Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet102/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

13 - Мавзу: V - XI асрларда Япония.
Р е ж а:
1. Синф ва давлатларнинг шаклланиш жараёни. Феодал муносабатларнинг вужудга келиши хусусиятлари. Буддизмнинг кириб келиши.
2. Япония давлати ва унинг тузуми. Ижтимоий муносабатлар. Ер эгалиги, қишлоқ жамоаси.
3. Шахарлар ва савдо. Фудзиваралар хонадони томонидан хокимиятнинг эгалланиши. Корея ва Хитой алоқалари. Япония маданияти.
Таянч тушунчалар:
Эбус; нихон; БЭ; Сога; синто; Сётоку-тайси; тайка; «Тайхорё»; тенно; Фудзивара; регент; канцлер;
V-VII асрларда Япония. Япон оролларининг энг қадимги аҳолиси замонавий айну халқининг аждодлари- Эбуслар ҳисобланади. Бизнинг асримизнинг бошларида улар Хонсю оролини шимоли-шарқида яшаганлар. Уларнинг этник келиб чиқишни ҳозиргача аниқланмаган, аммо айрим тадқиқотчилар уларнинг жаниубидан келиб чиққанлигини, Малайзия, Хиндихитой ярим ороллари билан алоқадорлигини таъкидлашади.
Япон оролларига бир неча бор корейслар, хитойликлар, турли манжур-тунгус қабилалари кечиб келиб ўрнашиб, Эбусларни шимол томонга сқиб боришган. Шиддатли курашлар давомида баъзи қабилалар бошқалари томонидан бўйсундирилган, бу жараёнда улар секин-аста қўшилиб боришган. Анча кучлиларини орасида Ямата қабиласи ажралиб туриб, улар III аср охири-IV аср ўрталарига келиб ўз рақибларини бўйсундиришадива Хонсю оролини марказий қисмида Ямато қабилалари иттифоқини ташкил этишади, манна шундан Япониянинг дастлабки келиб чиққан. Ҳозирги «нихон» (кунчиқар мамлакат) номи VII асрда пайдо бўлган. Европача номланиши эса XIII асрда Хитойга борган Марко Поло томонидан берилган.
Ҳозирги Японларнинг аждодлари деҳқончилик учун анча қулай бўлган худудларга кўчиб ўрнашганлар. III-VI асрдаёқ (гуруч) шоли асосий қишлоқ хўжалик экини бўлиб қолди. Суғориш каналлари барпо этилган. Қабила бошлиқлари бу ишларга меҳнат мажбурияти тариқасида кўплаб одамларни жалб этишган. Асосий экин шоли ва бошқа ғаллалар билан бир қаторда V асрдан бошлаб ипакчилик ҳам ривожлана бошлади.
Ҳунармандлар орасида кўплаб тўқувчилар, кулоллар, темирчилар ва дурадгорлар бўлган. Корейс-Хитой кўчкиндилари ўта моҳир усталар бўлиб, III аср охирида Хитойнинг ғарбий чеккаларига кўчманчилар хужумлари кучайганда уларнинг оқиб келиши кўпайган, V асрдан бошлаб эса корейс ва хитойликларнинг иммиграцияси оддий ҳол бўлиб қолди.
Кўчиб келганлар «БЭ» деб аталувчи ижтимоий таркиби бир хил бўлмаган ахоли гуруҳини бир қисмини ташкил этган. Улар қаторига шунингдек бўйсундирилган жамоаларнинг бошлиқларини авлодлари ҳам кириб, булар ўша вақтдаги япон жамиятида қўриқлаш вазифасини ўташган, шунингдек хитойча ўқиш ва ёзишни билган кохинлар ҳам бу гуруҳга мансуб бўлиб-шаклланаётган давлатнинг дастлабки амалдорлари бўлишган, худи шу қаторга жиноят содир этгани туфайли қулга айлантирилган жамоачилар ҳам кирган. Ахоли ўртасидаги гуруҳларга бўлиниш жараёни «БЭ» тоифасини нисбатан унча катта бўлмаган хукмрон гуруҳга ва қарам аҳолининг асосий қисмига табақалаштирди.
«БЭ» ларнинг анча кўп сонли қисмини аҳволи кўпинча қадимги Рим колонларининг шароитига яқин турган: улар подшо ва зодагонларнинг мулкларидаги ерларга боғлаб қўйилган ёки маълум ҳунар билан шуғулланишларига мажбур бўлишган, уларни сотиш ҳам, ўлдириш ҳам мумкин бўлмаган.
Уй хўжалигида қуллар меҳнатидан фойдаланилган, бироқ уларнинг умумий сони арзимас даражада оз бўлган; Қул меҳнатидан фойдаланиш борган сари самарасиз бўлиб борган, қуллар сафини тўлдиришнинг асосий манбаи ҳисобланган қабилаларнинг ўзаро урушлари қисқарган.
Оддий товар хўжалигини ривожланиши натижасида V аср бошларида бозорлар юзага келди, уларнинг энг дастлабкилари «Хитой бозори» бўлиб, у Хонсю оролини марказий қисмида, ҳозирги Осака шаҳри худудида жойлашган эди. У вақтда савдо ишлари одатда кузда ҳосил йиғим-теримидан сўнг олиб борилган. Алмаштириладиган буюмлар қаторига ғалла, балиқ, қурол-яроғ, от, ҳайвонлар, кейинчалик зеб-зийнат буюмлари ҳам кирган.
Япон қўрғонларидан топилган Хитой тангалари контиент билан савдо мавжуд бўлганлигини тасдиқлайди.
Ижтимоий меҳнат тақсимоти негизида мулкий тенгсизлик ўсиб борди. Зодагон оилалар гуруҳлари ажралиб чиқди, қуллар ва «БЭ» ларни экспулатастия қилиш кучайди. IV аср охири-VI асрга келиб қабила иттифоқи бошлиқларини хокимияти кучайди, у кўпроқ подшо вазифасини бажариб борган. Унинг хокимияти кенг ер майдонларини ўзлаштириб олишга, жамоачиларга солиқлар солишга, қулларга эгалик қилишга, «БЭ» деҳқонлари ва ҳунармандларини меҳнатидан фойдаланишга асосланган эди.
Ривожланиб бораётган феодал жамиятда деҳқон жамоаси сезиларли ўрин эгаллай бошлади. Бунда ер –мулкларга эгалик қилган оилалар олдинги ўринга чиқди. Етиштирилган маҳсулотни ҳукумрон табақанинг фойдасига топшириш ғалла ва ҳунарманд махсулоти шаклида амалга оширилди. Меҳнаткаш аҳоли шунингдек суғориш тизими ва қурилиш ишларини амалга ошириш мажбуриятини ҳам ўташган.
Подшо хонадони атрофига зодагон оилалар жамланиб борди, улар секин-аста давлат ва Сарой лавозимларини эгаллашди: бир оила гуруҳи аъзолари коҳинлар бўлиб, улар худолар ва подшолар ўртасидаги воситачилар ҳисобланишган, бошқа бирлари- жангчи-ҳарбийлар ва қурол-аслаҳани сақловчилар ҳисобланган, учинчилари эса Сарой қўриқчилари вазифасини бажаришган, яна бошқалари эса подшо мулки учун жавобгар бўлишган. Зодагон оилаларнинг меросийга айланганлавозимлари унвонлар аҳамиятига эга бўлди ва феодал муносабатларнинг ривожланиб бориши билан феодал табақаланишнинг турли даража ва унвонларига айланди.
Айрим феодал зодагон оилалар гуруҳларининг ҳокимият учун кураши давомида уларнинг бири- Сога хонадони вакиллари 592 йилда подшони ўлдиришди ва ҳукмрон мавқени эгаллашди. Мамлакатга корейс ва хитойликлар томонидан олиб келинган ва Японияда VI асрдан бошлаб ёйила бошлаган будда динидан Сога гуруҳи (хонадони) ўз таъсирини мустахкамлаш учун фойдаланди. Бу билан Япон қабилаларининг қадимги маъжусийлик дини Синто (худолар йўли)га зарба берилди, унинг асосини табиат кучларини ҳурмат қилиш (эъзозлаш) ва аждодларга сиғиниш ташкил этган.
Будда дини шаклланиб келаётган илк феодал жамиятини ибтидоий жамоа тузум қолдиқларига қарши курашида ғоявий қурол бўлди.
Хокимият учун авж олган курашда ағдарилган подшо хонадони аъзоларидан бири Сётоку-тайси, Хитой маданиятини маъқул кўрган сарой аёнларига таянган. Уларнинг кўплари денгиз ортида, Корея ёки Хитой бўлиб қайтишган бўлиб, улар илк феодал Хитойдаги давлат ва ижтимоий тартибларни япон заминига олиб келишга интилишган.
Сётоку-тайси фаолиятини машҳур ёдгорлиги, 604 йилда яратилган «17 моддадан иборат Қонун» бўлган. Бунда япон зодагонларининг кўплаб вакиллари маъқулланган сиёсий тузумнинг қоидалари биринчи марта қайд этилган. Сётоку-тайси чет элдан сиёсий таянч қидирган, Хитойгача зодагон оилаларнинг ёшлари таълим олиш учун юборилган. Сога душманлари бирлашиб фитна уюштиришган. 645 йилда Кореялик элчиларни қабул маросими вақтида фитначилар Сога хонадони бошлиғини ўлдиришди, Согаларнинг бошқа вакилларини қириб ташлашди, саройга ўт қўйишди.
Илгариги подшо хонадонининг кекса вакили тахтга ўтирди, унинг бошқаруви вақти «буюк ўзгаришлар даври» (Тайка) деб номланиб, 645 йилга давлат тўнтариши-Тайка тўнтариши деб аталади. Шу вақтдан бошлаб Японияда йил ҳисобининг Хитойча тизими жорий этилди. Тайка тўнтаришини япон аслзодаларини мустаҳкам давлат ташкилотини тузишга интилишлари келтириб чиқарган.
Аграр муносабатлар. Илк ўрта асрларда Японияда деҳқончилик икки шаклда бўлган: давлат чек ерлари тизими ва йирик хусусий феодал ер эгалиги (сёэн) мавжуд бўлган.
Чек ер тизимини расман жорий этилиши VIII асрга доир бўлиб, бунда илк феодал аграр тузумнинг асосий тамойиллари юридик жиҳатдан 702 йилда биринчи япон қонунлар тўплами- «Тайхорё» кодексида қайд этилган. Кодексга кўра барча ерлар давлатга қарашли деб эълон қилинган. Ҳар бир деҳқон ховлиси олти ёшли ҳар бир оила аъзоси ҳисобга олиниб вақтинчалик фойдаланиш учун шудгор қилинадиган ер олишган. Эркак кишини чек ерини ҳажми икки тан (бир тан 0,12 гектарга тенг) бўлган, аёллар эса шу ер майдонини учдан икки 3ғ2 қисмини олган. Ҳар олти йилда оиладаги солиқтўловчи шахсларни, сонининг ўзгаришига мос тарзда ер майдонлар қайтадан тақсимланган. Деҳқоноиласига ҳусусий мулк тариқасида боғ ва таморқа ерлари бириктирилган.
Чек ер деҳқончилиги давлатга ғалла солиғи ва ҳунармандчилик буюмлари, асосан газламалар билан солиқ тўлаши лозим бўлган. Озиқ-овқат (маҳсулот) рентасидан ташқари, деҳқонлар баршина ўташган-давлат ва унинг жойлардаги бошқарув органлари фойдасига йилига 100 ва ундан ортиқ кун ишлаган, бу эса энг қизғин меҳнат пайтида уларни қишлоқҳўжалик ишларидан четлашган. Бу деҳқонларни экспулатация қилинишининг оддий феодал шакли бўлган. Деҳқонларни чек ерни ташлаб кетиши ёки ундан бош тортиши жазоланган, чунки бу ҳолат деҳқонлардан олинадиган солиқ ва тушумларни миқдорини камайтирарди.
«Тайхорё» кодексига кўра, зодагонларнинг ер мулкларини ҳажми уларнинг унвони ёки эгаллаб турган лавозимига боғлиқ бўлган. Улар деҳқонларнинг чек ерларидан бир неча марта кўп бўлган. Бундай чек ерлар орасида «давлат олдидаги ҳизматлари учун» яъни Тайка тўнтаришидаги иштироки учун берилган ва император томонидан инъом этилган ерлар- энг йирик ер участкалари бўлган. Эгаллаб турган лавозими ёки унвони учун берилган чек ерлари ҳизмат муддати вақтида фойдаланиш учун берилган. Инъом этилган чек ерлар умурбодга берилган. Хизматлари учун берилган чек ерлари бир, икки, уч валод учун берилиб, айрим холатда умрбодга берилиб, бундай чек ерлар хусусий феодал мулкига айланган.
Зодагонларнинг ер мулкларига деҳқон ховлилари бириктириб қўйилган. Бириктирилган ховлиларнинг сони унвонига мос равишда 100 дан 800 тагача ва лавозимига боғлиқ холда 300 дан 3000 тагача ўзгариб турган. Бириктирилган деҳқонлар ғалла солиғини ярмини ҳазинага, бошқа ярмини феодалга топширишлари лозим бўлган.
Император саройи фақат ўз мулкларидан келадиган даромадлардангина эмас, балки бутун мамлакатдаги чек ерларга эга деҳқонлардан ҳам қўшимча махсулотлар олишган.
Давлат тузуми ҳақида шуни таъкидлаш мумкинки, узоқ вақт мобайнида шаклланган маъмурий тартиб «Тайхорё» қонунлар тўпламида ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаштирилди. Хукмдорнинг обрўсини ошириш мақсадида, унга император унвони берилди, (тенно сўзи осмон ўғли мъносини англатади), уни худодан тарқалгани ҳақида афсона яратилади. Император ҳузуридаги Олий ҳукумат органи Давлат кенгаши бўлди. Марказий хукумат структурасига саккизта идора кирди (Сарой, маданият, молия ва омборлар, умумдавлат ишлари, фуқаролик маъмурияти, маросимлар ва унвонлар, ҳарбий ва жамоат ишлари).
Мамлакат провинцияларга бўлиниб, улар эса уездларга ажралган. Бу маъмурий бирликларда губернаторлар ва уездлар бошлиқлари томонидан бошқарилган бошқарув органлари ташкил қилинди. Провинциялар маъмуриятининг фаолияти марказий хокимият томонидан назорат қилинган.
Илк феодал давлатининг шаклланиши билан бирга маъмурий-сиёсий, ҳунармандчилик- савдо ва диний марказларнинг ташкил топиши кузатилди. Корея ва Хитойдан кўчиб келганлар 320 йилдаёқ Нанива (ҳозирги Осака) шаҳрига асос солишган. 593 йилда шимолий Кореянинг Когурё маданиятининг кучли таъсирида Асука шаҳрига асос солинган. Бироқ кейинги шаҳарсозлик Хитойнинг аниқ бир таъсирида кечди. 710- 784 ва 792-1192 йиллар оралигида давлатнингпойтахтлари кетма-кетликда Нара ва Хэйан шаҳарларибўлганида, шаҳарларни жойлаштирилиши Чанъан (ҳозирги Сиан шаҳрини Хитой моделини такрорлаган. Хитойнамунасига биноан бу шаҳарларни асосий дарвозалари жанубга қараб қурилган).
Регент ва канцлерларнинг бошқаруви.Ички сиёсий вазиятнинг барқарор бўлмаганлиги – илк феодал Япониянинг характерли белгиси эди. Деҳқонларнинг феодалларга қарши курашидан ташқари, у хукмрон лагердаги тўхтовсиз рақобатчилик билан ҳам белгиланарди.
Хукмрон гуруҳнинг орасида учта группа аниқ шаклланди. Биринчисини Сарой аслзодалари ва пойтахт аёнлари қаторига кирган феодаллар ташкил этган. Иккинчисига провинция(вилоят)лардаги давлат аппаратида юқори лавозимларни эгаллаган феодаллар мансуб бўлганлар. Улар пойтахтдан келиб чикканлари холда ўзлари тайинланган жойларда аста секин ўтроқлашиб бордилар. Учинчи гурух эса ўз провинция (вилоят) ларини хеч қачон тарк этмаган қуйи зодагонлардан иборат бўлган.
Сарой зодагонлари орасида, азалдан синто дини билан алокадор бўлиб, кучли таъсирга эга бўлган Накатоми гурухи олдинги ўринда турган. Мазкур гурухнинг бошлиги Каматари Тайка тунтаришида қатнашган бўлиб, шу туфайли мамлакатда катта обрўга эга бўлган. 669 йилда унга Фудзивара номи берилган. Унинг авлодлари рахбар ўринларни эгаллашиб, ўта мухим лавозимларни ўз қўлларида тутишган. 729 йилга келиб Фудзивара шунчалик кучайдики, хатто император факат шу хонадон вакилларидан ўзига хотинликка олган. Император хонадонини заифлаштиришга интилиб, Фудзиваралар императорнинг тансокчиларини енгишди ва уни шимолга, Ямасиро вилоятига олиб кетишди, у жойда 784 йилда янги пойтахт Хэйан шаҳрини қурилиши бошланди.
858 йилда Фудзиваралар вояга етмаган императорга регентлар ўрнини эгаллашди, император улғайгач эса, 887 йилда канцлер вазифасини эгаллашди. Регент канцлер (қисқача сэккан) лар бошқаруви ўрнатилди. Дастлабки 40 йил мобайнида император давлатни нисбатан мустақил бошқарган. Фудзиваралар хонадони аъзолари эгаллаган давлат лавозимлари ва унвонлари учун дехқон ховлилари бириктирилган чек ерларга эга бўлишган.
Фудзивараларни иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан заифлиги туфайли 895 йилда Япония, Хитой ва Корея билан муносабатларни узди, мамлакатга кириш ва четга чиқиш ўлим жазоси орқали тақиқланди.
Маданият. «Тайхорё» қонунлар тўпламини яратилиши, мамлакатда ўрнатилган тартибларда япон жамияти онгига қонунчилик ғояларини сингдирилишига имкон берди. Дастлабки йилномалар император хокимиятиниг мустахкаланишига имкон берди: 712 йилда «Кодзик» (Қадаимги ишлар ёзуви) ва 720 йилда «Нихонги» (Япония анналлари) яратилиб уларда қадимги афсоналар ва қиссалар қайд этилган. Буларда шунингдек хронологик ёзувлар ҳам бўлган. Дастлабки бу ёзма ёдгорликларни тузувчилар саройнинг кўрсатмаси бўйича иш тутишган ва шунинг учун императорларни худоларни авлодлари сифатида тасвирлаган, айниқса Синто динининг бош худоси Қуёш худоси - Аматэрасу авлодлари деб император сулоласини келиб чиқишини милоддан аввалги 660 йилдан ҳисоблашади. Бу йилномаларда V-VII асрларга талуқли ишончли материаллар мавжуд бўлса, бироқ уларда сарой ҳаёти ёритилган.
VIII аср бошларида яратилган «Фудоки» (удумлар ва ерлар ҳақида ёзув) да провинциялар тўла баён этилиб, уларда провинцияларни батафсил маъмурий бўлиниши берилиб, географик номлар санаб ўтилган ва изоҳланган, етиштирилган ва ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳақида, флора ва фауни тўғрисида маълумотлар келтирилган, маҳаллий қадимги қисса ва афсоналар ҳақида маълум қилинган.
VIII асрнинг иккинчи ярмида япон поэзияси (шеърият) нинг биринчи тўплами - «Манъёсю» (Мириад барглар тўплами) тузилди, бунда табиат ва инсон муносабатлари лирикаи билан бир қаторда Яманоэ Окуранинг ижтимоий мавзудаги, Отомо Табитони сатираси, очиқ-ойдин ёритилиб, рекрут ҳизмат қийинчиликлари, оила-никох муносабатларининг ўзига хослиги ҳаққоний тарзда ёритилган.
Сарой ва ибодатхоналарда Синто ва будда байрамлари вақтида чолғу мусиқаси ва қўшиқлар кузатувида муқаддас рақслар ижро этилган. Сарой тансоқчилари қиличлар билан ҳарбий рақсларни ижро этишган.
Илк феодал давлатида хокимиятни мустахкамлашни муҳим сиёсий қуролларидан бири буддизмни янада жорий этилиши бўлди: Монастирлар (ибодатхоналар) қурилди, коҳинларни сафи ўсиб борди. 624 йилда Японияда 46 та Будда ибодатхоналари ва 1385 нафар руҳонийлар бўлган. Руҳонийларни кўпчилиги анча маълумотли кишилар бўлиб уларни кўпчилиги чет элларга, кўпинча Хитойга боришган.
Ибодатхоналар анчагина экин майдонларига эга бўлган, уларга деҳқонлар бириктирилган. Монастир хўжалиги типик хусусий феодал ер эгалигига айланди.
Дастлабки шаҳарлар ибодатхоналар атрофида юзага келди. Нара шаҳрида еттита будда монастири (ибодатхонаси) бўлиб, уларнинг орасида энг каттаси Қонун тантанаси Ибодатхонаси (Хорюдзи) бўлиб, у Японияда биринчи ибодатхона ҳисобланиб, 608 йилда асос солинган. Бу ибодатхона Япон миллий санъатининг ёдгорлиги бўлиб қолди. Бошқа атоқли монастир Шарқнинг Буюк ибодатхонаси (Тодайдэн) ҳисобланиб, уни барпо этилиши 759 йилда тугалланди. Монастирнинг асосчилари бу билан ибодатхонани бутун Шарқда будда динининг таянчига айлантирмоқчи бўлди. Шунинг учун монастирнинг бош ибодатхонаси будда пантеонининг асосий худоси - Вайрочанега бағишланган. Бу ибодатхонада ҳозирги кунга қадар Вайрочанни ўтирган холдаги бронзадан қуйилган олтин суви юритилган ҳайкали сақланиб қолган. Ҳайкални баландлиги 16 метрни ташкил этди. Ибодатхонада кўп сонли санъат буюмлари, ҳайкаллар бўлган.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling