлати яна кучайди ва форслар, жумладан, Византияга қарши кўп марта қаттиқ уруш олиб борди. Бу сулолага acoc солган киши Форс давлатининг жанубидаги Форс вилоятинииг князларидан бири Ардашир (226-242) бўлди; Ардашир бу вақтгача идора қилиб келган Аршакийларнинг Парфия сулоласини йиқитиб, унинг ўрнига ўз сулоласини ўрнатди. Ардашир Заратуштра (Зороастр ёки Зардўштлик) мазхабидаги эътиборли руҳонийлар ёрдами билан ҳоимиятни ўз қўлига олди. Янги сулола Ардаширнинг бобоси Сосоннинг номи билан юритилди, Сосон шу мазхабнинг маги (коҳини) эди. «Подшо тахти— мехробнинг таянчи, мехроб — подшо тахтинннг таянчи» машҳур гапни Ардаширнинг ўзи айтган дейдилар. Йирик зодагонларга қарши курашиб, Сосонийлар ўрта ва майда ep эгаларига ҳам суянишга ҳаракат қилди. Форс давлатининг жанубий ва шарқий қисмидаги ҳали ўз эркинлигини сақлаб келаётган кўп қабилали деҳқонлар Сосонийларга узоқ вақтгача асосий ҳарбий кучлар етказиб бериб келди. Парфия подшолиги тарқоқ бир подшолик эди, унда ҳар бир вилоятнинг ҳокими ўз худудининг меросхўри бўлиб, пощдо билан фақат васаллик муносабатларида бўлар эди, бунга қарама-қарши ўлароқ, Сосонийларнинг янги эрон подшолиги aнчa марказлашган давлат эди. Уларнинг замонида мамлакат 18 та сатрапликка бўлинган эди, буларнинг тепасида губернаторлар турарди, булар подшо томонидан тайинланиб, бошдан-оёқ подшога бўйсунар эдилар. Сосонийлар давлат молиясига катта эътибор берди. Улар аҳолига турли-туман ep ва жон солиқлари солар ва бу солиқларни йиғиб олиш учун амалдорлар сонини кўпайтирар эдилар. Ғарбда Византияга қарши ва шарқда ўрта oсиёлик ҳар турли кўчманчи қабилаларга қарши узлуксиз уруш олиб боргани сабабли, Сосонийлариинг катта қўшини бўлиб, бу қўшин қисман отлиқ аскарлардан, қисман эса деҳқонлардан тўпланган кўпдан-кўп пиёда аскарлардан иборат эди. Зодагонларнинг айрим намояндалари томонидан кўрсатилган қаршиликни Сосонийлар ҳаддан ташқари шафқатсизлик билан бостирар эдилар, лекин подшолар сиёсати зодагонлар ва ҳокимлар табақасининг манфаатларига унча тўғри келмаганидан, уларнинг бирлашиб туриб подшоларни тахтдан йиқитган, ўлдирган ҳоллари ҳaм тез-тез бўлиб туpap эди. Янги сулоланинг пойтахти pacмaн қадимги Аҳмонийларнинг пойтахтларидан бири — Персеполь эди. Лекин Месопотамияда узлуксиз уруш олиб борилганлиги туфайли, подшо одатда Тигр дарёси бўйидаги чегара шаҳари — Ктесифонда туpap эди, ҳақиқатда шаҳаншоҳнинг («шоҳлар шоҳи»нинг) пойтахти шу шаҳар эди. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling