Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Илк феодал сингал давлатининг сиёсий ташкилоти ва ижтимоий тузилмаси


Download 0.98 Mb.
bet115/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Илк феодал сингал давлатининг сиёсий ташкилоти ва ижтимоий тузилмаси. Гарчан расмий жиҳатдан оролнинг пойтахти Анурадхапура ҳисоблансада, сингал давлатчилигининг илк босқичларида ягона марказлашган маъмурий тизим вужудга келтирилмади. Назарий жиҳатдан олий хукмдор тўла хокимиятга эга бўлсада, аммо азалдан ибтидоий-жамоа удумлари ва анъаналарини сақланиб қолганлиги олий хукмдорнинг яккахокимлигини чеклаган: маҳаллий хукмдорлар, хукмдор Анурадхапурани ўзларини сюзерени деб тан олишсада, амалда эса ўз князликларида мустақил бошқарувни амалга оширишган.
IV – V асрларда монархия хокимиятини кучайиши ва давлат – маъмурий аппаратини изчиллик билан катталашуви рўй беради. Подшо кенгаши – раджагана, подшо томонидан қабул қилинадиган қарорларга жуда катта таъсир кўрсатган, бу кенгаш подшо қарорларини бажарилиши ва бутун бошқарув тизими устидан назоратни амалга оширган. Мазкур кенгаш таркибига – ҳарбий саркарда-лашкарбоши(сенапати), подшо хазинасини сақловчи-хазинабон(бадакарика), подшо вазирлари ва олий мансабдор-амалдорлар кирган. Олий буддавийлик рухонийлари вакиллари, олий хукмдор саройида катта сиёсий мавқега эга бўлишган. Марказий ва маҳаллий бошқарув департаментлари – бошқарма ва бўлимлари, улкан сонли турли тоифадаги йирик ва майда амалдорлардан ташкил топган эди. Сингал саройи, иерархия ва этикетнинг мураккаблиги билан ажралиб турган.
Мамлакатнинг территорияси-худуди учта қисмга ажратилган(оролнинг номини атамаларидан бири ҳам шундан олинган – Уч-Синхала): Анурадхапура даврида давлатнинг марказий минтақа(музофот)ларини подшонинг ўзи; «қуруқ минтақа»нинг жанубий вилоятларини – Майаратой – тахт вориси-валиаҳд(махайағмахапа) бошқарган; мамлакатнинг жануби – Рухуна – тахтга иккинчи ворис(апа)нинг тасарруфида бўлган. Бевосита подшо томонидан бошқарилган минтақа(музофот)лар, тўртта вилоятга бўлинган ва уларнинг ҳар бирини подшо хизматидаги катта амалдор(мансабдор шахс)лар бошқарган. Вилоятлар эса районлардан иборат бўлиб, ҳар бир район тартибга кўра ўнта қишлоқлардан иборат бўлган, қишлоқлар эса ўзида маъмурий, фискал(хазина) ва юридик бирликларни акс эттирган.
Хиндлар оролга варна тизимини олиб келишди, унга эса маҳаллий негизда жиддий ўзгаришлар киритилди. Варна тизими бу жойда Ҳиндистондаги сингари жиддий хусусиятга эга бўлмаган. Брахманлар озчиликни ташкил этишиб, сўзсиз юқори ижтимоий мавқега эга бўлишига қарамасдан, улар жамиятда етакчи ўрин тутишмаган. Илк феодал сингал жамиятида хукмрон варна, қадимги кшатрийларнинг Ламбакарна, Мория, Кулинга, Тарачча ва Балибходжака уруғлари авлодлари бўлиб, буларни ичида Ламбакарна ва Мория уруғлари сингал тарихининг турли босқичларида галма – гал подшо сулолаларини ташкил этишган.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling