Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


X - XI аср бошларида Вьетлар мамлакатида иқтисодий вазият ва


Download 0.98 Mb.
bet105/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

X - XI аср бошларида Вьетлар мамлакатида иқтисодий вазият васиёсий кураш
IX асрда Хитойда бўлиб ўтган деҳқонлар қўзғолони, Хуан Чаонинг жанубга юриши, Хитойда Тан империясининг заифлашуви – буларнинг барчаси Вьетнамга мустақиллигини қайта тиклашга ёрдам берган. 906 йилда яна мустақил давлат деб эълон қилинган. Бой амалдор Кхук Тхуа За қирол (вуа) деб эълон қилинган. (феодал Вьетнам тарихшунослиги унинг сулоласини тан олмаган. Кхук Тхуа За Хитой императори томонидан губернатор лавозимига тайинланган эди). 908-917 йилларда қатор ислоҳотлар ўтказилган: солиқ ва меҳнат мажбуриятлари тизими тартибга солинган, қишлоқдаги Хитой системаси йўқотилган, юқоридан қуйигача маъмурий аппарат алмаштирилган. Провинция (вилоят), уезд, район, жамоага бўлинган. 931 йили чегарада баъзи тўқнашувлар бўлиб турсада хитойликлар Вьетнамдан бутунлай қувилган. 939 йили Батьжянга дарёси қуйилишида хитой флоти устидан ғалаба қозонилган.
Янги Вьетнам сулоласи асосичиси Нго Кюйен мамлакат пойтахтини эрамиздан аввалги III асрдаёқ пойтахт бўлган шаҳар Колоага кўчирди. Янги маъмурий аппарат фақат Вьетнам чиновликларидан иборат эди. Қадимги Вьетнам традицияларини тиклашга саройда ҳам эътибор берилди.
Бу даврда аҳоли сони ўсди, ер майдони кенгайди, йирик ирригация ишлари амалга оширилди. Ҳосил ошди, Қишлоқ ташкилоти қуйи формаси жамоа эди. Ер, ўтлоқ ва ўрмон жамоага қарашли бўлган.Феодаллашув жараёнида Вьетнам жамоаси ичида дифференциация юз берган (Табақалашув). Ернинг олий эгаси давлат. Феодал, королар будда манастрлари, ер эгалари ҳам мавжуд эди. Хукмрон синф икки группага бўлинган: биринчи меросий арстократия, иккинчи чиновниклар.Чиновниклар хизмат эвазига жамоаларнинг солиқ олиш ҳуқуқига эга бўлганлар. (ҳаммасидан эмас ажратилганидан). Вьетнам феодаллари марказий хокимият кучайишини истамай, кўпинча ўз қўшинлари билан қиролга қарши чиқардилар. Давлат амалдорлари бўлса марказий хокимият тарафида туришган. Х аср ўрталари жиддий ўзаро урушлар бўлиб ўтган. Мамлакат хонавайрон бўлиб, 12 та мустақил феодал давлатларига парчаланган.Урушлар деҳқонларни ҳам хароб қилган, қўзғолонлар бошланган. Яна Хитой хужуми хавфи пайдо бўлган. Бу шароитда машхур чиновник ва лашкарбоши Динь Бо линь мамлакатни бирлаштириш учун кураш бошлаган. ғалабалар уни амалда хукмдорга айлантирган. У 968 йили император деб эълон қилинган. Динь сулоласи бошланган. Мамлакат Дайковет «Улуғ қадимий Вьетнам») деб номланган.
Янги маъмурий ислоҳот тарқоқлик тугатишга қаратилди. Янги маъмурий бирликлар чегараси Вотчиналар чегараси билан мос тушмасдан янги сулола Вуалар бу соҳадаги ишда ўз иқтисодий қудратларига таянганлар (ўз хусусий мулклари).
Дайковетнинг янги пойтахти Хоали девор ва хандак билан ўраб олинган. Давлат ва харбий аппарат ислоҳ қилиниб, унга асосан Динь тарафдорилари қабул этилган. Ички сиёсат билан бемалол шуғулланиш учун Хитой билан чегарада сокинлик даркор эди. Шу мақсадда Динь 971 йили Сун саройига элчилар жўнатди. 972 йили Хитойнинг номинал сюзеренитетини тан олиб, бироз ўлпон тўлайдиган бўлди. Бу мажбурият уни анча қўлини бўшатди, ташқи хавфдан чўчимай, ички ишлар билан машғул бўлиди, бўйсунмаган феодалларга қарши курша кучайтирилди. Вуа 10 корпус (зао) га бўлинган регуляр армия ташкил этди. Барча рақиблар мажақланди. (Иван Вьенамский) асирга олинган ёғда қовурилган, Вуа боғида йиртқичларга едирилган).
Лекин феодаллар сарой тўнтарилишини амалга оширганлар. Дин ва Линь ўлимидан сўнг яна ўзаро урушлар бошланган, Хитойликлар ундан фойдаланишга урунганлар. Бу хавф қаттиққўлни талаб этди, зодагонларнинг бир қисми бош қўмондон Ле Хоанни вуа деб эълон қилиш тарафдори бўлиб чиқди.
981 йили янги вуа (Ле Дай Хан номи билан машҳур) икки группа армия билан бостириб келган. Хитой армиясини мажақлади. Илк Ле сулоласи хукмронлиги даврида (981-1009) давлат мустаҳкамлана борди. Унга буддизм ёрдам берди. Буддизм олтинчи асирдаёқ хукмрон динга айланган. Уч мактабларидан бири – «ТХИЕН» (дхьяна медитация сўзидан) Вьетнамда рақибсиз хукмрон бўлган. Уч асосий доктриянаси: «инсон ўз юраги билан будда юрагини англайди», яъни инсон табиатдан соф англашмовчилик ва хатолардан халос. Буддизмга давлат доимо хомийлик қилган.Нирванага эришув фақат унинг ўзига боғлиқ. Тхиен мактаби – индивидуалистик дини, лекин вьетнам шаклида давлат динига айланган.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling