Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Цжао Цзи
Адабиёт ва санъат. Хитой адабиёти илк ўрта асрлар давридаёқ классик асарлар яратди. Тан сулоласи вақтида шоирлардан Ли Бо (701-762), Ду Фу (712-770), Бо Цзюй-и (772-846) жуда xам шухрат қозонган эди. Булардан Ли Бо жуда кўп лирик шеърлар (30 томга якин) ёзган бўлиб, бу шеърларида нуқул дунёвий шодиёна, эпикурча — материалистик дунёқарашни акс эттирди. Ли Бони хитой табиатининг куйчиси деб аташади, чунки у табиатни жуда севар эди. Ду Фу эса ўз достонларида халқнинг афсонавий ва қахрамонлик эпосларидаги бой материални қайтадаи ишлаб чикди. Аммо Ду Фу ўз замонасига жуда яқин турар эди. У ўзининг кўп шеърларида эзилган деҳқконларни жўшқинлик билан ҳимоя қиларди. У «миллионларча қашшоклар, шўр пешона одамлар» нинг ҳаммаси бошпана топадиган ажойиб бир катта бино қуриладиган яхши замонни, гўзал истиқболни орзу қилар эди. Тан сулоласининг сўнгги даврларида яшаган Бо Цзюй-и жамиятга чуқур инсонпарварлик билан қарар эди. Унинг шеърлари инсонга мухаббат, киши қадр-қимматини ҳурмаам қилиш руҳи билан суғорилган эди. У кишининг ахлоқий гўзаллигини куйлар эди.
Ўрта асрлар даврида Хитойда архитектура билан тасвирий санъатни ривожлантириш сохасида ҳам кўп ишлар қилинди. Хитой бинолари — саройлар, ибодатхоналар, миноралар, шахар дарвозалари, кўприклар, турар жойлар ўзларининг стили жихатидан хилма-хил, архитектура формалари жихатидан ихчам ва нафис қилиб қурилар эди. Бу бинолар жуда xам хилма-хил материаллардан: тош, ёғоч, мармар, темирдан ишланар эди. Улар жимжимадор нақш, чинни, тиллалар билан безатилар эди. Император саройларининг, ибодатхоналарнинг, шунингдек, зодагонлар ва шаҳар бойларининг уй томлари кўпинча олтин лавҳалар билан ёпилар эди. Тан сулоласи даврида, кейинчалик Сун сулоласи вақтида Хитойда раcсомлик юқори даражада ривожланган эди. Хитой рассомлари ипак матага, қоғозга, ёғочга, тошга расм солар эдилар; деворларга ўйиб нақш солишда, портретлар чизишда жуда катта маҳоратга эга эдилар. Сун сулоласи даврида айниқса иккита рассом — Цжао Цзи («Ёввойи ғозлар» расми) ва Гу Хун-чжун («Зодагон амалдорникида тунги базм» расми) жуда катта донг чиқарган эди. Сун даврида номаълум рассом томонидан ипак матога cолинган «қишлоқ мактаби» деган расм ҳам кенг шуҳрат қозонган. Расмда унча катта бўлмаган қишлоқ мактабининг оддийгина жиҳозлари ҳаққоний тасвир этилган, бу расмда нафис юмор билан самимият кўзга ташланиб туради. Адабиётлар. 1. Каримов. И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Тошкент. 1998. 2. История стран Азии и Африки в средние века. Часть 1. Москва, 1987. 3. Семёнов В.Ф. Ўрта асрлар тарихи. Тошкент, 1973 й. 4. Удальцова.З.М.,Карпов.С.П. История средних веков. В 2-х томах.М.1991 г. 5. Всемирная история. Том-3.Москва,1957 г. 6. Ўрта асрлар тарихидан изохли луғат. Тошкент, 1979 й. 7. Хрестоматия по истории средних веков. Том 1. Москва,1965 г. 8. Виппер Р.Ю. История средних веков. Курс лекций. Санкт-Петербург. 2001 9. Колесницкий Н.Ф. История средних веков. М., 1980 г. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling