Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Илк ўрта асрлардаги Индонезия маданияти


Download 0.98 Mb.
bet109/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Илк ўрта асрлардаги Индонезия маданияти.
Жанубий – Шарқий Осиё халқларининг маънавий маданиятининг ривожланишига индонезия синфий жамияти ўрта асрларни бошларида ўзининг такрорланмас улушини қўшди. Қадимги ява ва қадимги малай адабий тиллари ва маҳаллий ёзувлари шаклланди. Бу эса илгари расмий ва диний ҳужжатлар ёзилган санскрит ёзуви таъсирида маҳаллий тил ва ёзув тизими кенг ёйилганидан гувоҳлик беради. IX – X асрларда Матарамда адабиёт гуллаб – яшнади, унда қадимги ява (кави) тилида эпик, мифологик, диний ва фалсафий мавзулар ёритилган. Хиндларнинг “Рамаяна” ва “Махобхарот” поэмаларини таъсири кучли бўлган. Матарамлик катта амалдорларни саройларида шоирлар, актёрлар, мусиқачилар хизмат қилган. Қуғирчоқ – сояли театри(ваянга)нинг тамошалари саҳналаштирилган.
Илк ўрта асрлардаги Индонезия давлатларида классик архитектура ва тасвирий санъатни дастлабки юксалиши VIII – X асрларга тўғри келиб, Марказий Явага тааллуқлидир. Бу Жанубий – Шарқий Осиёдаги энг йирик будда ва хинд архитектураси ансамбллари(Боробудур ва Лоро Жонггранг) бўлиб, бу мемориал-диний архитектурани индонезия типи – чанди бўлиб, уларда тош хайкалтарошлик ва рельефни маҳобатли уйғунлиги мавжуд. Явалик ва малайялик усталар бронзадан ҳайкал қуйиш техникасини, тошга, металлга, ёғочга ўйиб нақш солиш сир-асрорларини мукаммал даражада эгаллашган.
Адабиётлар:
1. Каримов. И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Тошкент. 1998.
2. Всемирная история, Том-3. М. 1957.
3. История стран Азии и Африки в средние века. Часть 1-2.М. 1988.
4. История народов Восточной и Центральной Азии. М. 1986.
5. Средневековый Восток. М. 1980.
6. Хрестоматия по истории средних веков. Том 1. М., 1965.

15 - Мавзу: ИЛК ЎРТА АСРЛАРДА ҲИНДИСТОН


Р е ж а:
1. Ҳиндистоннинг ижтимоий – иқтисодий ҳаёти. Аграр муносабатлар. Каста – жамоа тузуми. Гупта давлатининг парчаланиши ва Харша давлатининг вужудга келиши.
2. Шаҳарлар.Буддизмнинг қулаши ва индуизмнинг вужудга келиши. VIII – аср бошларида Ҳиндистонда сиёсий вазият. Ражпут подшолигининг вужудга келиши. Ражпутлар истилосининг бошланиши. Ражпута подшолигида вассал – иерархия тизими.
3. Феодал ер эгалиги турлари. X аср ўрталари - XII аср ўрталарида Ражпут подшолиги.VIII – XII асрларда Жанубий Ҳинд давлати ва Декан. Жанубий Ҳинд ва Деканда феодал муносабатларнинг ривожланиши.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling