Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Феодал муносабатларнинг янада ривожланиши


Download 0.98 Mb.
bet113/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Феодал муносабатларнинг янада ривожланиши. VI—VII асрларда Ҳиндистонда феодал муносабатлар янада ривожланди. Феодаллашув жамиятининг тезлашувида Шимолий Ҳиндистоннниг (Гупта подшолари давлати қулагандан кейин ва иккинчи марта Харша давлати тугагандан кейин) сиёсий жиҳатдан парчаланиб кетиши катта роль ўйнади. Ўнлаб майда князликлар вужудга келди, бу князликларнинг князлари йирик eр эгалари эди, улар қишлоқ жамоаларини ўзларига бўйсундириб олиб, қаттиқ эксплуатация қилдилар. Буюк князлар - махаражалар ва вассал князлар, уларга қарам князлар — рожалар булар эди. Унисида ҳам, бунисида ҳам уларга қарам профессионал жангчилар бўлиб, уларга ҳарбий хизмат ўтаганликлари учун eр участкалари инъом қилинар эди. Жамна билан Ганг дарёлари ўртасиди бу хилдаги хинд рицарлари айниқса кўп эди, шимолдан ҳужум қилиб бостириб кириш хавфи бу ерда анча кучли эди. Бу ерларда вужудга келган жуда кўп сонли рицарлар табақаси ражпутлар (айнан таржимаси «шоҳ фарзандлари») деган ном олдилар. Бориб-бориб ражпутлар қадимий ҳарбий табақа бўлган кшатрийлар билан аралашиб кетди.
Феодал eр эгалигининг ривожланишида ҳинд ибодатхоналари анча катта рол ўйнади. Ҳинд коҳинлари жуда катта ерларга эга эдилар, уларнинг қўллаб-қувватлашига муҳтож бўлган князлар жуда кўплаб eр улашиб берганлиги учун бу ерлар кейинги юз йилликларда янада кўпайиб борди. Баъзи ибодатхоналарнинг 1000, хатто 1500 қишлоғи бўлар эди. Жамоачи деҳқонлар ҳосилининг катта қисмини ибодатхоналарга тўлар эдилар ва ибодатхона уларни суд қилиш ҳуқуқига эга эди.
Ҳиндистонга араб ва туркларнинг кириб келиши. Деҳли султонлигининг тузилиши. VII асрнинг охирида Эрон ва Афгонистонни боcиб олганларидан кейин, араблар Ҳиндистонга бевосита қўшни бўлиб қолди. Бундан ташқари, Ҳиндистонга араблар денгиз билан, яъни Форс қўлтиғи билан бориб ҳинд океанидан ҳам ҳужум қила олар эди. 712 йилда Уммавийларнинг саркардаларидан бири Муҳаммад ибн Қосим, Басрадан сузиб бориб, Ҳиндистондаги Синд мамлакатини босиб олди. Лекин орадан бир неча ўн йил ўтгач, араблар Ҳиндистондан бутунлай сиқиб чиқарилди. Ислом динининг тарғиб қилинишга хиндлар душманлик назари билан қаради, чунки ислом динини улар чет эллик босқинчи ва талончилар дини деб ҳисоблади, ҳиндуизм эса ислом динига қарши «миллий» дин эди.
Мусулмонлар ҳужуми фақат XI асрнинг иккинчи ярмидагина қайтадан бошланди, бу сафарги ҳужум илгариги ҳужумдан қаттиқ, бўлди. Бу ҳужум учун энг асосий замин туғдириб берган нарcа шу бўлдики, кучли ва урушқоқ турк-эрон давлати — Ғазнавийлар давлати вужудга келган эди (бу давлатнинг номи пойтахт бўлмиш Ғазна шаҳрининг номидан олинган эди). Султон Маҳмуд Ғазнавий (998-1030) шарқий Эрон ва Афгонистон ерларини, 1017 йилдан эътиборан эса Амударёнинг бериги томонидаги ерларни, яъни Бухорони ҳам ўз қўл остига киритиб олди.
Подшолик даври мобайнида у, шимолий Ҳиндистонга ўн етти марта юриш қилди. Хиндистон шаҳарлари ғазнавийлар томонидан ниҳоят даражада қаттиқ таланди. Маҳмуд Ғазнавий бу юришлардан шимолга минглаб эркак ва аёлларни асир қилиб ҳайдаб кетди, мамлакатни, айниқса ҳинд ибодатхоналарини талаб, карвон-карвон олтин, кумуш ва қимматбаҳо тошлар олиб кетди. Ғазна шаҳри муҳташам бинолар билан безалди, бу биноларнинг кўпини Ҳиндистон усталари солган эди. 1030 йилда Маҳмуд Ғазнавий ўлган вақтда унинг империяси Амударё қирғоқларидан тортиб то Ганг дарёсигача борган, бутун Хинд дарёси хавзасини ҳам ўз ичига олган эди. Лекин унинг пойтахти Хиндистондан ташқарида эди. Хиндистон Маҳмуд Ғазнавий учун бўсундирилган бир вилоятгина эди. Шундай бўлса-да, Ҳиндистоннинг шимолига жуда кўп мусулмонлар—хуросонликлар, турк ва афғонлар келиб ўрнашди. Шимоли-Шарқий Хиндистон (хозирги Покистон) аҳолисининг бир қисми ислом динини қабул қилиб, бора-бора истилочилар билан аралашиб кетди.
XII аср охирларида Хиндистонга Ғазна истилочилари иккинчи марта ҳужум қилди. 1175 йилда Ғазна ҳокими Муҳаммад Гурий Панжобга бостириб кириб, уни эгаллагач, Шарққа қараб силжишни давом эттирди. 90 йилларда у Жамна билан Ганг дарёлари ўртасидаги бутун ерларни, сўнгра эса Бенгалияни босиб олди, Гурий вафотидан (1206 йилдан) кейин унинг ноиби Қутбиддин Ойбек Ғазнадаи ажралиб чиқиб, Хиндистоннинг шимолида (хозирги Хиндистоп республикасииинг пойтахти Деҳлини марказ қилиб) мустақил давлат тузди. Янги давлат пойтахт шаҳарнинг номи билан Дехли султонлигидеб юритиладиган бўлди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling